Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/104
Sana31.01.2023
Hajmi2,38 Mb.
#906074
TuriУчебник
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   104
Bog'liq
Пул ва банклар (1)

Жаҳон пуллари функциялари
. Ташқи савдо алоқалари, халқаро 
қарзлар, ташқи шерикка хизматлар кўрсатилиши жаҳон пулларининг 
пайдо бўлишини тақозо этди. Улар умумий тўлов воситаси, умумий харид 
қилиш воситаси ва ижтимоий бойликнинг умумий моддийлаштирилиши 
сифатида фаолият юритишади. 
Пулларнинг барча бешта функцияси пулларнинг товарлар ва 
хизматларнинг умумий эквиваленти сифатидаги ягона моҳиятини намоён 
қилади. Улар чамбарчас боғлиқликда ва бирликда бўлади. Мантиқан ва 
тарихий жиҳатдан ҳар бир навбатдаги функция бундан олдинги 
функцияларнинг муайян ривожлантирилишини назарда тутади. 


28 
Пулларнинг санаб ўтилган функцияларни бажариши туфайли улар, 
айниқса, бозор иқтисодиётида ишлаб чиқаришнинг ривожланишида асосий 
ролни ўйнайди. Пулларнинг иқтисодий тизимдаги ижтимоий роли шундан 
иборатки, улар мустақил товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги боғлаб 
турувчи бўғин, шунингдек, товар хўжалигидаги ижтимоий меҳнатни 
ҳисобга олиш воситаси ҳисобланади. Пуллар товарларга нархларни 
белгилашда қатнашади. 
Пуллар ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқарилишига хизмат кўрсатади, 
уларнинг ёрдамида миллий даромаднинг давлат бюджети, солиқлар ва 
қарзлар орқали ҳосил қилиниши, тақсимланиши, қайта тақсимланиши ва 
ишлатилиши амалга ошади. Пуллар корхоналарнинг хўжалик фаолиятида, 
давлат органларининг фаолият кўрсатишида, одамларнинг ишлаб 
чиқаришнинг 
ривожланиши 
ва 
самарадорлигининг 
ошишидан, 
ресурсларнинг тежаб ишлатилишидан манфаатдорлигини оширишда 
муҳим роль ўйнайди. 
Пулларнинг саноат жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг 
иқтисодиётини пул-кредит орқали тартибга солиш пулларнинг 
монетаристик назариясига асосланган шароитдаги роли ғоят катта. Бундай 
мамлакатларда ҳар йили пул массасини ўзгартириш учун пул йўналиши 
белгиланади ва унга мувофиқ марказий банкнинг кредит воситалари 
ёрдамида ушбу массанинг тартибга солиниши амалга оширилади. Россияда 
иқтисодиётнинг беқарор ривожланиши оқибатида пул массасини 
ўзгартиришнинг йўналишли кўрсаткичи бир ойга белгиланади. Бундай 
пул-кредит орқали тартибга солишнинг мақсади – пул массасининг 
ўсишини тутиб туриш, агар инфляцияга йўл қўйилган бўлса, уни бартараф 
қилиш ёки пайдо бўлаётган инфляция жараёнларини тутиб туриш, 
мамлакатдаги ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириш. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish