6-мавзу. Монолит қурилишда олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни
тайёрлаш
Р Е Ж А
1.Монолит қурилишда олдиндан зўриқтиришни хосил қилиш.
2.Олдиндан зўриқтирилган темир-бетондан ноёб иншоотлар қурилишида
фойдаланиш.
Монолит қурилишда олдиндан зўриқтиришни хосил қилиш
Қотган бетонга тортиб таранглаштирилувчи арматура сифатида юқори
мустахкамликка эга пўлатдан тайёрланган ва
анкер мосламалари билан
жиҳозланган арматура стерженлари, симлар, арқонлар ва бошқалардан
фойдаланилади.
Узун ўлчамли конструкцияларни тайёрлаш учун зарур узунликдаги
арматурани бир неча арматура стерженларидан контактли электропайвандлаш
усулида учма-уч уланиши мумкин. Арматура стерженларини бу усулда
уланганда уланиш жойининг сифати олий даражада бўлиши керак.
Катта шаҳарлар шароитида узун арматура стерженларини арматура
сехидан қурилиш майдонига келтириб қийинлик туғдиради.
Шунинг учун
америка амалиётида арматура стерженларининг учини кесиш ва сиқувчи
муфталар ёрдамида улашнинг оддий ва ишончли усулидан фойдаланиш кенг
тарқалган.
Алоҳида элементлардан йиғиладиган темир-бетон конструкцияларни
текис қилиб бетонланган майдончада йиғиш зарур. Одатда тўсинлар ва
фермалар алоҳида блоклардан вертикал (ишчи) ҳолатда йиғилади. Аркалар
горизонтал ҳолатда йиғилиши мумкин. Йиғишдан олдин ҳар бир
элементнинг сифати ва таранглаштирилувчи арматурани ўтказиш учун
зарур диаметрдаги каналниг ҳолати текширилади. Бунинг учун каналлар
орқали махсус моки ўтказилиб, кейинчалик унинг ёрдамида
таранглаштирилувчи арматурани ўтказишда фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда монолит темир-бетоннинг ривожланишида қурилиш
шароитида арматурани қотган бетонга таранглаб тортиш истиқболли
ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек олдиндан зўриқтирилиш
таранглаштирилувчи арматурани бетон билан тишлашган холда хам ва уни
бетон билан тишлашмаган холда хам ташкил этиш мумкин.
Таранглаштирилувчи арматуранинг бетон билан тишлашган холда тайёрлаш
технологияси кўприк пролётлари ва тўсинли
Конструкцияларни барпо
этишда самаралироқ эканлигини кўрсатди.
Бетон билан тишлашмаган холдаги тизимлардан унчалик катта
бўлмаган кесимли биноларни барпо этишда фойдаланиш самаралироқ
ҳисобланади. Йиғма монолит каркасли олдиндан зўриқтирилган ораёпмали
бинолар оддий монолит конструкцияларга нисбатан металл сарфи бўйича 2
марта, бетон сарфи бўйича 30% га самаралироқ, олдиндан зўриқтирилган
Конструкцияли бино каркасини барпо этиш вақтининг тўла технологик сикли
7 мартага қисқароқ ҳисобланади.
Темир-бетон ишлаб чиқариш заводлари шароитида кенг тарқалган
олдиндан зўриқишни хосил қилишдан қурилиш вақтида зўриқишни хосил
қилишнинг фарқи шундаки, таранглаштириладиган арматура бетон ишлари
тугагандан ва бетоннинг мустахкамлиги таранглаштриладиган арматурадан
бериладиган кучга қаршилик кўрсата оладиган кўрсатгичга эришгандан сўнг
амалга оширилади. Арматурани бетон қотгандан сўнг таранглаштириш
имкони бўлиши учун у бетонда эркин холда бўлиши керак.
Бунинг учун
таранглаштириладиган арматура пластик трубага (бетон билан тишлашмаган
холда) ёки металл трубага (бетон билан тишлашган холда)
жойлаштирилади. Арматуранинг таранглаштириш кучини бетонга
таранглаштирилувчи элементларнинг учларида ўрнатилган анкер
мосламалари орқали берилади. Маълумки олдиндан зўриқтирилиш учун
арматура арқонларидан фойдаланилади. Арматура арқонлари Конструкцияда
пастки ва устки армарура тўрлари ўртасида эгувчи моментлар эпюрасига
(асосий чўзувчи зўриқишлар чизиғи) мос равишда ўрнатилади. Пўлат
арқонни маҳкамлаш понали маҳкамлагичлар ёрдамида амалга оширилади.
Бетон қотгандан ва лойиҳавий маркасига эришгандан сўнг арматуре
домкратлар ёрдамида таранглаштирилади. Пўлат арматура арқонининг
турига қараб уни таранглаш вақтида, пўлат арқоннинг бутун пролет бўйича
эгри
жойлашиши, бетонда сиқилиш зўриқишини хосил қилади
Европа амалиётининг кўрсатишича ораёпма плиталарни барпо этишда
олдиндан зўриқтиришдан фойдаланиш, уларнинг қалинлигини пролетнинг
1/30 қисмидан 1/40-1/45гача камайтириш имконини беради. Бу вақтда 1 м
3
учун арматура ишларига сарф бўладиган оддий арматура 35-45 кг,
таранглаштириладиган арматурани эса 10-15 кг гача қисқартириш имконини
беради.
Пролет қурилмаларидан ташқари қурилишда бундай усулдан
фойдаланиш кўп имконниятларни беради. Монолит қурилишда, айниқса
ораёпма
плиталарни барпо этишда, арматурани ―бетон‖га бетон билан
бирикмаган холда тортиб қотган бетонда олдиндан зўриқишни ҳосил
қилишниннг ДЙWИДАГ, ГТИ технологияси мана 30 йилдирки ривожланган
мамлакатларда кенг фойдаланиб келмоқда. Ушбу технология бўйича АҚШ,
Канада, Испания, БАА, Олмонияда катта
пролётли
эгилувчан
темир-бетон
Конструкцияларининг
юқори
юк
кўтарувчанлик қобилиятини таъминлашнинг янги тизими қўлланиб келмоқда.
ГТИ (Генерал Течнологиес Инc., США, Хюстон шаҳри) фирмаси ҳар
йили янги технология бўйича умумий майдони 5 млн. М 2дан ортиқ
олдиндан зўриқтирилган бетон учун комплект тизимларини етказиб беради.
Бундай технология баланд биноларни барпо этишда ораёпмаларни
қурилишини қийинлаштириладиган тўсинли тизимдан воз кечиб,
ораёпмаларнинг кичик қалинлигида юқори юк кўтарувчанликни таъминлаб,
бино каркасини ―юк кўтарувчи устунлар-ораёпма-пойдевор‖ ансамблини
самарали ишлаш имкониятини таъминлайди.
ГТИ технологиясининг ўзига хос
хусусиятларидан бири шундаки,
бунда металлнинг (пўлат арқонлар, таянч пластиналари), бетон ва
пластмассанинг (метал учун ҳимоя қобиқлари, таранглаштириш
тизимларининг ичи бўш элементлари) самарали фойдаланишдир:
-биринчи вариант (унбонд) – бетон буюмларни полимер қобиқ билан
қопланган пўлат арқонлар билан арматураланади (6.1 - расм). Полимер
қобиқ бетонни пўлат арқон таранглаштирилаётганда кўрсатадиган
таъсиридан сақлайди. Кейин пўлат арқон полимер қобиқ ичида қолади ва
полимер қобиқ эксплуататсия вақтида пўлат арқонни коррозиясига олиб
келадиган тузлар, электр токи таъсири ва тарангликнинг йўқолишидан
сақлайди.
- иккинчи вариант (бонд) — пўлат арқон ёки пўлат арқонлар
тўплами темир-бетон Конструкциясининг ичида жойланган стилиндр ёки
эллипс шаклидаги гофрланган полимер трубка ичига ўрнатилади (6.2 - расм).
Бундай трубкалар ичига ўрнатилган пўлат арқонлар
махсус
тарангловчи мосламалар ёрдамида таранглаштирилади ва сўнгра бу
полимер трубкаларнинг пўлат арқон ўрнатилган ичи тез қотувчи қоришма
билан тўлдирилади. Бу ҳолатда таранглаштирилган арматура бетоннинг
ташқи муҳит билан модда алмашувидан химоя қилинади ва каналларни
тўлдириш учун фойдаланилган юқори мустахкамликка эга қоришма
Конструкцияни яхлитланиб кетишига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: