137
Бир қатор шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, ўқувчи жамоа фаолиятининг
субъектига айланади. Бу шарт-шароитлардан энг муҳимларинигина айтиб ўтамиз:
биринчидан, жамоанинг фаолияти ўз мазмунига кўра хилма-хил бўлса: иккинчидан, бу
фаолият уни педагоглар бошқариб бориши билан бирга қўшиб олиб бориш,
ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқаришини кенг ривожлантириш ва жамоада ўз-ўзини ташкил
этиш жараёнларини ҳисобга олиш асосида уюштирилса;
учинчидан, ўқувчилар жалб
этиладиган фаолият уларнинг ижодкорлигига (жамоа, гуруҳ ва индивидуал
ижодкорликка) катта имкониятлар яратиб берса; тўртинчидан, бу фаолиятда ўқувчилар
жамоасини уюштиришнинг хилма-хил шакллари (масалан, ўқувчиларнинг бир хил ва ҳар
хил ёшдаги уюшмалари) бирга қўшиб олиб борилса.
Ўқувчилар жамоа фаолиятининг субъекглари бўлиб қолиши, бу фаолият ўз
навбатида улар муомаласи мазмунининг асоси бўлиб қолиши учун ўқувчилардан ҳар бири
ундан фаол қатнашиш имконига ва истагига эга бўлиши зарур. Бунинг учун болаларнинг
жамоа ҳаёти шундай ташкил этилиши керакки, бунда ҳар бир ўқувчи унинг мақсадлари,
мазмуни, ташкил этилиш шаклларини аниқлашда режалаштириш ва якун чиқаришда
бевосита иштирок этади.
Жамоада ўқувчиларнинг муомаласини ташкил этиш учун синф ўз-ўзини бошқариш
органларининг структураси ва уларнинг умуммактаб органларига айланиши катта
аҳамиятга эгадир. Ўз-ўзини бошқариш органларининг кенг тармоқланган структураси
муомала учун анча қулай
шароитлар яратади, бу структура ҳам доимий органларни:
шунингдек, кўп сонли муваққат органларни: турли ижодий гуруҳларни улар айрим
тадбирларни ўтказиш учун тузишади), у ёки бу ишларни ташкил этадиган иш
кенгашларини ўз ичига олади (улар ўртасидаги фарқ мазмунга тааллуқлидир: ижодий
гуруҳнинг ўзи ишни тайёрлайди, кенгаш уни тайёрлашни йўлга қўяди). Табиийки, улар
ичидаги ва улар аъзоларининг бошқа жамоалар билан муомаласи мазмун жиҳатидан ҳам,
жадаллиги жиҳатидан ҳам, шакли бўйича ҳам фарқ қилади.
Натижада, жамоа фаолиятидаги муомала ўқувчилар ўртасида ҳам,
улар билан
педагоглар ўртасида ҳам самарали бўлиб боради. Муомала жараёнида муайян нормалар
вужудга келади ва қарор топади, улар жамоадаги роллараро муомалани ҳам, шахслараро
муомалани ҳам тартибга солиб туради.
Ўқувчиларнинг ижодкорлиги ва фаолиятчанлиги улар муомаласининг мазмунига
муҳим таъсир кўрсатади, у етарли даражада ахборотга бой бўлади; ўқувчиларнинг ёшига
мос келадиган ижтимоий-сиёсий, илмий-техник, фалсафий-ахлоқий ва бошқа ўзига хос
ахборотлар уларнинг диққат марказида бўлади. Ҳамкорлик ташкилотларининг
имкониятларидан
фойдаланиш, фаолиятчанлик ва ҳоказолар шунга олиб келадики,
жамоадаги муомаланинг мазмуни муаммоли, ҳар бир ёш босқичидаги шахснинг камолга
етишидаги ўзига хос хусусиятлардан келиб чиқадиган масалаларга бой бўлади.
Муомалада ўқувчиларнинг ёшига мос келадиган шаклда дунёқараш муаммолари мавжуд
бўлади.
Жамоада муомалани ташкил этганда, ўқувчилар муҳитида мавжуд бўлган ҳақиқий
гуруҳларни назарда тутиш, бир-бирига меҳр билан қарайдиган ва ўзаро дўстлашадиган
болаларни бирлаштириш зарур. Педагог бу гуруҳларнинг хусусиятларини, уларнинг
йўналиши, қизиқишлари, малакасини ва ҳоказоларни билиши, ҳисобга олиши ва улардан
фойдаланиши керак. Жамоа ишни ташкил этишда ва
амалга оширишда вазифаларни
тақсимлаш вақтида мазкур хусусиятларни ҳисобга олиш ишининг самарадорлигини
оширади. Иккинчи томондан, бу ҳол гуруҳдаги муомалани жамоанинг қизиқишлари
соҳасига ва жамоанинг қизиқишларини гуруҳдаги муомала соҳасига олиб киради.
Масалан, жамоа етарли даражада обрў қозонган, жамоачилик йўналишига эга бўлган
гуруҳга муайян бир тадбирни тайёрлаш ва ўтказишга бошчилик қилишни топширса
бўлади. Қандайдир ўзига хос қизиқишлари бор гуруҳга бутун жамоа учун бу
қизиқишларга мос келадиган ишнинг ташаббускори ва ташкилотчиси бўлиш
таклиф
этилади ва ҳоказо. Жамоа фаолиятини ташкил этишда ўқувчиларнинг шахслараро реал