424
Суғурта баҳосининг ушбу ибора мол-мулкни суғурталаш жараёнида
қўлланидади. Бу жараёнда суғурта суммасини белгилаш учун аввало
суғурта объектини баҳосини тугри аниклаш керак. Суғурта суммаси деб
шундай маблағларнинг тушиши
керакки бу суммага мол-мулк, шахснинг
хаёти ёки соглиги суғурталанади. Суғурта тарифи деб суғурта
суммасининг бирлик қисмини тушуниш лозим. Суғурта тарифи асосида
суғурта фонди шаклланади. Узбекистон Республикаси “Суғурта
тугрисидаги ” қонунининг 10 моддаси 2- бандига кура “Суғурта тарифлари
суғуртага доир тўлов миқдорлари бўлиб, улар суғурта ташкилоти суғурта
пулини тулаш (суғурта товони), захира фонди ва бошқа фондлар ҳосил
қилиш учун молиявий маблағ билан таъминлайдиган миқдорда
белгиланади. Мажбурий суғурта турларига доир суғурта тарифлари қонун
хужжатларида белгилаб қуйилади. Ихтиёрий суғурта турларига доир
суғурта тарифининг миқдори томонларнинг келишувига мувофиқ
белгиланади. Фуқароларни ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш, суғурта
шартнома муносабатлари энг кенг таркалган ижтимоий соҳа бўлиб, унинг
воситасида моддий ва бошқа манфаатларни
кутилмаган ходисалардан
мухофазалаш ана шундай нохуш холлар юз берган такдирда эса унинг
салбий оқибатлари таъсирини бартараф этиш ёки лоақал камайтиришни
таъминлайди.
Шахсий суғурта оммавий бўлиб ҳисобланади. қонунда кўрсатилган
шахслардан суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг хаёти,
соғлиги ёки мол-мулкини, ёхуд ўзининг бошқа
шахслар олдидаги
фуқаролик жавобгарлигига ўз ҳисобидан, ёхуд манфаатдор шахслар
ҳисобидан суғурта қилиш мажбурияти қонун билан юкланган холларда
суғурта шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади. Мажбурий
суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу
турини тартибга соладиган қонун хужжатларида
назарда тутилган
шартларда шартнома тузиш шарт. қонунда фуқароларнинг хаёти ва мол-
425
мулкини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш
холлари назарда тутилиши мумкин. Мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада назарда тутилган воқеа,
суғурта ходисаси содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта килдирувчига)
ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тўзилган бўлса, ўша шахсга бу
ходиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталовчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ
зарарни
шартномада белгиланган сумма доирасида тўлаш мажбуриятини олади.
Суғурта шартномаси келгусида юз бериши эхтимоли бўлган риск туфайли
вужудга келадиган зарали оқибат ўрнини суғурталовчи томонидан
суғурталовчига олдиндан тўланадиган мунтазам тўлаб бориладиган хак
эвазига тулиқ ёки қисман қоплашнинг ҳуқуқий воситаси сифатида суғурта
ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти
сифатида муайян хусусиятларга кўра таснифланиш мумкин. Суғурталаш
объектларига кўра мулкий ва шахсий суғурта фарқланиш лозим.
Мулкий
суғурта ўз навбатида кўчар ва кўчмас мулклар суғуртасига, шахсий
шахсий суғурта эса соғликни ёки хаётни суғурталашга бўлиниши мумкин.
Ўз навбатида мулкий суғуртанинг кўплаб кўринишлари уй-жойларни,
транспорт воситаларини, уй-рўзгор анжомларини, корхоналарни ва хоказо.
Шахсий суғуртанинг хима-хил шакллари болаларни суғурталаш, бахтсиз
ходисалардан суғурталаш ва бошқалар учрайди. Суғурта
муносабати
субъектларига
кўра
жисмоний
шахслар
суғурталанувчи
бўлиб
қатнашадиган ва юридик шахслар суғурталанувчи бўлиб катнашадиган
суғурта шартномалари ўзаро фарқланади.
Суғурталовчи шахсларга кўра суғурта шартномалари давлат суғурта
ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган суғурта шартномалари
ҳамда нодавлат мулкчилиги асосида фаолият юритувчи мустақил суғурта
ташкилотлари томонига, шу жумладан Ўзбекистонда суғурта
фаолияти
билан шугулланишга лицензия олган чет эллик суғурта ташкилотлари
426
иштирокидаги суғурта шартномалари мавжуд бўлади. Юқоридагилардан
ташқари иқтисодий тармоқларига кўра ёки тадбиркорлик фаолиятининг
айрим йўналишларига мувофиқ тарзда тўзиладиган суғурта шартномалари
ҳам кўпгина ўзига ҳос жиҳатларга эга бўлади ва бу жиҳатлар Ўзбекистон
Республикаси Хукумати қарорларида, ушбу соҳадаларда суғурта
шартномасини тўзишга оид махсус қоидаларда белгилаб қуйилади. Ушбу
нуқтаи-назардан суғурта шартномаларининг қуйидаги турларини қайд
этиш мумкин:
1. Қишлоқ хўжалиги фаолиятини суғурталаш.
2. Қурилиш ташкилотчилигини суғурталаш.
3. Экспорт-импорт фаолиятини суғурталаш.
4. Тадбиркорлик фаолиятини суғурталаш.
5. Транспорт воситаларини сугурт
6. Тиббий суғурта.
7. Давлат ижтимоий суғуртаси.
8. Шартномаларнинг бажарилишини суғурталаш.
9. Кредит жараёнини суғурталаш.
10. Уй-рўзгор буюмларни суғурталаш ва хоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: