127
томонидан солиқ тизимини ташкил этишда умумдавлат ва маҳаллий
солиқларни, бевосита ва билвосита солиқларнинг турларини, ҳар бир
солиқ тури бўйича объекти, субъекти, солиқ ставкалари, солиқлар бўйича
имтиёзларнинг рўйхатини ҳамда амалдаги солиқ қонунчилигининг
ўзгариш юзасидаги бошқа элементларни ҳисобга олиши зарур. Бунинг
учун давлат органлари барча иқтисодий қонунларни жуда пухта ўрганиши
ҳамда молиянинг ривожланишини мукаммал аниқлаши лозим.
Молия механизми ўз моҳиятига кўра асосан иккига бўлинади:
директив молия
механизми; тартибга солиб турувчи молия механизми.
Директив молия механизмида асосан давлатнинг ваколатли
органлари томонидан молия муносабатлари ишлаб чиқилади. Ушбу молия
муносабатларига солиқлар, йиғимлар, давлат кредити, бюджет
харажатлари, бюджетдан молиялаштириш,
бюджет тузилмасини ташкил
этиш, бюджет жараёни, бюджетлараро муносабатлар ҳамда молиявий
режалаштириш киради.
Директив молия механизмида давлатнинг ваколатли органлари
жамиятда молия муносабатларининг барча иштирокчилари учун
бажарилиши мажбурий бўлган тартиб-қоидалар тизимини жуда пухта ва
мукаммал ҳолда ишлаб чиқади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, баъзи ҳолатларда ишлаб чиқилган
директив молия механизми давлат бевосита
иштирок этмайдиган молия
муносабатларини ўз таркибига киритиши мумкин. Бу ҳолат жамиятда
молия сиёсатини амалга оширишда катта аҳамиятга эга бўлган
соҳаларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Бундай соҳага
корпоратив қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мисол қилиб
кўрсатиш мумкин.
Тартибга солиб турувчи молия механизми давлат манфаатларига
тўғридан-тўғри таъсир этмайдиган молия муносабатларининг аниқ
сегментида фаолиятни тартибга солиб туради. Таъкидлаб ўтганимиздек,
128
молия механизми тузилиши жиҳатдан мураккаб тизим ҳисобланиб,
унинг таркибий қисми хилма-хил молия муносабатларидан ташкил этиши
ҳисобланади. Бундай ҳолатларда давлатнинг ваколатли органлари
томонидан бундай хўжалик субъектлари учун улар барча солиқлар ва
йиғимларни тўлаб бўлганидан сўнг улар ихтиёрида қоладиган молия
ресурсларидан фойдаланишнинг фақат умумий тартиб-қоидаларини
ўрнатади. Ҳўжалик субъектлари эса ихтиёрида қолган молия
ресурсларидан
фойдаланишнинг шакллари, пул жамғармалари турларини
мустақил тарзда ишлаб чиқадилар.
Молияни бошқаришда давлат томонидан пухта ва мукаммал ишлаб
чиқилган фаолият олиб боришликни, ҳамда бу фаолиятда молия
механизмидан оқилона фойдаланишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг босқичма-босқич бозор
муносабатларига ўтиши, иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви ҳамда
мулкчиликни давлат тасарруфидан чиқариш ва
акциядорлик
жамиятларига айлантириш жараёни натижасида молия механизми бир
қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бунга қуйидаги омиллар бевосита
таъсир кўрсатди:
1.
Бюджетлараро муносабатлар сифатан ўзгаришининг амалга
оширилиши. Маҳаллий бюджетлар харажатларнинг сарфланишида катта
ваколатга эга бўлишди, улардаги мавжуд бюджет тақчиллиги (дефицити)
давлат бюджети таркибига киритилди.
2.
Давлат бюджетининг тақчиллиги асосан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан муомалага давлатнинг қисқа муддатли
облигациялари ва давлат ўрта муддатли ғазна мажбуриятларини чиқариш
ёрдамида қопланиши амалга оширилмоқда.
3.
Давлат бюджетидан ташқари мақсадли бюджетдан ташқари
жамғармалар ташкил этилди (Республика йўл жамғармаси, давлат
129
бандлик жамғармаси, пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси
Давлат Мулки Қўмитасининг махсус фонди).
4.
Мамлакатда молияни бошқаришда ўзгаришлар амалга оширилди.
(Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси, Ҳисоб
палаталари
ташкил этилди).
5.
Давлат ва хусусийлаштирилган хўжалик субъектлари ўртасидаги
ўзаро муносабатлар солиқ тўлаш асосига ўтказилди.
6.
Миллий қимматли қоғозлар бозорининг ташкил этилиши натижасида
хўжалик субъектларини муомалага корпоратив қимматли қоғозларни
чиқариш тартиб-қоидаси ўзгарди ва бу жараён қаттиқ назоратга олинди.
Юқоридаги омиллар эса иқтисодиётнинг бозор муносабатлари
шароитига ўтиш даврида бу жараёнлар талабига жавоб берадиган
оқилона молия сиёсати олиб боришликни талаб этади. Молия сиёсати
олиб борилишида молия механизми мохиятининг жуда катталигига
гувоҳ бўлдик. Оқилона ташкил қилинган молия механизми хўжалик
субъектларида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва мамлакат
минтақаларининг моддий манфаатдорлигини оширишга ҳамда
бюджет
маблағлари тежамкорлик билан сарфланишини тўғри йўлга қўйишига
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: