Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларида вақт ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш Н.А.Эрҳанова Вақт қандай ҳисобланган? - Қадимда инсонлар вақтни чамалаш учун дастлаб қуёшнинг суткалик ҳаракатидан, янаям аниқроғи, қуёшли кунларда ҳосил бўладиган сояларнинг хусусиятидан фойдалана бошлаганлар. Бунда инсонларга турлича жисм ёки дарахтларнинг соялари турлича вақтларда қуёшнинг ҳолатига қараб турлича узунликларга эга бўлишлари қўл келган.
- Аммо бу усул билан вақтни аниқ ўлчашнинг имкони бўлмаган. Замонлар ўтиши билан инсонлар вақтни аниқ ўлчаш учун ернинг ўз ўқи атрофида тўла айланиш давридан фойдалана бошлаганлар ва ҳозиргача ҳам бу усул қўл келмоқда.
Кичик гуруҳ - Кичик гуруҳда болаларнинг ерталаб, кундузи, кечқурун ва кечаси вақт оралиқлари ҳақидаги тасаввури аниқланади. Сутка қисмларини кичкинтойлар ўз фаолиятлари мазмунининг ўзгаришига ҳамда шу вақт оралиғида ўз атрофларида бўлган катта ёшли кишилар фаолиятига қараб фарқ қиладилар.
- Aввал кундалик тартиб, болаларнинг уйқудан туриш, ерталабки гимнастика, нонушта, машғулот вақтлари қатъий белгилаб қўйилганлиги ва сутканинг бўлаклари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун реал шароитлар яратади.
- Педагог вақт бўлагининг номини айтади ва болаларнинг шу вақтта мос бўлган фаолият турларини санаб чиқади. “Ҳозир ерталаб, биз гимнастика қилдик, ювиндик, енди еса нонушта қиламиз ёки аллақачон нонушта қилиб бўлдик, шуғулланиб ҳам бўлдик. Ҳозир кундуз кун. Тез орада тушки овқатни йеймиз”.
- Болалар аста секин ерта билан, кундузи, кечқурун, кечаси сўзларининг аниқ мазмунини тушиниб оладилар, уларга емоционал ранг берадилар. Болалар ўз нутқларида улардан фойдалана бошлайдилар.
Ўрта гуруҳ - Кичик гуруҳ сингари бу гуруҳда ҳам вақтни билиш болаларни асосан, кундалик ҳаётида ўстириб борилади муҳими бу ўргатишининг пухта ҳиссиёт асосида амалга оширилишидир.
- Педагог сутка қисмларининг номини болалар ва уларга яқин катта ёшли кишиларнинг ерталаб, кундузи, кечқурун, кечаси нима қилишлари билан боғлиқ, болаларнинг сутка қисмлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлади.
Катта гуруҳ - Ўқув йилининг бошида катта гуруҳ болаларида ерталаб, кундузи, кечқурун ва кечаси каби вақт қисмлари ҳақида тасаввурлар мустаҳкамланиб вақт болалар фаолиятининг конкрет мазмуни ва улар атрофидаги катталар билангина емас, балки вақтнинг объективрок кўрсаткичлари — табиат ҳодисалари (қуёш чиқиши) билан боғлайдилар.
- «Кеча», «бугун», «ертага» каби вақт белгиларининг ўзгарувчанлиги ва нисбийлиги болаларининг уларни ўзлаштиришларида қийинчилик туғдиради. Беш ёшли болалар бу сўзларни янглиштирадилар. Педагог муайян сўзларнинг мазмун аҳамиятини очиб бериш учун болаларга қуйидаги саволларни беради: «Биз сиз билан кеча қаерда бўлдик?», «Паркка қачон борган едик?».
- Эндиликда болалар ҳар куни ерталаб ҳафта кунларининг номини шунингдек, кеча ҳафтанинг қайси куни ертага қайси куни еканлигини айтадилар.
- Математика машғулотларида вақти-вақти билан болаларга ҳафта кунларини тартиби билан айтиш таклиф етилади. Aйтилган кундан олдин ва кейинқандай кун келишини айтиш. Педагог «Қайси кунлари расм чизиш машғулотимиз бор? Мусиқа машғулоти-чи? деб саволларни алмаштириб туради.
- Болалар тартиб билан санашни, ҳафта кунларини тартиб билан айтишни ўрганиб олганларидан кейин кунни тартиб номери билан боғлайдилар.
- Ҳафта кунларининг изчиллиги ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш учун “Ҳафта кунлари” сўзли дидактик ўйиндан фойдаланиш мумкин.
- Ҳафта кунларининг аламашинишини кузатиб бориш болаларда такрорли вақтнинг ўзгарувчанлиги ҳақида тушунча ҳосил бўлишига унинг кетидан ҳафта келишини очиб беришга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |