International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
98
http://interonconf.com
Алкалоидлар медицинада ишлатиладиган доривор моддаларнинг ичида энг
қимматлиси ҳисобланади. Алкалоидлар ўзларининг физиологик таъсирини хилма -
хиллиги туфайли жуда кўп касалликларда қўлланилади. Алкалоидлар соф ҳолида ҳам,
тузлар ҳолида ҳам ва маҳсулотдан ажратилмаган ҳолда ҳам кенг қўлланилади, улардан
кўплаб дорилар тайёрланади [1,4,6].
Белладонна ўсимлигининг барги, ер устки қисми ва илдизи -
Folia, herba et radices Belladonnae
Фсимликнинг номи:
Доривор белладонна - Atropa belladonna L.
Оиласи:
Итузумдошлар - Solanaceae оиласига киради.
Белладонна кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, бўйи 2 м га етади. Илдизпояси кўп
бошли, илдизи эса йўғон ва сершох бўлади. Пояси тик ўсувчи битта, баъзан бир нечта,
йўғон, яшил рангли, пастки қисми шохланмаган, юқори қисмида эса 3 та шох ҳосил
бўлиб, улар ўз навбатида айрисимон жойлашган тўп шохчалар чиқаради. Барги оддий,
тўқ яшил, пояда баргларнинг биттаси доим йирик бўлади. Йирик барглари
эллипссимон, майдалари эса тухумсимон. Гуллари барг қўлтиғида осилган ҳолда якка
ёки жуфт бўлиб жойлашган. Гул косачаси беш тишли, цилиндрсимон - қўнғироқсимон,
мева билан бирга қолади, гултожиси беш бўлакли, бирлашган, қўнғироқсимон, учки
қисми бинафша рангга, асос қисми эса сариқ - қўнғир рангга бўялган. Оталиги 5 та,
оналик тугуни юқорига жойлашган. Меваси - бинафша - қора рангли, ялтироқ, икки
хонали, бир оз ясси, кўп уруғли, нордон ширин мазали хўл мева. Уруғи буйраксимон,
қўнғир рангли бўлиб, устки томонида чуқурчалари бор.
Доривор белладонна ўсимлиги поясининг юқори қисми безли туклар билан
қопланган, тожбарги тўқроқ.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши.
Уч хил маҳсулот тайёрланади: алоҳида
ўсимликни барги, ер устки қисми ва илдизини. Белладоннанинг барги оддий,
эллипссимон ва тухумсимон, ўткир учли, текис, мўрт, узунлиги 25 см га, эни 13 см га
етади. Маҳсулот ҳидсиз бўлиб, аччиқ - ўткир мазаси бор. Фсимликнинг ер устки қисми
қирқилган цилиндрсимон поя, барг ва гуллар аралашмаларидан ташкил топган.
Поясининг устки томони оч яшил, ичи оқиш, ғовак ўзакли бўлиб, узунлиги 4 см,
йўғонлиги 1,5 см га тенг.
Илдизи қирқилмаган (цилиндрсимон) ёки узунасига қирқилган, устки томони оч
кулранг - қўнғир, буришган, ички томони эса кулранг сарғиш, оқ сарғиш рангли бўлиб,
узунлиги 20 см га, йўғонлиги 0,6 - 2 см га тенг. Илдизи ҳидсиз, аччиқ, ўткир мазаси бор.
Маҳсулотнинг микроскопик тузилиши
. Баргни ишқор эритмаси билан ёритиб,
сўнгра ташқи тузилиши микроскоп остида кўрилади. Барг эпидермисининг ён
деворлари эгри - бугри бўлиб, ундаги кутикула қатламлари билиниб туради. Баргларда
томирлари бўйлаб, уч - тўрт ҳужайрали оддий, бир ҳужайрали бошчали ва узун
оёқчали ҳамда бошчаси кўп ҳужайрали ва калта (бир ҳужайрали) оёқчали туклар
кўринади. Баргда кальций оксалат тузининг қумсимон кристаллари жойлашган халта
Do'stlaringiz bilan baham: |