Табиий парҳезга интилинг
Тўғри озуқаланиш дастурини тузиш худди нарвондан кўтарилишга ўхшайди. Биринчи зииа — витаминсиз,
«ўлик» озуқадан воз кечиш, масалан, кофе, чой, алкогол, тамаки, турли ичимликлар. Ўз-ўзидан уй
ҳайвонларидан олинадиган озуқалардан ҳам воз кечасиз, яъни тухум, сут ва сутли маҳсулотлар. Аста-секин ўз
парҳезингизга сабзавот ва меваларни қўшиб борасиз, токи улар таомномангизнинг 50-60% ини ташкил
қилсин.
Ҳафтасига бир кундан 4 ой давомида очлик сеансидан кейин яна озуқангиз 40% ини сабзавот ва меваларга
алмаштирасиз.
Инсон парҳези тўғри бўлиши учун 40 компонентдан иборат озуқа турлари мавжуд. Мен сизга ҳурмат билан
кундалик парҳезингизга киритишингиз мумкин бўлган озуқа турларини санаб ўтаман. Кун давомида бир,
икки, уч марта овқатланишингиз мумкин. Менинг нонуштам янги узилган мевалар. Мева номини айтмадим,
ўзингазга ҳавола, мен буни ҳеч кимга мажбурламайман.
Мевалар — энг соғлом озуқа
Мен рўйхатимни янги мевалардан бошлайман, чунки меваларни инсон учун энг яхши озуқа деб биламан.
Янги ва қуритилган мевалар бошқа озуқаларга десерт сифатида ѐки ўзлари алоҳида озуқа сифатида
шлатилиши мумкин: олма, ўрик ъ(қуритишда олтингугурт ишлатилмаган бўлсин), банан, олча, гилос, клюква,
грейфрут, узум, лимон, манго, шафтоли, апелсин, малина, смородина, қулупнай, қовун, тарвуз, тут (оқ ва
қизили).
Сабзавотлар — тозаловчи ва ҳимояловчи
Бу рўйхатдан сиз соғлом озуқа сифатида салат тайѐрлаш учун сабзавотлар танлаб олишингиз мумкин.
Куннинг энг катта овқати учун сиз битта кўк ва битта сариқ сабзавот ѐки хоҳдаган икки хил сабзавот
танлайсиз, уни сувда пиширасиз: брюссел карами, спаржа, лавлаги, сариқ фасол, фасолнинг ундирилгани,
карам, сабзи, гулкарам, селдерей, пиѐз, маккажўхори, бодринг, бакдажон, саримсоқ, кўк нўхат, пастерзак,
картошка, кўк гармдори, редиска, шпинат, қовоқ, помидор, кабачки, ундирилган буғдой.
Ёнғоқ ва писталар оқсилга бой бўлади. Овқатингизга яна рўйхатдан икки хил сабзавот қўшсангиз бўлади.
Агар гўшт истеъмол қилсангиз, уни ҳафтасига 2-3 мартадан кўп истеъмол қилманг.
Қолган кунлари гўшт ўрнига ѐнғоқ ва писта истеъмол қилинг ѐки бодом, Бразилия ѐнғори, каштан ѐнроғи,
ерѐнғоқ, грек ѐнғоридан ейишингиз мумкин.
Мазкур ѐғларда туз йўқ, озуқа тайѐрлашда ишлатиш мумкин: маккажўхори ѐғи, ерѐнғоқ ѐғи, соя ѐғи, писта
ѐғи, грек ѐнғори ѐғи. Табиий ширинликлар кучли озуқа бўлгани учун ундан жуда эҳтиѐткорлик билан
фойдаланиш зарур: тоза хом шакар, сариқ шакар, хурмо шакари, асал, клѐн сиропи.
Йирик, тозаланган табиий донларни овқатга ҳафтасига 3 мартадан кўп ишлатмаслик керак, агар очиқ ҳавода
оғир жисмоний меҳнат қилсангиз, албатта: арпа, хирароқ гуруч, гречиха, йирик майдаланган ун, бутун буғдой,
просо, рож, каноп уруғи…
Do'stlaringiz bilan baham: |