Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


 Ўқувчи шахсини тарбиялаш усуллари



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

 
2. Ўқувчи шахсини тарбиялаш усуллари. 
Бола шахсининг ривожланишига ирсият, муҳит ва тарбия каби омиллар таъсир этади. 
Бола шахсининг ривожланишига наслнинг таъсири деганда ота

оналарга ўхшашликни 
ифодаловчи биологик белгиларнинг такрорланришини тушунмоқ керак. Ҳар бир бола 
ота

онасидан мерос шаклида баъзи биологик сифатларга (тананинг тузилиши, сочнинг, 
кўзнинг, терисининг ранги, бўйи басти ва бошқалар) эга бўлган ҳолда дунëга келади. 
Булар жисмоний хусусиятларидир. Олий нерв фаолиятининг хусусиятлари ҳам туғма 
ўтади. Бу физиологик хусусият ҳисобланади. 
Академик И.П.Павлов таълимотига кўра бола бир қатор туғма хусусият ва 
инстинктларга эга ҳолда туғилади ва булар шартсиз рефлекс гуруҳини ташкил этади. 


116 
Булар орасида ошқозон рефлекси (сўлак ажратиш), муҳофаза рефлекси (иссиқдан қўлни 
тортиш, ëруғликдан кўзини қисиш) кабилар алоҳида аҳамият касб этади. Аммо бу
хусусиятлар инсонга ҳам, ҳайвонга ҳам тааллуқлидир. Айни вақтда инсонларга хос бўлган
хусусиятлар ҳам ирсият йўли билан ўтади. 
Масалан, тананинг вертикал ҳолдаги ҳаракати, тафаккур ва нутқ ривожланиши, меҳнат 
қилиш қобилияти 

булар туғма имкониятлар бўлиб, уларнинг ривожланиши инсон 
боласи одамлар орасида яшаб, улар билан алоқа қилиши даркор. Бу руҳий 
имкониятларнинг чиндан ҳам ривожлантирмай, рўëбга чиқмоғ учун бола фақат ўсибгина 
қолмай, балки шу ўсиш жараëнида инсонлар орасида яшамоғи, улғаймоғи ва ижтимоий 
ҳаëтда иштирок этмоғи керак. Чунки инсон биологик мавжудот сифатида эмас, балки 
ижтимоий мавжудот сифатида ривожланади ва камолга етади. Бола нутқни эгаллаши 
учун нутқ шароитида, меҳнат қилиш учун меҳнат шароитида, ақлий тараққий этмоғи
учун ақлий фаолият шароитида яшамоғи керак. Ана ўшанда боланинг нимага, қандай 
соҳага лаëқати борлиги намоëн бўлади. Физиология ва психология фанининг 
кўрсатишича, инсон боласи тайëр қобилият билан эмас, балки бирор хил қобилиятларнинг 
рўëбга чиқиши ва ривожланишига таъсир этадиган потенциал имкониятлар, яъни шахс
хусусиятини ифодалайдиган лаëқат билан туғилади. Туғма лаëқат ўз ҳолича ривожлана 
олмайди, гўë у мудроқ ҳолатда бўлиб, унинг уйғониши ривожланиши учун қулай муҳит 
керак. Агар бола ўз лаëқатига мос шароитда ўсиб, зарур фаолият билан шуғулланса,
лаëқат эрта кўриниб, ривожланиши, акс ҳолда йўқ бўлиб кетиши мумкин. Шунинг учун 
педагогик лаëқатнинг намоëн бўлиши ва қобилият сифатида ривожланиши тўла

тўкис
ҳаëт шароитига ва тарбияга боғлиқ. 
Инсонга таъсир этадиган омиллардан яна бири бу ташқи муҳитдир Муҳит деганда
кишига табиий таъсир этадиган ташқи воқеалар мажмуи тушунилади бунга табиий муҳит, 
ижтимоий муҳит, оила муҳити (микромуҳит) киради. 
Табиий (географик) муҳит (иқлим, табиий шароит) сўзсиз инсоннинг ҳаëт 
тарзига, характерига ва меҳнат фаолиятига таъсир этади. Масалан, тропик минтақада ҳаëт 
кечираëтган инсонларнинг ҳаëт тарзи узоқ шимолдаги инсонлар ҳаëт тарзидан 
фарқланади, бу уларнинг ҳаëт тарзига ва уларнинг ривожланишига таъсир этадиган
қатор омиллар билан исботланади. Шу билан бирга, инсонга микромуҳит 

оила шароити
ҳам катта таъсир кучига эга. Чунки бола кўз очиб ота

онасини, қариндош

уруғини 
кўради. Унинг интенсив

жисмоний ва психологик ривожланадиган даври оила таъсирида 
шаклланади. Халқимизда қуш уясида кўрганини қилади, деган нақл бекорга айтилмаган. 
Оиланинг ҳаëт тарзи, ундаги бола тарбиясига ижобий таъсир этадиган тарбиявий муҳит 
муҳим аҳамият касб этади. 
Бола яшайдиган ижтимоий муҳит ҳам муҳимдир. Чунки ишлаб чиқариш 
муносабатлари ва уларни тартибга солиб турадиган ижтимоий қонун 

қоидалар кишига 
алоҳида таъсир қилади. Ижтимоий алоқа, яъни инсонлараро ўзаро муносабат натижасида 
одам боласи ҳаëтга ва меҳнатга тайëрланади, керакли тажриба ва билимларни эгаллайди. 
Инсон ижтимоий муҳитнинг таъсири турли тарихий даврда турлича бўлади, 
турли социал гуруҳларга ҳам турлича таъсир этади. Шундай экан, ҳозирги замон
педагогика фани муҳитга, унинг инсон ривожланишидаги таъсирининг ролига алоҳида 
эътибор беради. Муҳит тушунчасига кирадиган ижтимоий ҳаëт воқеаларининг шахсга 
таъсири ғоят муҳим эканлигини кўрсатади ва ижтимоий муҳит абадий эмас, ўзгарувчан 
деб қарайди. Шунинг учун муҳит инсон тақдирини белгилаб берадиган омил деб 
ҳисобланмайди. Аммо унинг таъсири ҳам рад этилмайди. Тарбия муҳит каби инсонга 
таъсир этувчи ташқи омиллардан ҳисобланади. Тарбиянинг хусусияти шундаки, у аниқ 
мақсадни кўзлаб, инсонда ижобий фазилатларни таркиб топтириш йўлида тарбиячи 
раҳбарлигида мунтазам амалга ошириб борилади. Аммо тарбия таъсирининг кучи ва 
унинг натижаси ирсият ва муҳит каби омилларнинг ҳамкорлиги билан белгиланади. 
Инсон ирсият йўли билан орттирилган ва табиий лаëқатлар билан белгиланиб қолмай, 


117 
балки бутун ҳаëти даврида уни қуршаб олган воқелик таъсирида орттирган хусусият ва 
сифатлар билан ҳам белгиланади. 
Шубҳасиз, тарбия одамнинг кўзи, сочи, терисининг рангига, унинг бадани 
тузилишига таъсир эта олмайди, лекин жисмоний тараққиëтига таъсир этиши мумкин. 
Чунки махсус ташкил этилган жисмоний машқалар орқали боланинг саломатлиги 
мустаҳкамланади ва чиниқтирилади. Инсоннинг табиий қобилияти фақат тарбия орқали, 
уни маълум бир фаолият турига жалб қилиш орқали ривожланиши мумкин. 
Маълумки, бола лаëқатини ривожлантириш, уни қобилиятга айлантириш ва 
ҳаëтга мос ҳолда ўстириш учун меҳнатсеварлик ва ишчанлик керак. Меҳнатсеварлик ва 
муттасил ўтириб ишлаш каби фазилат фақат тарбия натижасида орттириладиган 
фазилатлардир.
Чунки, биринчидан, тарбия таъсирида турли фазилатлар ўзлаштирилади ва билим, 
маълумот эгалланади, меҳнат ва техник фаолият билан боғлиқ кўникмалар, малакалар ҳам 
махсус уюштирилган тарбия орқали ҳосил қилинади. 
Иккинчидан, тарбия туфайли туғма камчиликларни ҳам ўзгартириб, шахсни 
камолга етказиш мумкин. Масалан, кўрлар, гунглар ҳам ўқитилиб, соғлом кишилар қатори 
ҳаëтга тайëрланади. 
Учинчидан, тарбия ëрдамида муҳитнинг салбий таъсирини ҳам йўқотиш ëки 
бартараф қилиш мумкин. 
Тўртинчидан, тарбия доимо келажакка қаратилган мақсадни белгилайди. Шу 
туфайли, у шахснинг камолга етишини тезлаштирувчи роль ўйнайди. Инсон камол 
топишида мактабнинг аҳамияти ката. Болалар мактабга қадам қўяр экан, улар ўқув 
меҳнати билан банд бўладилар. Болалар мактабда фан асосларини эгаллаш билан бирга, 
уларда секин

аста илмий дунëқараш шаклланиб боради. Ўқитувчи

тарбиячиларнинг 
раҳбарлигида инсонга хос бўлган юксак фазилатларни эгаллайдилар. Тарбиявий ишларни 
режа асосида ташкил этиш, болани тарбиялашда оилага ҳар вақт ëрдам кўрсатади. 
Тарбияси ўз тарбияланувчисининг оилавий шароитидан хабардор бўлиши, педагогик 
маслаҳатларга , ëрдамга муҳтож бўлган оилаларга ëрдам бериши муҳим. Тарбиячи учун 
бола бўш вақтини кимлар билан ва нималар билан машғул бўлиб ўтказаëтгани аҳамиятсиз
эмас. Чунки ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола кўчанинг салбий таъсирига берилиб кетиши 
мумкин. 
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, инсон фақат фаолият давомида ривожланади, 
ундан ташқарида ривожланиш йўқ. Бола жуда ëшлигидан бошлабоқ катталар ëрдамида
ташқи муҳит билант турли хил алоқада бўлади. Мактаб ëшида бу алоқалар ўқиш ва шу 
билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан боғланади ва булар ривожланиш учун манба 
саналади. Педагогик жиҳатдан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият шахснинг ақлий 
ва иродавий ривожланишига таъсир этади. Демак, бола улғая борган сари унинг фаолияти 
ҳам шакли ва мазмуни билан ҳамоҳанг ўзгариб бораверар экан. 
Масалан, боғча ëшида болаларнинг асосий фаолият тури ўйин бўлса, мактаб 
ўқувчиси учун ўқиб, меҳнат қилиш асосий фаолият бўлиб қолади. Умуман, педагогик 
жиҳатдан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият бола шахсининг ақлий, ахлоқий, 
эстетик, жисмоний ва иродавий риожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Раҳбарлик 
қилинмаган фаолият эса бир ëқлама ëки салбий таъсир этиши мумкин. 
Шундай қилиб, инсон тараққиëтининг илмий концепцияси инсонга таъсир этадиган 
омилларни таҳлил этиб, инсонни ва унинг шахсини шаклантиришини ягона ва бир бутун 
жараëн эканлигини таъкидлайди. Бу жараëнда инсоннинг фаолиятига катта ўрин 
берилади. У фаоллиги билан ўз шахсини шакллантира олади. Тарбиячи томонидан 
қўйиладиган мақсад аниқ бўлса ва бу мақсадга эришиш учун одам астойдил ҳаракат 
қилса, кутилган натижага эришилади. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish