# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
79
Шокир РАДЖАБОВ
Урганч давлат
университети
педагогика фанлари номзоди
Ўринпошша ҚАЛАНДАРОВА
Урганч давлат университети
ўқитувчиси
ТАЪЛИМ БЕРИШДА ЁШЛАРНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Мақолада глобаллашув реал жараён сифатида бир қатор омиллар билан бугун юксак тараққий қилган
мамлакатларнинг устуворлигини таъминлашга, кам тараққий қилган ёки тараққиёт йўлига кираётган
мамлакатлар ва уларда яшаётган халқларнинг онги, қалби ва дунёқарашида “боқимандалик” руҳиятини
ривожлантириш омиллари хусусида фикр юритилади.
Калит сўзлар: глобаллашув, ахборот, фан ва техника, инвестеция, технология, иқтисодий, интеллект.
В статье глобализация рассматривается как реальный процесс, в котором существует ряд факторов,
обеспечивающих приоритет сегодняшних высокоразвитых стран, развитие духа “зависимости” в умах,
сердцах и мировоззрении слаборазвитых или развивающихся стран и их народов
.
Ключевые слова: глобализация, информация, наука и технологии, инвестиции, технологии, экономика,
интеллект.
The article considers globalization as a real process, in which there are a number of factors that ensure the
priority of today's highly developed countries, the development of a spirit of “dependence” in the minds, hearts and
worldview of underdeveloped or developing countries and their peoples.
Keywords:
globalization, information, science and technology, investment, technology, economics, intelligence.
Бугунги кунда глобаллашув жараёни ривожланаётган мамлакатларга ўзининг
таъсирини
кўрсатмоқда. Асосий хавф шундан иборатки, у юксак ривожланган мамлакатларга энди тараққиёт
йўлига кириб бораётган мамлакатлардаги миллатлар ва элатларни қарам қилиш, уларнинг моддий
бойликларини қўлга киритишда қирғинбарот қурол кучи билан эмас, балки ўзларида мавжуд бўлган
фан ва техника, технология ютуқларини
оммалаштириш, инвестициялар киритиш, иқтисодий
интеграцияни жадаллаштириш каби омиллардан фойдаланиш воситасида уларнинг онги, қалби ва
руҳиятини эгаллаш, охир-оқибатда улар устидан ҳукмронликни тўла ўрнатиш
имкониятини
кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Кўринишдан, ҳар икки томон ҳам глобаллашув жараёнидан
манфаат кўраётгандек бўлса-да, амалда асосий манфаатни катта интеллектуал салоҳият, фан-
техника, технология ютуқлари ва оммавий коммуникацияларга эга бўлган мамлакатлар кўрмоқда,
бунга эга бўлмаганлар эса ана шу тараққий этган мамлакатларга ўзлари охиригача англаб етмаган
ҳолатда уларга боғланиб қолаётир. Глобаллашув реал жараён сифатида бир қатор омиллар билан
бугун юксак тараққий қилган мамлакатларнинг
устиворлигини таъминлашга, кам тараққий қилган
ёки тараққиёт йўлига кираётган мамлакатлар ва уларда яшаётган халқларнинг онги, қалби ва
дунёқарашида “боқимандалик” руҳиятини ривожлантирмоқда. Ушбу жараён қуйидагилар орқали
юзага келмоқда: а) иқтисодиёт омили; б) фан-техника ва технология ютуқларини оммалаштириш; в)
юксак тараққий қилган мамлакатларнинг қудратли иқтисодий, интеллектуал ва уддабуронлик
салоҳияти устуворлиги асосида вужудга келган “оммавий маданият”ни жаҳон халқларинг ўртасида
кенг ёйиш ва улар онгига сингдириш борасида олиб борилаётган фаолиятлар орқали; г) кам тараққий
қилган ёки энди тараққиёт йўлига кираётган мамлакатлар ва уларда яшаётган халқларнинг
иқтисодий, интеллектуал салоҳиятлари глобаллашув жараёнларининг
ривожланиш даражаларидан
орқада қолаётганлиги кабиларда ўз ифодасини топмоқда.
Ўзбекистондаги заҳира ресурслари жуда катта иқтисодий баҳога эга. “Ҳалқ сўзи” газетасида
келтирилган ҳисоб китобларга қараганда, Ўзбекситон ресурс бойлиги (минерал ва хомашё
ресурслари)нинг ҳозирги вақтда фойдаланишга тайёр қисми 970 млрд АҚШ долларига тенг.
Мамлакатнинг умумий минерал ва хомашё ресурслари 3.5 трлн. долларлик деб баҳоланмоқда.
Конлардан қазиб олинаётган ва жахон бозорида рақобат қила оладиган минерал ва хомашё
ресурслари республикада ЯММнинг тўртдан бир қисмини ташкил қилади, Ҳар йили 5.5-6 млрд.
долларли бойлик қазиб олинмоқда. Геологик разведка ишлари туфайли ҳар йили конлар
захирасининг қиймати 6-7 млрд долларга ошиб бормоқда.
Бундай рақобатга бардош берадиган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни керакли даражада
ривожлантириб бориш ҳар қандай давлат таълим системасига катта вазифалар қўйиши турган гап.
https://buxdu.uz