1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

Йирик тўлдирувчилар
. ЎзРСТ 8736-93 талаби бўйича бетон
тайёрлаш учун йирик тўлдирувчи сифатида шағал, чақиқ тош ва саноат
чиқиндилари ишлатилади. 
Шағал келиб чиқишига кўра тоғ, дарё ва денгиз шағалларига
бўлинади.
Тоғ шағалининг ташқи кўриниши ғадир-будир ва таркибида одатда 
қум, гил, чанг ва органик моддалар аралашмалари бўлади. Дарё ва денгиз 
шағали сувда кўп ювилгани сабабли юмалоқ ва сирти силлиқ бўлади. Бу эса 
унинг цемент-қум қоришмаси билан бирикишини ёмонлаштиради. Бетон учун 
ишлатиладиган шағал таркибида ялпоқ доналарининг миқдори 15 % дан ва
нинасимон чўзинчоқ доналарининг миқдори эса 25 % дан кўп бўлмаслиги керак 
(оғирлиги бўйича). Шағал асосан мустаҳкамлиги унча юқори бўлмаган (синфи 
В25 гача) оғир бетонлар тайёрлаш учун ишлатилади. 
Чақиқ тош қаттиқ тоғ жинсларини майдалаш йўли билан олинадиган йи-
рик тўлдирувчидир. У қиррали ва ўткир бурчакли доналардан ташкил топган 
бўлиб, доналарининг сирти ғадир-будирлиги билан фарқланади. Бу эса унинг 
цемент хамири билан мустаҳкам бирикишини таъминлайди. Унинг таркибида 
зарарли органик аралашмалар кам бўлади. Шу сабабли чақиқ тошлар
синфи В30 дан юқори бўлган юқори мустаҳкам бетонлар тайёрлашда 
ишлатилади. 
Доналарининг ўлчамларига қараб йирик тўлдирувчилар жуда майда 
(5...10 мм), майда (10...20 мм), ўртача (20...40 мм) ва йирик (40...70 мм) 
фракцияларга бўлинади. Уларнинг ҳар қайси миқдорида барча ўлчамдаги
жуда майда ва йи-рик ўлчамда бўлган доналар бўлиши керак. Тўлдирувчи 
донасининг йириклиги бетонланадиган конструкциянинг ўлчами ва арматура 
стерженлари орасидаги масофа билан белгиланади. Масалан, йирик
тўлдирувчи доналарининг энг катта ўлчами бетонланадиган конструкция
энг кичик ўлчамининг кўпи билан 1/3 қисмидан ёки арматура стерженлари 
орасидаги масофанинг кўпи билан 3/4 қисмидан кичик бўлиши керак. 
Йирик тўлдирувчиларнинг донадорлиги массаси 10 кг бўлган ўртача 
намунани (шағал ёки чақиқ тош) тўрларининг ўлчамлари 70, 40, 20, 10 ва 5 мм 
ли стандарт элакларда элаб, кейин ҳар бир элакда қолган қолдиқларни 
тарозида ўлчаш орқали аниқланади. Сўнгра алохида ва тўла қолдиқлар
фоизларда ҳисобланади. Тўлдирувчи доналарининг катта кичиклиги
аниқланади, ҳамда Д 
энг кат
. ва Д 
энг кич
. деб белгиланади. Доналарнинг энг 
йириги учун тўла қолдиқ 5 % дан ошмайдиган энг устки элак тўрларининг 
ўлчами кабул қилинади. Энг кичик йирик дона учун эса энг пастки элак
тўрларининг ўлчами (унда тўла қолдиқ камида 95 % ни ташкил қилиши
керак) қабул қилинади. Бундан ташқари 0,5 (Д 
энг кат
+ Д 
энг кич.
) ва 1,25 Д 
энг кат. 
қийматлари ҳисоблаб топилади. 
ГОСТ 8269-87 га кўра турли хил бетон синфлари учун шағал ва
чақиқ тошнинг яроқлилиги олдиндан, яъни пўлат цилиндрда эзилганда 
майдаланувчанлик даражаси бўйича баҳоланади. Йирик тўлдирувчилар бу


кўрсатгич бўйича қуйидаги маркаларга бўлинади: Др8; Др12; Др16 ва Др24. 
Бунда 8; 12; 16 ва 24 рақамлари тўлдирувчи намунасини эзишда ҳосил бўлган 
диаметри 5 мм дан кичик майда доналарнинг энг кўп миқдорини (массасига 
кўра % ларда) билдиради. Масалан синфи В25 ва ундан юқори оғир бетонлар 
учун Др8 маркали майдаланган тош ёки шағал, синфи В20 гача бўлган бетон 
учун эса Др12 маркали тош ёки шағал ишлатиш тавсия қилинади.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish