Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/104
Sana31.01.2023
Hajmi2,38 Mb.
#906074
TuriУчебник
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   104
Bog'liq
Пул ва банклар (1)

 
 


29 
Пуллар умумий эквивалент сифатида барча товарларнинг қийматини 
ўлчайди. Ҳамма товарлар ижтимоий зарурий меҳнат маҳсули эканлиги 
сабабли ўзи қийматга эга бўлган реал пуллар бошқа барча товарлар 
қийматининг ўлчови (эталони) бўлиши мумкин. Бунда товарлар 
қийматининг пуллар воситасида ўчаниши идеал тарзда, яъни нақд пуллар 
иштирокисиз юз беради. 
Шундай қилиб, пуллар қиймат ўлчовидан иборат бўлади. Шубҳасиз, 
пул бирлигидан турли хил неъматлар ва хизматларнинг нисбий 
қийматларини солиштириш учун масштаб сифатида фойдаланиш қулай 
ҳисобланади. 
Неъматлар 
ва 
хизматларнинг 
қиймати 
масофани 
километрларда ёки вазнни килограммларда ўлчаганига ўхшатиб 
солиштирилади.
Пулларнинг умумий эквивалент сифатида фойдаланилиши шуни 
англатадики, ҳар қандай товарнинг нархини фақат пул бирлиги орқали 
ифодалаш етарли бўлади. Бунда товарнинг пулларда ифодаланган қиймати 
товарнинг нархи дейилади. 
Товарларнинг нархи ва уларни ўлчаш негизида қиймат қонуни ётади. 
Товарнинг нархи бозорда шаклланади ва товарларга талаб ва таклифнинг 
тенг бўлганида бундай нарх товарнинг қиймати ва пулларнинг қийматига 
боғлиқ бўлади. Бозордаги талаб ва таклиф бир-бирига мувофиқ 
келмаганида товарнинг нархи муқаррар равишда унинг қийматидан четга 
тебраниб ўзгарадики, бу муайян товарларнинг ортиқча ишлаб чиқарилгани 
ёки кам ишлаб чиқарилганидан далолат беради.
Пуллар муомала (ёки айирбошлаш) воситаси сифатида жамиятни 
бартерли (мавозали) айирбошлашнинг ноқулайликларидан халос қилади. 
Пуллар ҳамма жойда ва осонлик билан тўлов воситаси сифатида қабул 
қилинади. Ушбу ижтимоий ихтиро ишлаб чиқарувчиларга алоҳида товар 
(пуллар) билан ҳақ тўлашга имкон берадики, бундай алоҳида товар 
кейинчалик бозорда мавжуд бўлган ҳар қандай товарни сотиб олиш учун 


30 
ишлатилиши мумкин. Пуллар товарлар билан айирбошлашнинг қулай 
усули бўлиш билан жамиятга минтақавий ихтисослашув ва жамиятдаги 
меҳнат тақсимотининг маҳсулларидан фойдаланиш имконини беради. 
Товарлар муомалага киришишигача пулларда идеал баҳоланадиган 
биринчи функциядан фарқли равишда пуллар товарлар муомаласида реал 
иштирок этиши керак. Пулларнинг муомалада реал иштирок этиши ва 
уларнинг айирбошлашдаги иштирокининг ўткинчилиги муомала воситаси 
сифатидаги пулларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади, шу сабабли 
тўлақонли бўлмаган пуллар - қоғоз ва кредит пуллар ҳам муомала воситаси 
функциясини бажараверишади. Ҳозирги вақтда кредит пуллар: векселлар, 
банкноталар, чеклар, банкларнинг кредит карточкалари пул муомаласида 
ҳукмрон вазиятни эгаллаб турибди.
Пулларнинг 
ушбу 
функцияси 
кредит 
муносабатларининг 
ривожланиши туфайли вужудга келди. 
Пуллар икки ҳолатда тўлов воситаси сифатида фойдаланилади: 
1) товарларнинг кредитга сотилишида; бундай ҳолатнинг зарурлиги 
товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг шарт-шароитлари бир хилда 
эмаслиги, уларни ишлаб чиқариш ва муомаласи муддатининг турли 
хиллиги, ишлаб чиқаришнинг мавсумий тусдалиги ва шу кабилар билан 
боғлиқдир.
2) ишчилар ва хизматчиларга иш ҳақининг тўланишида. 
Шубҳасиз, тўлов воситаси функциясини бажаришда пуллар уларнинг 
муомала воситаси тарзидаги ҳаракатидан фарқ қиладиган ўзига хос 
ҳаракат шаклига эга бўлади. 
Агар пулларнинг муомала воситаси сифатида амал қилишида пуллар 
ва товарларнинг муқобил ҳаракати мавжуд бўладиган бўлса, унда улардан 
тўлов воситаси сифатида фойдаланишда бундай ҳаракатда узилиш юз 
беради, яъни товарни кредитга сотиб олишда қарздор сотувчига фақат 


31 
муайян (келишилган) муддатдан кейин ҳақи тўланадиган қарз 
мажбуриятини беради. 
Тўлов айланишида электрон пулларнинг жорий қилиниши 
тўловларнинг тезлашиши, муомала харажатларининг камайиши ва 
корхоналар 
рентабеллигининг 
ошишига 
ёрдам 
беради. 
Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб палаталари, автоматлаштирилган 
кассир тизими ва харид қилиш пунктида ўрнатилган терминаллар тизими 
уларнинг асосий элементларидир. Электрон пуллар негизида кредит 
карточкалари пайдо бўлди. Улар тўловларнинг нақд пуллар билан 
бажарилишини қисқартиришга ёрдам бериб, нақд пуллар ва чекларнинг 
ўрнини босадиган ҳисоб-китоблар воситаси бўлиб хизмат қилади. Кредит 
карточкаларининг аҳамияти шундаки, улардан фойдаланиш нақд пуллар 
ишлатиладиган соҳани торайтиради, товарлар ва хизматларни сотишда 
стимул бўлиб ҳисобланади. 
Пуллар уларнинг эгасига ҳар қандай товарни (хизматларни) олиш 
ҳуқуқини таъминлаш билан ижтимоий бойлик тимсоли бўлади. Шунинг 
учун одамларда уларни тўплаш ва жамғаришга интилиш пайдо бўлиши 
муқаррар. Одамлар ўз маҳсулотига ҳақ тўланиши эвазига пулларни олиш 
билан улар муайян захирани яратишади. Бундай захира қисқа муддатли 
ёки узоқ муддатли бўлиши мумкин. 
Пуллар жамғарма воситаси функциясини бажаради, чунки улар энг 
ликвидли товар бўлганлиги сабабли энг қулай шаклда жамғаришга имкон 
беради. Шуни қайд қилиш зарурки, инфляция шароитида бундай афзаллик 
муайян тарзда йўқолади ва пулларни қадрсизлантириш зарурати вужудга 
келади. 
Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан пулларнинг тўплаш 
ва жамғариш воситаси сифатидаги функцияси ҳам ошиб боради. Тўплаш 
ва жамғаришсиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириб 
бўлмайди, чунки кўпроқ фойда олишга бўлган интилиш тадбиркорларни 


32 
пулларни ғазна сифатида сақламаслик, балки уларни айланишга сарфлашга 
ундайди. 
Металл пуллар муомаласи шароитида марказий эмиссия банклари 
ички пул муомаласининг захиралари шаклида олтин захираларига, 
банкноталарни олтинга алмаштириш ва халқаро тўловлар учун захираларга 
эга бўлиши шарт эди. Ҳозирги вақтда олтиннинг муомаладан 
чиқарилганлиги сабабли Марказий банк олтин захирасининг барча бундай 
функциялари бекор бўлди. 
Шу билан бирга, олтин стратегик захира сифатида марказий 
банкларда сақланишда давом этмоқда. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish