International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
101
http://interonconf.com
очроқ, барг томонлари бўртиб чиққан. Гуллари оч - қизил. Меваси - думалоқ - ясси
шаклдага кўсакча.
Кимёвий таркиби.
Маклея ўсимлигининг ер остки қисмида 1,2 - 4,6 гача, ер устки
қисмида эса 0,78% дан 1,28% гача алкалоидлар сақлайди. Сангвинарин, хелеритин,
протопин каби алкалоидлар ажратиб олинган бўлиб, сангвинарин (0,28%)
маҳсулотнинг асосий алкалоиди ҳисобланади.
Ишлатилиши.
Сангвинарин ва хелеритин алкалоидлларнинг сульфатни тузи -
сангвиритрин антибиотик сифатида қўлланилади. Сокраб препарати тузалиши қийин
бўлган яралари, экземани, қулоқ шамоллаганда, сурункали гайморит касаллигида,
трихомонад ва бачадон касалликларида ишлатилади.
Доривор препаратлари.
1% ли суртма, 0,2% ли спиртли ва 1% ли сувли
эритмалари тери касаллигида, полиомелит касаллигини даволашда таблетка ҳолида
чиқарилади.
Зирк ўсимлигининг барги ва илдизи - (лист и корни барбариса) -
Folium et radices Berberides
Фсимликнинг номи:
Оддий зирк - (барбарис обыкновенный) - Berberis vulgaris L.
Оиласи:
Зиркдошлар - (барбарисовые) - Berberidaceae оиласига киради.
Амур зирки бўйи 1,5 - 2 м га етадиган тиканли бута. Шохлари 1-2см узунликда ва
уч бўлакли тиканлар билан қопланган. Барги банди бўлиб, қисқарган новдалар билан
бирга тиканлар қўлтиғида тўп-тўп жойлашган. Гуллари шингилга тўпланган. Гули оч
сариқ, хидли, косача барги 6 та баъзан 9 та, оч сариқ тожсимон, тожбарги 6та, сариқ,
юқори қисми ўйилган, оталиги 6 та, оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган.
Меваси - қизил, эллипссимон, жуда нордон, 2 - 3 уруғга ва кам сувли хўл мева.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши
. Тайёр маҳсулот алоҳида барг ва илдиз
бўлакларидан иборат. Барги эллипссимон, ўткир аррасимон қиррали, узунлиги 10 см
бўлиб, усти мумсимон модда билан қопланган. Илдиз бўлакчалари цилиндрсимон,
кўндаланг бўлмаган бўлиб, устки томони қўнғир, ичи эса лимонсимон сариқ рангга
бўялган, жуда кучсиз ҳидга ва аччиқ мазага эга.
ХI ДФ буйича:
намлиги 14% дан, умумий ули 5% дан, диаметри 3 мл бўлган
элакдан ўтадиган майдаланган қисмлари 5% дан, сарғайган, қорайган қисмлари 4%
дан, органик аралашмалар 2% дан, минерал аралашмалар 1% дан ошмаслиги керак.
Алкалоидлар 0,1% дан кам бўлмаслиги керак.
Кимёвий таркиби.
Зирк маҳсулотида алкалоидлар протоберберин унумларидан
иборат бўлиб, улардан: берберин, пальметин, ятроризин, колумбаминлар
асосийларига киради.
Ишлатилиши ва доривор препаратлари.
Настойкаси бачадон мускулларини
тонусини оширишда, ўт ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади. Берберин сульфат ўт
қопи касаллигида ишлатилади.
Северцев унгерниясининг барги ва пиёз -
Do'stlaringiz bilan baham: |