1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш


 – расм. Композит арматурадан қурилишда фойдаланиш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

2.11 – расм. Композит арматурадан қурилишда фойдаланиш. 
Композит арматурадан фойдаланишнинг афзалликлари: 
1. Узилишга бўлган мустахкамлиги АИИИ классли пўлат
арматураникига нисбатан 3 маротаба юқори. Металл арматуранинг
мустахкамлиги кўрсаткичи - 390 МПа, композит арматураники эса 1000
МПа дан кам эмас. 
2. Композит арматура зангламайди ва коррозияга учрамайди. 
3. Кислота таъсирига чидамли. Денгиз суви таъсирига чидамли. 
4. электр токини ўтказмайди. Диелектроик. 
5. Композит арматура амалда иссиқлик ўтказмайди. 
6. Радио тўлқинларига қаршилик кўрсатмайди. 
7. Жуда паст ҳароратда ўзининг мустахкамлик хоссларини йўқотмайди. 
8. Бир хил мустахкамликка эга металл арматурага нисбатан массаси
9 баробар кичик ва бошқ. 
2.12 - жадвал 
А-III классли пўлат арматура билан композит арматура хоссаларини таққослаш 
жадвали 


Такрорлаш учун саволлар 
1. Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни тайёрлаш учун қандай 
материаллардан фойдаланилади?
2. Цементларнинг қандай турларини биласиз? 
3. Портландцемент боғловчиларининг қотиши қандай кечади?
4. Ўз ўзидан зўриқувчи конструкциялар тайёрлаш учун зўриқувчан цемент 
нима? 
5. Олдиндан зўриқтирилган Конструкцияларни тайёрлаш учун тўлдиргичлар 
қандай кўрсаткичларга эга бўлиши зарур?


6. Бетон тайёрлаш учун қандай сув ва кимёвий қўшимчалардан 
фойдаланилади? 
7. Пўлат деганда нимани тушунасиз? 
8. Арматура пўлатлари қандай классларга бўлинади? 
9. Арматуранинг норматив ва ҳисобий таснифи деганда нимани тушунасиз? 
4-мавзу. Олдиндан зўриқтириш усуллари 
Р Е Ж А 
1. Таранглаштирилувчи арматура элементларининг тузилиши.
2. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкцияларини ишлаб 
чиқаришда арматурани таранглаштириш усуллари.
3.Арматурани таранглаштиришнинг механик усули.
4.Арматурани таранглаштиришнинг электротермик усули.
5.Арматурани таранглаштиришнинг электротермомеханик усули 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялари ва
буюмларини завод шароитида ишлаб чиқаришда арматурани
таранглаштиришнинг асосан икки усулдан фойдаланилади: 
1- конструкцияларни бетонлагунга қадар – таянчларга тортиб; 
2- бетонга - бетон қотгандан сўнг. 
Биринчи усулда арматура элементлари (стерженлар, пўлат арқонлар,
алоҳида симлар ёки пакетлар) конструкцияни бетонлашга қадар стендларнинг 
таянчларига ёки пўлат қолиплардаги таянчларга тортиб технологик
анкерлар мустаҳкамлаб қўйилади. Пўлат арматуралар таранг ҳолатда
ўрнатилиб қўйилгандан сўнг конструкциянинг таранглаштирилмайдиган
арматураси ва каркасларининг бошқа элементлари ўрнатилгандан сўнг
қолип йиғилади. Сўнг конструкцияни бетонлаб унинг қотишини
тезлаштириш учун иссиқлик ишлови берилади. Бетон ўзининг лойиҳавий
мустаҳкамлигининг 70%дан кам бўлмаган мустаҳкамликка эришгандан сўнг
арматуранинг таранглик кучи бетонга берилади ва конструкция қолипдан
олинади. Бу усулда арматуранинг таранглик кучи бетонга берилгунга қадар 
текширилади. 
4.1 - расмда олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни арматурани 
таянчларга таранг тортиб тайёрлашнинг схематик босқичлари келтирилган. 
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкцияларни тайёрлашда 
таранглаштирилувчи арматурани таянчларга тортиб тайёрлаш қуйидаги уч 
технологик схема бўйича амалга оширилади: 
1- агрегат поток технологияси бўйича конвейерда кўчиб юрувчи
кучли қолипларда; 
2- қисқа ёки узун стендлардаги оддий қолипларда; 
3- стационар қолипларда. 



Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish