71
тезисы
ди. кейинчалик тухумлардан чувалчангсимон ли-
чинкалар ажраб чиқади. личинкаларнинг ташқи
қисми қалин туклар билан қопланган бўлиб,
улар ривожланиш даврида 4 хил кўринишга (I, II,
III, IV). личинкалари 4-чи кўринишдан ўтгандан
сўнг ғумбакка айланади ва кейинчалик улардан
2 қанотли москитлар дунёга келади. личинка-
ларнинг меъёрида ривожланиши учун 30 % гача
бўлган намлик ва 26–30 градусли ҳаво темпе-
ратураси ҳамда органик маҳсулотга бой бўлган
муҳит талаб қилинади. хуллас, тухум давридан
то етилган москитгача бўлган даврга 2 ой ва ун-
дан сал кўпроқ вақт талаб қилинади. аммо ҳаво
ҳарорати +18 градусдан паст бўлса, тухумлар-
нинг ривожланиши мутлақо тўхтайди. одатда, 0
градусда москит тухум ҳужайраси 4–5 кунда, 2
градусда 1–2 кунда. Эслатиб ўтиш керакки, ту-
хумлар бир пайтда қўйилишига қарамасдан улар-
нинг генерацияси (етилиб ташқарига чиқиши) ҳар
хил вақтда, яъни 10–12 кун интервал оралиғида
юз беради.
урғочи москитларнинг ривожланиши учун
уларга доимо янги қон талаб қилинади. шунинг
учун ҳам одамларга, уй ва ёввойи ҳайвонларга
қон сўрувчи москитлар ўзининг ҳаёт цикли даври-
да 1–2 маротаба ҳужум қилади. табиатда ёввойи
ҳолатда яшовчи ҳайвонларнинг инларига кириш
қисмида яшовчи москитлар одатда қумсичқон,
юмронқозиқлар, тулки, чиябўрилар қазиган уяла-
рида яшашга мослашади. ундан ташқари, аҳоли
атроф-муҳитнинг тозалигига риоя қилмайдиган
бўлса, ахлат қутилари, ахлатхоналар, хом
ғиштдан қилинган молхоналар тирқишларида
ҳамда органик маҳсулотлар билан ахлатхонага
айлантирилган ташландиқ хонадонларда, шу би-
лан биргаликда сичқон ва каламушларнинг инла-
рида ҳаёт кечиради ва кўпаяди.
Ўзбекистонда зооноз тери лейшманиозининг
табиий ўчоқларида москитлар ўз ҳаёт фаолия-
тини йилнинг апрель ойида бошлаб, октябр ойи-
да ниҳоясига етади. кун давомида уларнинг энг
фаол пайти қуёш ботишидан олдинги вақтларга
тўғри келади. москитлар 10–15 метргача учиб
бориши мумкин. лекин уларнинг учиш узоқлиги
ҳаво ҳарорати ҳамда шамолнинг йўналишига
ҳам боғлиқ.
зооноз тери лейшманиозининг тарқалиши
тўғридан-тўғри мавсумийликка боғлиқ бўлиб, ак-
сарият ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келади. са-
баби худди шу пайтда зарарланган москитлар-
нинг фаолияти кучаяди. аввал касалланмаган
аҳоли қатламиннинг барчаси москитлар чақиши
оқибатида касалланиши мумкин ва улар умрбод
тери лейшманиозига қарши ностерил иммунитет-
га эга бўлади. одатда, эндемик ўчоқларда бола-
лар тери лейшманиозига кўп чалинади. сабаби,
бу касалликка қарши иммунитетга эга бўлмаган
болалар бошқа ҳудудлардан келиб қолиши мум-
кин. туб аҳоли вакиллари зооноз тери лейш-
маниозини ёш болалигида бошидан кечиради
ва уларнинг терисида ўзига хос чандиқлар бир
умрга сақланб қолади. мабодо, бу ҳудудларда
эпидемияга қарши режали чора-тадбирлар
ўтказилмаса, йиллар ўтиб касаллик кескин
кўпайиб кетиши мумкин.
зооноз тери лейшманиозининг табиатда асо-
сий манбаи бўлиб, чўл ва яримчўл ҳудудларда
доимий равишда яшовчи катта қумсичқонлар
(rhombomysopimus) ҳисобланади. улар ушбу
ҳудудларда катта колониялар ҳосил қилиб, минг
ва ундан ортиқ квадрат метрни эгаллаб олиша-
ди. ундан ташқари, қизил думли қумсичқонлар,
юмронқозиқлар ва бошқа кемирувчи ҳайвонлар
ҳам касаллик манбаи бўлиши мумкин. кейинги
йилларда типратиканлар, тошбақалар, ҳатто ёв-
войи қуёнлар ҳам касалланиши тадқиқотларда
кўрсатилган.
катта қумсичқонлар (rhombomysopimus) юм-
шоқ тупроқли ва қумли ҳудудларни хуш кўради.
уларнинг узунлиги 140–225 мл. ташқи томо-
ни қалин туклар билан қопланган бўлиб, улар-
нинг ён қисми сариқ қизғимтир тусга эга. Қорин
соҳаси оқимтир, думларининг ранги эса зангси-
мон бўлиб, охирги қисмида қора рангли супурги-
симон туклар мавжуд. катта қумсичқонлар бир
неча метр узунликдаги ерости тунелларини юза-
га келтирган ҳолда жуда мураккаб инлар қуради.
уларнинг чуқурлиги ҳатто 3–4 метргача ҳам етиб
бориши мумкин. Қумсичқонлар инларининг узун-
лиги 100–150 мл гача етади. кўчиш даврида улар
5 км дан то 10–12 км гача масофани босиб ўтади.
Қумсичқонлар баҳор ва куз ойларида 2–3 маро-
таба насл қолдиради. Ҳар сафар 1–12 тача бола
туғади. уларнинг табиий шароитда умр кўриши
2,5–3 йилни ташкил қилади.
табиатда зооноз тери лейшманиозининг иккин-
чи асосий манбаларидан бўлиб, қизилдумли қум-
сичқонлар (мerioneslibycus) ҳисобланади. кат та
қумсичқонлардан фарқли равишда қизил думли
қумсичқонлар чўл ҳудудларининг қаттиқ тупроқли
массивларини хуш кўради. унинг катталиги 135–
177 мм бўлиб, дум соҳаси жигарангнамо туклар
билан қопланган. сичқонлар ўсимликлар билан
озиқланади. кўпинча ёлғиз ҳолатда ҳаёт кечи-
ради. уларнинг инлари катта қумсичқонникига
қаранда унчалик мураккаб тузилмаган. йил да-
вомида 2–3 маротаба 5–6 тадан бола кўради.
Қизил думли қумсичқонлар 3–4, 5 йил умр кў-
ради, холос.
Юқорида таъкидлаган асосий касаллик ман-
баларидан (катта қумсичқонлар ва қизил думли
қумсичқонлар) ташқари зооноз тери лейшма-
ниозининг баъзан типратиканлар, қўшоёқлар,
юмронқозиқлар уй сичқонлари ва каламушлар
ҳам иккинчи даражали касаллик манбалари
бўлиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |