1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

2.2-расм. Арматура профиллари. 
Термик мустаҳкамланган Ат-IV, Ат- V, Ат- VI ва Ат- VII классли 
арматуре пўлатлари 10—32 мм диаметрларда тайёрланиб, нисбий оқувчанлик 


чегарасининг энг паст кўрсаткичи 590; 785; 980 ва 1175 МПа, а узилишдаги
нисбий чўзилиш тегишли равишда - 8%; 1; 6 ва 5,5% га тенг бўлади.
Коррозион ёрилишга чидамли Ат-IVК — Ат- VIК классли пўлат арматуралар 
ҳам Ат-IV —Ат- VI классли пўлатлар каби профил ва мустаҳкамлик 
хоссаларига эга. 
Арматуранинг асосий турлари ГОСТ 5781 бўйича белгиланади. 2.2, а
–расмда халқали профил кўрсатилган. У думалоқ шаклдаги ўзакка
бўйлама бўртиқ билан кесишувчи халқасимон кўндаланг бўртиқларни ҳосил
қилиш натижасида ясалади. 2.2, б – расмда ўроқсимон профил
кўрсатилган. 2.2, в -расмда аввалгиларидан фарқланадиган профил
кўрсатилган бўлиб, у бетон билан яхши тишлашиш имконини беради. 
2.3- расм. Стерженли арматураларнинг ўроқсимон (а) ва винтсимон 
(б) профиллари. 
Арматура пўлатларининг даврий профили шакллари 2.3 – расмда ҳам 
келтирилган. 
Темир-бетон конструкцияларни арматуралашда диаметри 3—5 мм, энг
паст нисбий оқувчанлик чегараси 410 МПа бўлган Вр-И классли арматура 
симларидан кенг кўламда фойдаланилади. 
Текис ва даврий профилли В - II ва Вр-II классли юқори
мустаҳкамликка эга (шатрли оқувчанлик чегараси В-II - 1500-1100МПа ва
Вр-II - 1500—1000 МПа) арматура симлари (2.4 - расм) 3—8 мм
диаметрларда совуқ холда чўзиб тайёрланади.
2.4-расм. Симли арматураларнинг турлари:
а – В-I ва B-II классли 
арматура симлари; Вр-II классли арматура симлари; в – К-7 классли ўралган 
симли арматура; г – К2Х7 классли арматура арқони. 
Темир-бетон rонструкцияларни ишлаб чиқаришда арматура 
конструкциянинг тури, бетоннинг тури ва класси, арматура
маҳсулотларини тайёрлаш ва фойдаланиш шароити (коррозиянинг
хавфлилиги) ва бошқаларни ҳисобга олган холда танланади. Оддий темир-


бетон конструкцияларида асосий ишчи арматура сифатида асосан A-III ва Вр-I 
классли арматуралардан фойдаланилади. Олдиндан зўриқтирилган
Конструкцияларда асосан юқори мустаҳкамликка эга В-II, Вр-II, А-VI, Ат- 
VI, А-V, Ат- V ва Ат- VI классли пўлатлардан фойдаланилади. 
Арматура классининг ортиши билан унинг чўзилишдаги
мустаҳкамлиги ошади ва унинг нисбий деформатсияси кескин тушиб
кетади. Бир хил даврий профилли турли арматура классларини
стерженларнинг учининг бўялган рангига қараб ажратилади. Бўяб маркалаш 
хақидаги маълумотлар 2.8 - жадавалда келтирилган. 
2.8– жавал 
Стерженли арматура пўлатини бўяб маркалаш ва прокат маркаси 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкцияларни юқори
мустаҳкам симлар билан арматуралаш жуда ҳам самаралидир. Аммо
симлар кесим юзасининг кичиклиги туфайли конструкцияда уларнинг
кўплигига олиб келади ва бу эса арматура ишлари ва уни таранглаштириш 
ишларини қийинлаштиради.
Арматура симларининг турлари 2.5-2.7-расмларда келтирилган. 
Арматура ишларида меҳнат сарфини қисқартириш ва осонлаштириш
учун аввалдан механизатсиялаштирилган усулда тайёрланган симлари
параллел жойлашган пўлат арқонлардан фойдаланилади. Пўлат арқонлар
асосан 7 ва 19 симдан (К-7 ва К-19) тайёрланади (2.8-расм). 



Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish