1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш


-расм. Арматура симларининг янги даврий профиллари



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

2.6-расм. Арматура симларининг янги даврий профиллари:
а – уч 
томонлама эзилган; тўрт томонлама эзилган. 
2.7-расм. Юқори мустахкамликка эга арматура симининг даврий 
профили. 
2.8- расм. Арматура пўлат арқонларининг кўндаланг кесими:
а -7 та 
симли; б – 19 та симли. 
2.9 -2.11 - жадвалларда сим ва стерженли арматураларнинг таснифлари 
келтирилган. 
2.9 - жадвал 
Асосий арматура пўлатларининг таснифи 


2.10- жадвал 
Пўлат арқонларнинг сортаменти 


 
Композит арматура 
Сўнги вақтларда бетондан тайёрланган турли конструкцияларни 
арматуралашда композит арматурадан (2.9 – расм ) фойдаланиш кенг
тарқалмоқда. Бу материал – композит арматура кимё ва
материалшуносликнинг охириги ютуқларидан фойдаланиб тайёрланмоқда, 


чунки у ноёб хоссаларга эга. Композит арматура намлик таъсирида
чиримайди ва зангламайди. Бир хил мустаҳкамликка эга пўлат симли
арматура билан солиштирилганида унинг массаси 9 маротаба паст.
Композит арматура иссиқлик ва совуқ таъсирига чидамли ва ўз
хоссаларини -70 
0
С дан то 100
0
С ҳарорат оралиғида ўз хоссаларини яхши 
сақлай олади. 
 
2.9 – расм. Композит арматуралар. 
Композит арматурани ишлаб чиқариш учун эпоксид қатрони ва
шиша толалар тутамини ташкил этувчи шишаровингдан фойдаланилади.
Композит арматурани ишлаб чиқариш бир неча босқичдан иборат. Дастлаб 
шиша толаларга эпоксид компаунди шимдирилади. Кейин қатрон
шимдирилган шишаровинглар тутамлари маълум ҳароратгача қиздирилган 
филера деб номланувчи воронка орқали ўтказилиб полимеризатсия қилинади.
Полимеризатсиянинг бундай жараёни илмий тилда пултрузия (инглизча
―пулл‖ – тортмоқ ва ―тҳроугҳ‖ – орқали, орасидан) деб аталади.
Пултрузия босқичида керакли диамертдаги юзаси силлиқ хивич ҳосил 
бўлади. Бетон билан яхши тишлашиши учун арматуранинг юзаси
қовурғали юзага эга бўлиши керак. Шунинг учун бундай юзани ҳосил
қилиш учун сўнги босқичда загатовкани тарам-тарам излари бор валестлар
орқали прокатка қилиш орқали амалга оширилади. 
Арматуралар юзасида даврий профил хосил қилиш усулида эса загатовка 
устига эпоксид қатрони шимдирилган диаметри кичик шишаровингни
спирал қилиб ўраб чиқиб амалга оширилади ва юқорида келтирилган
тарзда полимеризатсия амалга оширилади. Композит арматурани ишлаб
чиқаришнинг технологик тизими (2.10 –расм) кетма-кет жойлаштирилган
шиша ёки базалт толаларидан ровинглар ўралган ғалтаклар ўрнатилагн
шпулярник, текисловчи қурилма, юмшатиш камераси, тортувчи қурилмали
шимдириш ваннаси, сиқиш қурилмаси, формовка қурилмаси, спирални
ўраш қурилмаси, полимеризатсия камераси, сув билан совитиш узели
тортувчи қурилма, арматурани кесиш ва ўраш узелидан иборат. Ушбу
технологик тизимда даврий профилли композит арматурани ишлаб чиқарилади. 



Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish