1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш


Пластификацияланган ва гидрофоб портландцементлар



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

Пластификацияланган ва гидрофоб портландцементлар 
Клинкерни пластификациялайдиган ёки гидрофобловчи қўшилма билан 
биргаликда майда қилиб туйишдан ҳосил бўладиган гидравлик боғловчи 
моддалар тегишлича пластификацияланган ёки гидрофоб портландцемент деб 
аталади. 
Пластификациялайдиган ва гидрофоб қўшилмалар цемент оғирлигини 
(қуруқ моддага нисбатан хисобланганда) 0,1-0,25% миқдорда қўшилади. 
Пластификацияловчи сирт-актив қўшилмалар сифатида стандарт 
талабларига биноан сульфит спирт бардаси (ССБ) нинг концентрати хизмат 
қилади. 
Цемент заррачаларининг устида гидрофил моддаларнинг адсорбцион 
пардалари борлиги бетон қоришмасининг бевақт ёпишиб қолишига 
(коагуляцияга) тўсқинлик қилади, шунингдек, цемент заррачаларининг ва 
тўлдиргичларнинг қатлам-қатлам бўлиб чўкишини камайтиради ҳамда 
қоришмадан сувнинг ажралиб чиқишини камайтиради, яъни сув, шағал, қум ва 
цемент қоришмасининг алоҳида-алоҳида қатламламланишига йўл қўймайди. 
Пластификацияланган цементдан тайёрланган бетон зич, совуққа 
чидамли ва кам сув ўтказувчан бўлади. Бундай цемент ишлатилганда 10% гача 
боғловчи материал тежалади.
Пластификацияланган цемент 300, 400, 500, 600 маркаларда чиқарилади. 
Портландцемент кўп вақт очиқ ҳавода сақланса, унинг маркаси кун сайин 
пасайиб боради, чунки ҳавода намлик цементдаги минераллар билан қисман 
бирикади. Бунинг учун цемент клинкерини туйиш жараёнида унинг 0,1-0,25% 
миқдорида маҳсус гидрофоб моддалар қўшилади. Бундай қўшилмалар 
сифатида қуйидаги моддалар ишлатилиши мумкин: 
а) асидол, цемент массасидан 0,08…0,12% миқдорида; 
б) асидол-милонафт, цемент массасидан 0,08…0,12% миқдорда; 


в) милонафт, цемент массасидан 0,1…0,25% миқдорда; 
г) олеин кислота ёки оксидланган петролатум, цемент массасидан 
0,06…1% миқдорда; 
д) оксидланган петролатум, цемент массасидан 0,3% миқдорда.
Клинкерни туйиш жараёнида гидрофоб моддалар цемент заррачаси 
юзасини намланмайдиган парда билан қоплайди. Шунинг учун уни узоқ вақт 
ҳавода сақлаш мумкин. Бу вақт ичида унинг мустаҳкамлиги бошқа цементлар 
каби камайиб кетмайди. Гидрофоб цементдан қоришма тайёрланганда, қотиш 
вақтини 1,5-2 минут узайтириш керак, чунки цемент заррачалари сиртидаги 
гидрофоб парда қум ва шағалнинг ишкаланишидан бузилиб, сув билан эркин 
равишда бирикиши лозим. Шунинг учун гидрофоб цемент узоқ сақланса ҳам 
ўзининг пластиклик хоссасини йўқотмайди. 
Гидрофоб портландцементдан буюм тайёрлаганда унинг зичлиги юқори 
бўлади, сув ўтказувчанлиги камаяди, совуққа чидамлилиги эса 800-1000 циклга 
ортади (оддий портландцемент бетоннинг совуққа чидамлилик маркаси СЧ-
200-300). Гидрофоб портландцемент ҳам оддий портландцемент каби 
маркаларда чиқарилади. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish