417
Иккинчи қисми эса суғуртани ташкил этган суғурта
ташкилотини
ҳаражатларини қоплашга сарфланади.
Ишлаб чиқаришда рискларни объектив ва субъектив омиллар
таъсирида мувафакиятсизликка учраган, ишлаб чиқарувчига зарарли
оқибат юз берганда бу оқибатни тезроқ
бартараф этилишига, ишлаб
чиқаришни тўхтаб қолмасдан ривожланишига имкон берадиган иқтисодий
ҳамда ҳуқуқий воситаларнинг самарали турларидан бири-бу рискларни
суғурталашдир. Ишлаб чиқарувчини мол-мулкини интеллектуал ва бошқа
бойликларининг турли қўшилмаган зарар, воқеа-ходисалар юз бериши
туфайли вужудга келиши мумкин булган зарар оқибатининг олди
олинишидир.
Суғурта яъни табиий ёки ижтимоий
сабабларга кура шахсниниг
хаёти, соғлиги ёки мол-мулкига зарар этиш эхтимолини олдиндан тутиш,
ана шундай зарарли оқибат юз берганида жабр қурган томонга зарар
ўрнини суғурталовчи маблағлари ҳисобига тулиқ ёки қисман қоплаб
бериш йўли билан суғурта ходисасини салбий оқибатлари таъсирини
камайтиришга қаратилган фаолияти суғурталаш деб аталади.
Шахсий суғурта инсон хаётига, меҳнат қобилиятига ва соғлигига
зарар етканда турли рисклардаги химоя қилиш шакли бўлиб ҳисобланади.
Шахсий суғурта шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий битим бўлиб, суғурта
тўловларини ундириб олиш, суғурта ходисаси юз
берганда етказилган
зарарни қоплаш ёки суғурта тўловини қайтариш мажбуриятини уз
зиммасига олади.
Шахсий суғурта шартномалари мажбурий ва ихтиёрий, узоқ ва қисқа
муддатга мулжалланган бўлиши мумкин. Ҳар бир суғуртага тури буйича
шартнома тузилади.Шахсий суғурталаш қуйидаги турлардан ташкил
топади:
а) хаётни суғурталаш ва бахтсиз ходисалардан суғурталаш
б) никохни ва бошқа туғилинишни суғурталаш:
418
в) болалар хаётини суғурталаш:
г) гуруҳ. бахтсиз ходисалардан суғурталаш
д) гуруҳ касалликлардан суғурталаш ва хх.
Суғурталаш аввало суғурта шартномаси тузиш билан бошланади.
Суғурта шартномаси тузиш учун қуйидаги хужжатлар талаб қилинади:
Шахсий ариза, Аризада суғурта тури, қушимча кафолатлар, суғурта
суммаси, суғурта мукофотларини тулаб туриш муддатлари кўрсатилади.
Суғурталашни амалга ошириш узига ҳос муҳим
муносабатларни
келтириб чиқади. Ушбу муносабатлар суғурталаш жараёнида иштирок
этувчиларнинг ҳар хил суғурта манфаатлари билан боғлиқдир. Бундан
ташқари суғурталаш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар ҳар хил
суғурталаш объектлари, суғурталаш турлари ва бошқа
омиллар билан
богликдир. Шу муносабат билан суғурталашда қўлланиладиган барча
ибораларни тугри тушуниш ва талкин қилиш катта аҳамиятга эгадир.
Шундан келиб чиқиб, бизнинг фикримизча қуйидаги муҳим ибораларга
таъриф берилса мақсадга мувофиқ булур эди деб уйлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: