128
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Ўқувчиларни китоб ўқиш ва табиатни асрашга ўргатишда синф раҳбари нима ишлар
қилиши керак?
2. Эстетик тарбия деганда нимани тушунасиз?
3. Синф деб нимага айтилади?
4. Синф тарбиявий соати деганда нимани тушунасиз?
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992.
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008.
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021
йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 .
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017.
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014.
6.Сафо Очил. “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997.
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973.
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й.
12-Мавзу: Синф раҳбарининг тарбияланувчилар билан муомала ва
мулоқоти.
Р Е Ж А:
1.Ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласи.
2.Ўқитувчи - муомала субъекти сифатида.
3.Гапириш, тинглаш ва ҳамкорлик қилиш маҳорати.
4.Ўқувчилар фаолиятида ва уларни тарбиялашда муомаланинг роли.
5.Ўқувчиларнинг муомаласини ташкил этиш.
Таянч сўзлар
:
Муомала, ахборот, жараён, жамоа, фаолият, муносабат, тинглаш,
гапириш, маъно, нутқ.
1.Ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласи:
Маҳалла принципини амалга оширишда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ўзаро
муносабати муаммосини энг долзарб муаммолар қаторига қўйди. Буюк педагоглар ўз
педагогик фаолиятларининг дастлабки қадамларидан бошлабоқ тарбия муассасасида
педагоглар билан тарбияланувчиларнинг биргаликда ишлашига ва болалар ҳаётининг
ижтимоий томонига катта эътибор берганлар. У тадқиқотчи - педагоглардан биринчи
бўлиб ўз асарларида тарбиячиларнинг тарбияланувчилар билан, болаларнинг бир-бирлари
билан муомала қилишига доир кўплаб вазиятларни тасвирлаб ва таҳлил қилиб берди.
Педагогларнинг ўқувчилар билан бевосита муомаласини мақтаб ўқувчиларининг
муомаласига педагогик таъсир кўрсатишнинг ўзига хос воситаси деб қараш мумкин.
Муомала-ахборот жараёни. Ахборот икки йўналишда бошқариш субъектидан
(педагогдан) бошқариш объектига (ўқувчиларга) боради ва
аксинча-объектдан субъектга
боради. Педагог бевосита шахслараро муомаладан ўз тарбияланувчилари, умуман
коллектив ҳақида, ундаги ички жараёнлар ҳақида ғоят хилма-хил ахборотга эга бўлади ва
ҳоказо. Ўз навбатида педагог муомала жараёнида ўз тарбияланувчиларига ҳам мақсадга
қаратилган ахборотни, ҳам унинг ўқувчиларга мурожаатида кенг маъно тарзида кириб
борадиган ахборотни маълум қилади.
129
Педагог муомала воситаси орқали қандай ахборот олишини қараб чиқар эканмиз,
ўқувчининг шахси ҳақидаги ахборотнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
Бевосита муомала шахсни ғоят хилма-хил шароитларда ва кўринишларда ўрганишга
имкон беради. У фақат шахснинг хулқ – атворида намоён бўладиган ёрқин ва энг
таъсирчан ташқи белгиларнигина қайд этиш имконини бериб қолмайди.
Педагог
ўқувчилар билан муомала қилар экан, жуда майда деталларни ҳам англаб олишга қодир
бўлади, бу деталлар сиртдан қараганда унчалик аҳамиятли бўлмай, шахсда содир
бўлаётган, уни тушуниш учун жуда муҳим бўлган зарур ички жараёнлар
кўринишларининг аломатлари бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳол шахсни чуқур тушуниш
имконини бериб, ташқи қатлам остида бошқа усуллар билан аниқлаб бўлмайдиган
нарсаларни топиш имконини беради.
Болалар билан бевосита муомала педагогга жамоадаги ёки айрим ўқувчилардаги
бирон – бир воқеани ривожланиш жараёнида ўрганиш зарур бўлганда, рўй бераётган
ҳодисалар ва жараёнларнинг сабаб – оқибат алоқаларини пайқаб олишда, уларнинг
туғилиши, пайдо бўлиши ва ривожланишини кўзатиш, бундан ташқари, бу ҳодисалар ва
жараёнларнинг янада ривожланиши тўғрилигини маълум даражада олдиндан айтиб бериш
керак бўлганда ҳам зарурдир. Бироқ муомала усулларида “ахборот шовқини” анча кўп
бўлиб, у кўп ёки оз даражада ахборот ташувчи бўлиши мумкин. Бу ҳол биринчи навбатда
педагог билан ўқувчилар ўртасида қарор топган муносабатларга боғлиқ бўлади. Лекин бу
ерда педагогнинг шахси ҳам катта роль ўйнайди.
Айни бир хил ҳодисанинг турли кишилар томонидан зуҳур қилинишидаги фарқ
унинг шахснинг ўтмишдаги тажрибасига боғлиқлиги билан изоҳланади, бу тажрибанинг
уч жиҳати бор: умуман ҳаётий тажриба, педагогик фаолият тажрибаси ва муайян жамоа
билан, муайян ўқувчилар билан муомалада бўлиш тажрибаси, бу тажрибанинг бойлиги ва
мунтазамлик
даражаси, педагогнинг ўзи шахс сифатида қай даражада шаклланганлиги
унинг воқеликни қай даражада идрок этишга ва олинган ахборотга баҳо беришга
қодирлигини аниқлаб беради.
Иккинчи томондан, педагоглик фаолияти кишини ўзи дуч келадиган ҳодисаларни
таҳлил этиш ва умумлаштириш тажрибаси билан бойитилади. Бу эса унинг ўз шериклари
аҳволини фаҳмлаб олиш ва улар хақида хукм юритиш қобилиятини оширади.
Ниҳоят, педагогнинг ўқувчилар билан кундалик муомаласи шунга олиб келадики, у
ўқувчиларнинг ҳатти – ҳаракатларидаги чуқур маьно ва ҳақиқий сабабни турли
вазиятларда пайқаб олади, бунинг учун намуна сифатида у ўзи тез – тез қайд қилган
далиллардан ва ўқувчиларнинг хулқ – атвор усулларидан фойдаланади. Бу нарса
педагоглик фаолиятида айниқса сезилиб туради. Бу қонуний бир ҳолдир,
чунки биз
кундалик ҳаётда одамлар билан муомалада бўлар эканмиз, уларнинг хулқ – атворини
билиб оламиз, чунки биз уни гўё “ўқигандай” бўламиз, яъни хулқ – атворнинг ташқи
кўрининишлари аҳамиятини тушуниб оламиз ва шу тариқа ўзининг ички психологик
режага эга бўлган текстнинг маъносини очиб берамиз. Бу ўқиш йўл – йўлакай бўлади,
чунки атрофдагилар билан муомала жараёнида бизда уларнинг хулқига доир маълум
даражада автоматик тарзда мавжуд бўлган психологик том маъно ҳосил бўлади.
Ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласи тарбияни бошқариш воситаси сифатида
қаралиб, бирлаштирувчи- ўрнини тўлдирувчи вазифасини ҳам бажаради. Шу муносабат
билан тарбия дискрет (ўзлукли) жараён эканлигини назарда тутиш керак. Болалар
кирадиган
турли жамоалар, унга нисбатан тарбиявий вазифани бажарувчи катта ёшдаги
кишилар, унга таъсир қилувчи теварак— атрофдаги воқеликнинг кўпдан—кўп омиллари
бир— бири билан етарли даражада аниқ ва пухта ишлаб чиқилган алоқа системасига эга
эмас. Ҳар бир ўқувчига ҳар хил таъсирлар оқими етиб боради, улар бир— бирлари билан
унчалик мос келмаслиги ва маълум даражада бири иккинчисига зид келиши мумкин.
Бундай шароитларда педагогнинг ўқувчилар билан муомаласи тарбияни бошқариш
воситаси сифатида шу нарса намоён бўладики, у маълум даражада бу таъсирни
бирлаштиради, уларнинг занжиридаги етишмовчи ҳалқаларнинг ўрнини тўлдиради, бу
130
таъсирнинг зиддиятли таркибий қисмларига тўзатиш киритади. Шубхасиз, муомала
чекланган тарзда бўлади. Лекин педагогнинг ўз тарбияланувчиларига кўрсатиладиган
турли—туман таъсирларнинг хусусиятидан хабардорлиги, унинг ана шу таъсирни
бирлаштириш, ўрнини тўлдириш ва унга тўзатиш
киритишга интилиши, унинг шахсий
сифатлари, ўқувчиларга муносабати ва педагогик маҳоратига қараб, бошқариш воситаси
бўлган муомаланинг самарадорлиги кўп ёки оз даражада бўлиши мумкин.
Бошқариш воситаси бўлган муомала вазифасини амалга ошириш жамоадаги
фаолият — муомала — муносабатлар системаси доирасида содир бўлади. Бунга сабаб
шуки, муомала педагогларининг ўқувчилар фаолиятини ташкил этиши жараёнида ҳам ва
улар билан бевосита муомала қилишда ҳам амалга оширилади. Бошқариш воситаси
бўлган муомала фаолиятдан олдин бўлади, педагоглар бу фаолиятга ўқувчиларни жалб
қиладилар. Бундай ҳолда муомала орқали ўқувчиларнинг
фаолиятини ташкил этиш
юзасидан муайян йўл — йўриқ берилади ва уни амалга ошириш жараёнида муносабат
нормалари киритилади. Бошқариш воситаси бўлган муомала ўқувчиларнинг фаолиятига
ҳамроҳлик қилади. У орқали педагог фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш
усулларига тўзатишлар киритади, айрим ўқувчиларнинг, умуман жамоанинг куч-
ғайратини, фаолият иштирокчилари ўртасида вужудга
келадиган муносабатларни
мувофиқлаштиради. Ниҳоят, бошқариш воситаси бўлган муомала фаолиятдан кейин
боради. Бу - фаолиятга якун ясаш, уни амалга ошириш, унда айрим ўқувчиларнинг
иштирок этиши, фаолият жараёнидаги муносабатларни, фаолият ва муносабатларни
тартибга солувчи нормаларни таҳлил қилиш, қўшимча нормаларни ишлаб чиқариш
тарзида содир бўлади.
Шуни
таъкидлаш керакки, муомаланинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча
вазифаларини қулай тарзда амалга ошириш уни педагогик муомала, таълим-тарбия
жараёнида амалга ошириладиган муомаланинг юқори даражаси деб таърифлаш имконини
беради. Ҳозирги замон ўқитувчиси ҳудди шундай даражага эришмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: