Microsoft Word 2016-2-пожарка doc



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

Мe

morchilik va qurilish muammolari
 
2016 йил, №2 сон 
135 
сайтиришнинг янги йўлларини очиб беради. 
БКГ ишлаб чиқаришнинг кумулятив нисбати-
ни ва янада паст солиштирма харажатларни 
ўқиш, ўрганишнинг эгри чизиғи сифатида на-
мойиш этади. Ўқиш, ўрганиш эгри чизиғининг 
тармоқдаги сезиларли самараси бозорнинг кат-
та 
улуши 
рақобат 
устунлиги 
сифатида 
қаралишини яъни, энг катта бозор улушига 
эришган рақобатчи харажатларда ҳам тежам-
лироқ эканлигини ва у бундан товарларга 
пастроқ нарх белгилашда ва харидорлар сони-
ни оширишда, сотиш ҳажмини кўпайтиришда, 
бозор улушини ва фойдани оширишида фой-
даланиши мумкинлигини билдиради. Ўқиш 
эгри чизиғининг самараси қанчалик юқори 
бўлса, унинг фирма стратегиясини яратишга 
таъсири шунчалик кучли бўлади. 
«Ўсиш–улуш» матрицасининг хусусиятла-
рини этиборга олган ҳолда, (расм 1.) корхона-
нинг буюртма портфелидаги ўзгаришларни 
таҳлил этишга киришишимиз мумкин. 
БКГнинг «ўсиш-улуш» матрицасининг юқо-
ри ўнг томонида жойлашган хўжалик бирлик-
лари, бизнеслар «сўроқ белгиси» ёки «муам-
моли болалар» деб аталади. Тармоқ бозори-
нинг тезкорлик билан ўсиши уларни жозиба-
дор қилади. Лекин ушбу бизнесларнинг бозор-
даги кичик улуши уларни йирикроқ ва сама-
ралироқ рақибларга қарши мувофаққиятли ку-
рашиши мумкинлигига шубҳа туғдиради. Шу-
нинг учун улар «сўроқ белгиси» ёки «муаммо-
ли болалар» деб белгиланади. Ушбу турдаги 
корхоналар «нақд пул буқалари» деб ҳам ата-
лади, чунки уларнинг нақд пулга бўлган 
иштаҳаси жуда юқори (тез ўсишни молиялаш 
ва янги маҳсулотни яратиш учун катта 
ҳажмдаги инвестициялар талаб қилинади). Ле-
кин шу билан бирга уларда нақд пул яратиш-
нинг ички имкониятлари юқори эмас (кичик 
бозор улушига эга ўқиш эгри чизиғи ва мас-
штаб самараси паст, демак фойда меъёри ҳам 
юқори эмас). Тез ўсадиган тармоқда жойлаш-
ган бундай корхоналар фақат тез ўсиб бораёт-
ган бозордан орқада қолмаслик учун катта 
ҳажмдаги нақд пулни, агар у ўз тармоғида сар-
дор бўлишни истаса, ундан ҳам кўпроқ нақд 
пулни талаб қилади. Шу сабабли ушбу корхо-
нанинг бош компанияси шунчалик катта мо-
лиявий ресурсларни сарфлашни ўйлаб кўриши 
лозим. 
Бундай вазиятда БКГ қуйидаги икки страте-
гик вариантларни қўллаш мумкин деб ҳисоб-
лайди: 1) инвестициянинг ҳужумкор страте-
гиясидан фойдаланиш ва уни кенгайтириш, 
тармоқнинг тез ўсиш имкониятларидан фойда-
ланиш; 2) агар ишлаб чиқариш қувватларини 
ошириш ва бозор улушини кенгайтириш хара-
жатлари потенциал фойдадан юқори бўлса, 
корхонадан воз кечишга тўғри келади. Агар 
муаммоли корхона (бизнес) тезкор ўсиш стра-
тегиясини амалга ошира олмаса ва бозор улу-
шини ўстириш имконини топа олмаса, у йирик 
фирмалар билан паст харажатлар йўналишида 
рақобатлаша олмайди. Бундай вазиятда ушбу 
бизнес бирлигида воз кечишдан бошқа илож 
қолмайди. БКГ стратегиялари «сўроқ белгиси» 
(«муаммоли болалар») каби корхоналарга нис-
батан қуйидаги тавсияни берадилар. Агар заиф 
бизнес бирлиги ўқитиш эгри чизиғи бўйича 
сардорларни 
қувиб 
етиш 
имконига 
эга 
бўлмаса, улардан воз кечиш лозим. Катта ўсиш 
потенциалига эга эртанги кун «юлдузларига» 
йирик инвестицияларни киритиш мақсадга 
мувофиқ. 
Катта нисбий бозор улушига ва тезкор ўсиш 
имкониятига эга корхоналар БКГ таснифи 
бўйича «юлдузлар» гуруҳига киради. Чунки 
улар юқори фойда ва тезкор ўсиш бўйича аъло 
даражали имкониятларга эга. Компания ўз бу-
юртма портфелини самарадорлигини ошириш-
да айнан шу хўжалик бирликларига таянади. 
«Юлдузлар»нинг бозордаги мавқеини ва бозор 
улушини инобатга олсак, ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш ва айланма маблағларга бўлган 
эҳтиёжни қоплаш учун улар катта нақд пул 
ҳажмини талаб қилади. Лекин улар паст хара-
жатли бўлганлиги сабабли катта нақд пул 
оқимини ҳам таъминлайди. Баъзи бизнеслар 
ички нақд пул эҳтиёжини ўзлари қоплайдилар 
бошқалар эса, бош компаниядан инвестиция-
ларни талаб қилади. Одатда кучли бозор 
мавқеига эга бўлиб, ўсиш тезлиги секинлашиб 
бораётган бизнеслар бош компанияни инве-
стицияларини талаб қилмайди. Лекин шаклла-
ниш жараёнида бўлган ёш «юлдузлар» катта 
ҳажмдаги 
инвестиция 
капиталини 
талаб 
қилади. 
БКГ матрицасига мувофиқ катта нисбий бо-
зор улушига эга бизнеслар секин ўсаётган 
тармоқларда жойлашган бўлса, улар «соғин 
сигирлар» деб аталади. Бундай корхоналар ич-
ки ўсиш ва қайта молиялаш эҳтиёжларига 
қараганда кўпроқ нақд пул ҳажмини яратади. 
Ушбу квадратларда жойлашган бизнесларни 
«соғин сигирлар» деб аталишининг икки саба-
би мавжуд. 1) катта бозор улушига эгалиги ва 
тармоқда сардорлиги сабабли у юқори фойда 
олиш ва товар сотишнинг катта ҳажмига эга 
бўлиши мумкин. 2) муайян тармоқнинг ўсиш 
тезлиги юқори бўлмаганлиги учун одатда жо-
рий операциялардан келадиган нақд пул оқими 
унинг эҳтиёжларини қондиради ва бозорда 


 
Проблемы архитектуры и строительства 
2016, №2 
136 
рақобат мавқеини таъминлаш имконини бера-
ди. 
Бугунги «соғин сигирлар» бу кечаги «юл-
дузлар» бўлиб, улар аста-секинлик билан, 
тармоқдаги маҳсулотга бўлган талаб тўйиниб 
борган сари юқори квадратдан пасткисига 
кўчиб ўтган. «Соғин сигирлар» ўсиш жиҳа-
тидан паст жозибали бўлса ҳам, улар қимматли 
бизнесларни ўзида мужассам этади. Улар кел-
тирадиган нақд пул оқими янги шаклланаётган 
«юлдузлар»га ёки «муаммоли болалар»дан 
қайта яратилаётган «юлдузлар»га инвестиция 
қилинади. Кичик «соғин сигирлар»ни бозор 
мавқеини ҳимоя қилиш учун ҳамма тадбир-
чораларни амалга ошириш зарур. Бунда мақсад 
бошқа бизнес бирликларида фойдаланиш мум-
кин бўлган самарали нақд пул оқимини 
таъминлайдиган «соғин сигирлар»нинг бозор 
мавқеини ҳимоя қилишдан иборат. Заифлашиб 
бораётган (мос квадратнинг пастки ўнг томо-
нидан ўрин олаётган) «соғин сигирлар» 
қисқартириш, йўқ қилиш ва воз кечиш учун 
номзодлар ҳисобланади. 
Кичик нисбий бозор улушига эга бўлиб, се-
кин ўсаётган тармоқда жойлашган бизнеслар 
«итлар» деб аталади. Чунки уларнинг ўсиш 
истиқболи ноаниқ бозордаги мавқеи мустаҳкам 
эмас, натижада фойда меъёри ҳам паст. Ушбу 
гуруҳнинг заиф бизнеслари (мос квадратнинг 
пастки ўнг томонида жойлашган) одатда, нақд 
пулнинг узоқ муддатли оқимини таъминлай 
олмайдилар. Баъзан улар ўзларининг ички 
нақд пул эҳтиёжини ҳам қопламайдилар. Шу 
сабабли БКГ уларга нисбатан йўқ қилиш ва воз 
кечиш стратегиясини қўллашни тавсия қилади. 
БКГ нинг ўсиш-улуш матрицасининг асо-
сий моҳияти шундан иборатки, у нақд пул 
оқими хусусиятларига ва ҳар хил тоифадаги 
корхоналарга инвестицияларни муқобил тақ-
симлаш муаммоларига раҳбарлар диққатини 
жалб этади. БКГ таҳлилларига мувофиқ ком-
паниянинг узоқ муддатли стратегияси нақд пул 
оқимининг ортиқча ҳажмини «соғин сигирлар-
га», энди шаклланиб келаётган «юлдузлар»га 
ва «муаммоли болалар»нинг истиқболли биз-
несларига йўналтириши лозим. «Нақд пул ис-
теъмолчилари» пировард натижада истиқболли 
«юлдузлар»га айланадиган бўлса, уларни ўз 
харажатларини ўзи қоплаши мумкин бўлади. 
Сўнгра «юлдузлар» бозори тўйиниб борган 
сари улар «соғин сигирларга» айланадилар. 
Демак «муваффақият кетма-кетлиги» қуйида-
гича: «муаммоли болалар»дан ёш «юлдуз-
лар»га (ёки нақд пул буқаларига) ундан сўнг 
«юлдузлар»га яъни, ўз харажатларини қоп-
лашга ва «соғин сигирлар»га ўтилади. 
Заиф ва жозибаси паст «муаммоли болалар» 
тоифасидаги бизнеслар узоқ муддатли инве-
стициялашни ва кенгайишни имконияти бўл-
маганда, диверсификациялашган компаниядан 
катта харажатларни талаб қилиши туфайли 
ортиқча юк ҳисобланади. Бундай бизнеслар 
БКГ қоидаларига мувофиқ воз кечишга ва йўқ 
қилишга номзодлар ҳисобланади. Фақат бун-
дан қуйидаги вазиятлар мустасно: 1) улар 
яшаш қобилиятиги эга бўлиб, фойда даража-
сини таъминласалар; 2) бош компания ажрата-
диган инвестициялар катта ҳажмда бўлмаса. 
Лекин «муаммоли болалар» тоифасидаги 
ҳамма бизнеслар мувафаққиятсиз рақобатчи 
бўлавермайди. Катта капитал харажатларни 
талаб 
қилмайдиган 
тармоқларда 
фаолият 
кўрсатадиган ва кичик масштаб самарасига 
ҳамда заиф ўқитиш самараси билан ифодала-
надиган бизнеслар тармоқнинг улкан сардор-
лари билан муваффақиятли рақобатлашиши, 
уларни фаолиятини таъминлайдиган даромад-
ларга ва инвестицияларга ўзининг сезиларли 
улушини қўшиши мумкин. Бироқ кўпчилик 
вазиятларда ушбу тоифадаги бизнеслар компа-
ния портфелидаги салмоқли ўринга ва ресурс-
ларига даъвогарлик қила олмайдилар. «Юл-
дузлар» тоифасига ўта олмайдиган бизнеслар 
«итлар» гуруҳига ўтишга мажбур бўлади. 
Компания натижаларига қўшадиган улушлари 
бўйича «итлар» сараланади. Ушбу тоифадаги 
кучли бизнеслар нақд пулнинг ва фойда дара-
жасининг ижобий баланси билан ифодаланади. 

Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish