шаогирдлари томонидан қайта ишлаб чиқилди. И.И. Мечников умуртқали ҳайвонларнинг
ҳаракатчан хўжайраларининг озуқа луқмаларини ютиш, яъни овқат ҳазм бўлиши
жараёнида иштирок этиш қобилияти организм учун хос бўлмаган барча нарсаларни: турли
хил микроблар, инертли зарралар, тананинг ўлаётган зарралари ва қисмларини, барча
турдаги “ёд” нарсаларни ютиш қобилиятидир деб таъкидлаайди.
Инсонларда яна
шунингдек амебоид ҳаракатчан хўжайралар – макрофаглар, нейтрофиллар ҳам мавжуд.
Лекин улар ўзига хос бир турдаги озуқани – патоген микробларни “ейди”. Тадрижий
ривожланиш бир хўжайрали ҳайвонлардан тортиб, то умуртқали ҳайвонлар, шу жумладан
инсонларда ҳам амебоид хўжайраларнинг ютиш қобилиятини сақлаб қолган. Бироқ ушбу
хўжайраларнинг (тўқималарнинг) вазифаси юқори ривожланган организмларда бироз
бошқачароқ – бу микроблар хўжумига қарши курашишдир.
Фагоцитар терапия (муолажа) кўп карра ўткир илмий мунозараларга сабаб бўлиб,
унинг муаллифи кўп йиллар давомида ўз ғоясини оқлашига тўғри келган бўлиб, булар П.
Баумгартен, Р. Кох, Р. Пфейффер, К. Флюгге сингари олимлар билан бутун оламга машҳур
кишилар эди. Бироқ, вақт ҳамда далиллар инфекциялардан организм ҳимоясида фагоцитар
реакцияларнинг дастлабки аҳамиятини тўлиқ оқлади ва иммунитетнинг фагоцитар
назариясини бутун олам тан олди. Кейинчалик унга яна қўшимча ва аниқликлар
киритилди. Фагоцитлар томонидан касаллик қўзғатувчи агентларнинг эгалланиши ҳамда
ютиб юборилиши организмнинг ягона ҳимоя фактори эмас эканлиги ҳам таъкидланди.
Фагоцитоз ўз ўзича унча катта аҳамиятга эга бўлмаган микроблар,
масалан вируслар,
мавжуд бўлиб бактериал инфекциялардаги сингари антителаларнинг олдиндан
таъсиригина уларни эгаллаб олиш ва йўқ қилиш учун имконият яратиб бериши мумкин.
И.И. Мечников хўжайрали ҳимоя реакциясининг бир жиҳатини – фагоцитар
жиҳатини таъкидлаб ўтган эди. Фаннинг келажакда ривожланиб бориши фагоцитар
хўжайралар вазифаси хилма-хил эканлиги кўрсатиб берди: фагоцитоздан ташқари, улар
иммунитет ҳосил бўлишда катта аҳамиятга эга бўлган антителалар, интерферон, лизоцим
ва бошқа моддалар маҳсулотларида ҳам иштирок этади. Ундан ташқари,
иммун
реакцияларида нафақат лимфоцит тўқималар иштирок этади, балки бошқа тўқималар ҳам
иштирок этади. Интерферон барча хўжайраларни (тўқималарни) ишлаб чиқариш
хусусиятига эга. Секреция антителаларининг гликопротеинли фрагменти шиллиқ
қаватларнинг эпителиал хўжайралари (тўқималари) билан ишлаб чиқарилади.
Иммунитетнинг фагоцитар назарияси билан бир вақтда инфекциялардан ҳимояланишда
асосий ролни микроблар ва уланинг яшаши учун зарарли бўлган, яъни уларни йўқ қилувчи
моддаларни ўзида сақлайдиган организм суюқликлари ва шираларига (сокларга) (қон,
лимфа, безлар) катта аҳамият қаратилган гуморал йўналиш ҳам ривожлана борди.
Do'stlaringiz bilan baham: