International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
96
http://interonconf.com
даргоҳда кўплаб янги алкалоидлар очилди ва бу институт алкалоидларни ўрганиш
сохасида дунё миқёсида етакли илмий масканга айланди. Бу даврда Москва,
Ленинград, Киев, Харьков, Боку, Тошкент, Томск ва бошқа шаҳарларда алкалоидларни
ўрганиш авжга чиққан эди [1, 2].
1936 йилдан бошлаб ТОШДУ химия факультетида Г.Б.Лазуревский ва
О.С.Содиқов-лар Фзбекистондаги ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар алкалоидларини
текшира бошладилар.
1943 йилда акад. А.П.Ореховнинг шогирди С.Ю.Юнусов ФзРФА химия институти
қошида алкалоидлар лабораториясини ташкил этди.
Кўп ўтмай бу лаборатория ФзРФА ўсимлик моддалари химияси институтига
айланиб дунёдаги алкалоидлар бўйича илмий - тадқиқот ишлари олиб бориладиган
энг йирик марказга айланди.
1976 йилгача собиқ СССР бўйича 430 та алкалоиднинг кимёвий тузилиши
аниқланган бўлса, шундан 245 тасини тузилиши.
С.Ю.Юнусов раҳбарлигидаги лаборатория ходимлари томонидан тасдиқланган.
Ҳозирги кунга келиб дунё бўйича ҳар 10 та алкалоиддан биттасини шу лаборатория
олимлари томонидан топилган ва кимёвий тузилиши тасдиқланган. Алкалоидлар
ўсимлик дунёсида ниҳоятда кўп тарқалган бўлиб юқори ўсимликлар оиласини 40% да
алкалоидлар топилган [1,2,4].
Фсимликлар таркибида жуда оз миқдордан тортиб, 10 - 15 баъзан 25% гача
алкалоидлар бўлиши мумкин.
Фсимликларда бир - бирига яқин кўпинча алкалоидлар бўлади. Алкалоидлар сони
баъзан бир ўсимликда 50 тадан ортади. (Vinca erecta, 60 тадан ортиқ).
Фзаро ботаник жиҳатдан бир - бирига яқин бўлган ўсимликлар бир хил
алкалоидлар сақлайди. Масалан, итузумдошлар оиласига кирувчи бир қанча
ўсимликлар. Айни вақтда битта алкалоид ботаник жиҳатдан боғланмаган турли
ўсимликларда эса 16 та оилага мансуб ўсимликлардан топилган.
Фсимликдаги алкалоид миқдори ва таркибий қисми доимо динамик ўзгаришда
бўлади. Бу ўзгариш ўсимликларнинг ўсадиган ери ва шароитига боғлиқ.
Одатда алкалоидлар ўсимлик гуллаши олдида ёки гуллаш даврида уларнинг ер
устки қисмида кўп тўпланади. Фсимлик гуллаб бўлгандан кейин ер остки органларида
ва мевасида тўпланади.
Фсимлик тўқималарида алкалоидларни хосил бўлиши, биосинтези тўғрисида
турли назариялар бор, лекин улар етарли тажрибалар билан асосланган эмас.
1 гипотеза бўйича
алкалоидлар ўсимлик тўқималарида оқсил моддаларни
парчалани-шидан хосил бўлган амина кислоталардан синтез бўлади дейилади (Пиктэ
ва Робинсон).
2 гипотеза бўйича
эса алкалоидлар углеводлардан хосил бўлади дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |