1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш


Конструкциялар бетонининг мустаҳкамлигини назорат қилиш



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

 
Конструкциялар бетонининг мустаҳкамлигини назорат қилиш 
Бетон мустаҳкамлигини куб намулари орқали синаб аниқлаш баъзи
вақтларда маълум қийинчиликларни туғдириши мумкин. Мисол учун
маълум вақт ўтгандан сўнг Конструкция бетонинг мустаҳкамлигини
аниқлаш зарур бўлиб қолганда намуналар бўлмаслиги мумкин, ёки
намуналарни сақлаш шароити Конструкциянинг ишлаш шароитидан фарқ 
қилиши мумкин. 
Қурилганига анча вақт бўлган темир-бетон Конструкциясини
бетонининг мустаҳкамлигини аниқлаш зарур бўлганда ушбу кўрсаткични
Конструкциянинг ўзида бажаришга тўғри келади. Авваллари кўпгина
холларда Конструкция бетонидан пармалаб стилиндр шаклидаги кернлар
олиниб лаборатория шароитида гидравлик пресслар ёрдамида синалар эди.
Олинган натижа 0,8 га кўпайтирилиб бетоннинг мустаҳкамлиги аниқланар
эди. Кўпгина холларда Конструкция арматурасининг кўплиги ёки
Конструкциянинг юпқалиги туфайли кернлар олишни қийинлаштиради. 
Конструкция бетонинг мустаҳкамлигини бузмасдан аниқлашнинг
кўпгина механик ва физик усуллари яратилган.


НИИМосстрой‖нинг К.П.Кашкаров этолон болғасининг Конструкциясини 
кўриб чиқамиз. Ушбу болға ёрдамида Конструкция бетонининг 
мустаҳкамлигини аниқлаш Конструкция бетонига урилганда бир вақтнинг
ўзида икки дона из ҳосил бўлишиасосланган ўз ичига олади: биринчиси
д
о 
диаметрли бетонда, иккинчиси д
3
диаметрли из болғанинг эталон
стерженида. Бетоннинг мустаҳкамлиги кўрсаткичи синалаёрган эридаги
мустаҳкамлиги д
о

3
нисбат орқали аниқланади. эталон стержен узунлиги
150 мм ва диаметри 10 мм бир учи учли Ст3 маркали пўлатдан
тайёрланади. Бетонни синаш даврида Конструкциянинг узунлиги ва юзаси 
бўйича хар хил жойида камида 10 зарб билан урилади. Синов даврида
болғанинг бошчаси синалаётган Конструкциянинг юзасига перпендикуляр
бўлиши шарт. Хар бир зарбдан кейин пўлат стержен шундай суриладики
ҳосил бўлган ботиқ излар марказлари орасидаги масофа 10 ммдан кам
бўлмаслиги керак. Зарблар синалаётган Конструкциянинг юзасигашундай 
берилиши керакки улар орасидаги масофа 30 ммдан ошмаслиги керак. 
Бетон юзасида ва стерженда ҳосил бўлган чуқурчаларнинг диаметри
0,1 мм аниқликда икки металл чизғичдан ясалган бурчакли қилиб уланган 
масштаб ёрдамида ўлчанади.
Конструкциядаги бетоннинг мустаҳкамлиги чуқурчалар диаметрлари
фарқи орқали тузилган график ёрдамида аниқланади. Шундай усул билан
аниқланган мустаҳкамлик 2-6% намликдаги бетоннинг мустаҳкамлигига мос
келади. Агарда бетоннинг намлиги юқори бўлса аниқланган натижа Св
коеффитсиентига кўпайтирилади. Бу коеффитсиент бетоннинг намлиги 8%
бўлса 1,1, 12% бўлса 1,2 ва бетон юзасининг намлиги ундан юқори бўлса
бу коеффитсиент 1,4 га тенг бўлади. эталон болға ёрдамида Конструкция
бетонинг мустаҳкамлиги текширилганда синалаётган бетон юзасининг
намлиги, унинг қотиш шароити, эталон стерженниг хоссалари ва бошқа
омиллар ҳисобга олинади. Конструкция бетонинг мустаҳкамлиги деярли
кўп синовлар (20-30 натижа) асосида амалга оширилади. Кашкаров
болғаси ёрдамида бажарилган синовлар қанчалик кўп бўлса, олинган 
натижаларнинг аниқлиги шунчалик аниқ болади. 
КИСИ ўлчов асбоби Конструкция бетонинг мустаҳкамлигини
аниқлаш учун фойдаланилади. Унинг ишлаш принсипи ўзгармас
баландликдан пружина таъсирида тушаётган болғанинг қайтишига асосланган. 
Синовдан аввал халқани энг пастга туширилади ва тугмани босиб
туриб болғани халқа ёрдамида юқори ҳолатга кашак ушлаб турадиган
ҳолатга кўтарилади. Шундан кейин асбобни аввалдан танланган
синаладиган юзага қўйиб, тугмани босиб болғани бўшатилади. Таранг
тортилиб турган пружина таъсирида болға боекка уради ва орқага қайтиб 
стрелкани юқорига шкала бўйича кўтаради. Кўрсатиш стрелкаси
болғачанинг қайтишини шкалада миллиметрда кўрсатади. Бажарилган 6-7
синовдан кейин бетоннинг мустаҳкамлиги тарировка графиги орқали 
аниқланади. 
Конструкция бетонининг мустаҳкамлигини бетон юзасида чуқурча-из 
қолдириб бузмасдан аниқлашнинг кўпгина механик усуллари мавжуд, аммо
улар бетоннинг мустаҳкамлиги тўғрисида тахминий маълумотлар беради. 
Бетон ёки темир-бетон Конструкцияси бетонинг мустаҳкамлигини 


аниқлашнинг физик усуллари кейинги вақтларда кенг кўламда фойдаланиб 
келинмоқда. Бу усулларни қуйидагиларга бўлиш мумкин: ултратовуш
импулси, резонанс ва радиометрик, тўлқин зарби усуллари. 
Бетон мустаҳкамлигини назоратини ултратовуш импулси ёрдамида
аниқлаш усули бетонда ултратовуш тўлқинларининг бўйлама тарқалиши ва 
сўниш даражасига асосланган. Аввалдан тайёрланган бетон
мустаҳкамлигининг ултратовуш тезлигига боғлиқлигини ифодаловчи
графиклар ёрдамида Конструкция бетонининг мустаҳкамлиги аниқланади.
Амалиётда Бетон-8, УК-ЮП, УК-16П ваи УК-12П энг кўп 
фойдаланиладиган ултратовуш асбоблар қаторига киради. 
Бетон мустаҳкамлигини назорат қилишнинг тўлқин зарби усули
бетонда механик зарб оқибатида ҳосил бўлган бўйлама тўлқинларни
тарқалиш тезлигини аниқлашга асосланган. Бу усулда бетонни синаш учун
кўпгина асбоб ва ускуналар яратилган. 
Конструкция бетонининг мустаҳкамлигини назорат қилишнинг
резонанс (вибратсион) усули тебранишлар частотаси ва унинг сўнишини
аниқлашга асосланган. Бу усулда назорат ишларини бажариш учун ИАЗ 
амплетуда сўнишини аниқлаш асбоби, Союздорнии ПИК-8 ва бошқалардан 
фойдаланилади.
Синашнинг радиометрик усули синалаётган намунадан радиоактив
нурлар оқимини интенсивлигини аниқлашга асосланган. Нурлар оқимининг
интенсивлигига қараб бетоннинг зичлиги, ғоваклиги ва бошқа кўрсаткичлари 
хақида маълумотлар олиш мумкин. Ушбу усулдан фойдаланиб Конструкция
бетонининг сезиб бўлмас нуқсонларини хам аниқлаш мумкин. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish