131
Ташкил этиш қобилияти ҳам педагогик қобилиятларнинг таркибий қисмидир. У
барча ўқувчиларнинг ҳар хил фаолият турларига жалб қилинишида, жамоанинг ҳар бир
ўқувчига таъсир кўрсатиш қуролига айланишида, ҳар бир ўқувчига фаол вазиятни
таъминлаб беришда намоён бўлади. Ўқитувчида ижтимоий ўзаро ҳаракатга бўлган
эҳтиёжни муваффақиятли амалга оширишнинг шарти бўлиб, унда мавжуд бўлган
педагогик назокат майдонга чиқади.
Энди педагогик қобилиятлар структурасига кирадиган ёрдамчи хислатлар ва
хусусиятлардан айримларини қараб чиқамиз. Бу аввало, ақл-идрокнинг муайян
хислатлари: хозиржавоблик, танқид кўз билан қараш, собитқадамлик ва бошқа бир қатор
хислатлардир. Ўқитувчининг нутқи: нотиқлик қобилиятининг мавжудлиги, сўз бойлиги ва
ҳоказолар ҳам муҳим роль ўйнайди. Табиатида бир қадар
артистлик хусусиягига эга
бўлиш (ҳаёл, фантазия ишлата билиш) ҳам ўқувчилар билан муомалада муваффақиятга
эришишда муайян роль ўйнайди.
Педагогик қобилиятлар - фақат педагогик фаолият самарали бўлишининг
шартигина эмас, балки кўп жиҳатдан ўқитувчининг муваффақиятли ишлашининг
натижаси ҳамдир. Шу муносабат билан ўқитувчининг ўзида педагогик қобилиятларнинг
аниқ мақсадини кўзлаб таркиб топиши ва ривожланиши катта роль ўйнайди. Тажриба ва
махсус тадқиқотлар бунинг батамом ҳақиқий нарса эканлигини кўрсатмоқда. Масалан,
шахс перцептив хусусиятларининг энг муҳим элементи бўлган кўзатувчанлик
ўқитувчининг педагогик тажриба ҳосил қилиш жараёнида ҳам, унинг махсус куч-ғайрати
натижасида ҳам ривожланади, такомиллашади. Ўқитувчи ўзининг социал-психологик
кўзатувчанлигини, яъни ўқувчиларда турли ҳарактер хусусиятлари ва майлларни пайқаб
олиш қобилиятинигина эмас, шу билан бирга уларнинг пайдо бўлиш сабабларини билиб
олиш, уларга бу сабабларнинг пайдо бўлиш вазиятига мувофик баҳо бериш маҳоратини ва
ҳоказоларни ривожлантиришга қодирдир.
Ўқитувчи ўз ўқувчиларини, улар муҳитидаги ўзаро муносабатларни, ўзининг улар
билан ўзаро муносабатларини ҳозирги дақиқада қандай бўлса, ҳудди шундай идрок этиш
ва кўриш маҳоратини, яъни таълим - тарбия жараёнида рўй бераётган нарсаларни ичдан
идрок этиш маҳоратини доимо такомиллаштириб бориши лозим. Бу эса осонликча қўлга
киритилмайди. Гап шундаки, педагогнинг идрок этиши ҳар қандай кўзатувчининг идрок
этишига ўхшайди, чунки педагог ҳамиша ўқувчиларга нисбатан ташқи вазиятда туради,
ҳамиша маълум даражада улардан, улар фаолиятидан (унинг ташкилотчиси бўлса ҳам)
ўзоқлашган бўлади. Шу сабабли педагог ўзи кўраётган нарсаларга ўзининг
ижтимоий
ривожланиш жараёнида идрок қилган норматив мулоҳазаларини онгли ва онгсиз равишда
қўшиб боради. Бу нарса шунга олиб келиши мумкинки, педагог учун янги бўлган
ҳодисалар унинг ўзида мавжуд бўлган нормалар ва тасаввурлар асосида анъанавий тарзда
талқин этилиши мумкин. Бундан ташқари, педагогнинг муайян масалага жавоб излашга
интилиши унда аҳамиятли бирор фактни ўтказиб юбормаслик учун қулай йўналиш ҳосил
қилади. Лекин бу йўналишнинг ўзи айрим ҳолларда олдиндан янглиш фикрга олиб
келиши ва кўрган нарсаларини ўзи кутган нарсалар руҳида талқин этишга мажбур қилиши
мумкин.
Педагогик вазиятлар тез-тез ўзгариб турадиган шароитда ўқитувчининг вазифаси
рўй берган вазиятда тез мўлжал олиб, унга тўғри баҳо бера билиш,
зарур тарбиявий
аҳамиятга эга бўлган тўғри қарорга келишдан иборатдир. Агар ўқитувчи болаларнинг
ҳатти - ҳаракатларини фақат тўғри идрок этиб, баҳо бера билса, уларни вужудга келтирган
сабабларни чуқур кўра олсагина, шу билан бирга ўзида сабот, ўзини тута билиш, сабр-
тоқат, сезгирлик каби феъл-атвор хусусиятларини ривожлантира олсагина, юқоридаги
вазифага эришиш мумкин. Бу педагогик назокатга риоя қилишнинг зарур шартидир.
Ўқитувчининг ўз ўқувчиларини:
уларнинг феъл-атвори, тенгдошлари ва катталар
билан муносабатларини, турли вокеаларга, муаммоларга ва ҳоказоларга муносабатларини
доимо ўрганиб ва билиб боришга интилиши ҳамдир. Ўқитувчи болаларни қанчалик яхши
билиб олса, унда болалар билан муносабатларда хушмуомала бўлиш имкониятлари шу
132
қадар кўпрок бўлади. Лекин ўқитувчи ўз ўқувчилари билан яқинроқ бўлишга ҳаракат
қилар экан, баъзан тегишли дақиқаларда ўзи эшитмаслиги лозим бўлган нарсаларни
эшитмасдан ўтиб кетишни билиши лозим. Бунга сабаб эшитиш одобсизлик бўлиши
мумкинлиги, ёки вазият ноаниқ бўлиб турганда эшитиш дарҳол аниқлик киритиш
зарурлигини тақозо қилишидир. Ўқувчилар билан ўз муомаласини бақириқ ва майда-
чуйда нарсаларга аралашишга айлантириб юбормаслик
учун кундалик ишларда
ниманидир сезмай қолишни ўрганиш муҳимдир. Ниҳоят, баъзан бирор нарсани тушунмай
қолиш ҳам фойдали бўлади. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчининг ўқувчилар билан
бўладиган кичик иҳтилофларига барҳам беради, унга ўқувчилар билан бўладиган
келишмовчиликларга тегишли даражада одоб билан аралашувига ёрдам беради.
Энди ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан муомаласи соҳасида намоён бўладиган
айрим бир қолипдаги фикрларни қараб чиқамиз. Бир қолипдаги фикрлар умуман
педагогик фаолиятда ва хусусан ўқувчилар билан муносабатлар соҳасида ижобий роль
ўйнаши мумкин. Улар педагогнинг ғайратини тежайди, анча тез педагогик таъсир этишга
ёрдамлашади ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам ўқитувчида тегишли бир қолипдаги
фикрларнинг муайян системаси бўлиши муҳимдир, шу туфайли у кўп ҳолларда деярли
автоматик равишда таъсирларга жавоб бера олади. Гап биринчи навбатда ўқитувчида
ҳосил бўлган шундай фикрлар, чунончи ўқувчилар билан албатта хушмуомалада бўлиш,
ўқувчи шахсига изчил ёндошувнинг юқори даражасини ўзининг бирорта ҳам ўқувчиси
ёмон бўлиши, бунинг устига ишончсиз бўлиши мумкин эмаслигига ишонч билан қўшилиб
кетиши ва ҳоказолар ҳақида боради.
Ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари тўғрисидаги бир хил тасаввур ҳам ўқитувчига
ҳалақит бериши мумкин. Ўқувчи фалон ёшда фақат фалон тарзда бўлади ва ўзини фалон
тарзда тутади, деб ҳисоблаб, ўқитувчи болаларнинг кўпгина индивидуал хусусиятларини
нормадан чекиниш деб ҳисоблаши ва уларни ана шу нормага келтиришга ҳаракат қилиши
мумкин. Табиийки, бу нотўғри ва зарарли. Лекин бошқа шундай фикр ҳам учрайдики,
бунда ўқитувчи ёш хусусиятларини инкор этиб, ҳақиқатда ўз ўқувчи хулқ
- атвори билан
катталарга ўхшаган бўлишга ҳаракат қилади. Айни вақтда шу нарса аниқки, ҳар бир ёшда
ўқитувчининг нуқтаи назаридан у вояга етказиши лозим бўлган шахс қиёфаси учун
яроқсиз бўлган, лекин бу ёш учун мутлақо табиий кўринишлар ҳам бўлади. Бу
кўринишларнинг жуда кўплари кейинчалик ўқитувчининг аралашувисиз йўқ бўлиб
кетади.
Агар ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан муайян ҳолатда турсагина (бу ҳолат уларнинг
ёшига қараб турлича бўлади) педагогик таъсир кўрсатишни муваффақиятли амалга ошира
олади. Мазкур ҳолат ўқувчилар билан муомала соҳасида ўқитувчининг асосий йўл-
йўриғидан иборат бўлиб, у ўқувчиларнинг психологик ва ёш хусусиятларига монанд
бўлади. Тарбиянинг мавжуд тажрибасини таҳлил қилиш, тажриба синов иши
ўқувчиларнинг ёшига мувофиқ равишда ўқитувчи ҳолати (тутган йўли) нинг ўзгариш
мезонини аниқлашга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: