O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA
1/5 2022
- 313 -
олмасликларини, даврнинг шиддатли ва шафқатсиз
ҳақиқати қаршисида уларнинг ўта заифлигини, лекин
инсонийлик фазилатини йўқотмасликка интилишини жуда
ифодали тасвирлаган.
Ремарк уруш вақтида армияда хизмат қилади (1916
йил), урушнинг барча даҳшатларини ўз кўзи билан
кўради. Лекин 1917 йилда оғир яраланади ва бир неча ой
госпиталда даволанади. Шунинг учун, унинг асарларида
уруш картиналари жуда жонли, аниқ, ҳар бир
деталларигача ҳам ҳаѐтий, ҳам бадиий тасвирланган.
Ремарк урушдан кейин ўқитувчи бўлиб ишлайди.
Лекин бу касб уни қониқтирмайди. Мактабдан кетиб,
роман ѐзишга киришади. Ремарк биринчи асаридаѐқ
«Орқага йўл» («Возвращение» - Der Weg zurück, 1931)
романида урушдан қайтиб келган аскар назари билан
ѐлғон, сунъийлик, алдамни тасвирлайди. Йигит бир бурда
нон учун одамлар нега бунчалик бир-бирини алдашини
тушунолмайди, ифлос ишларни бажариб пул топган
кишиларнинг ҳалол кишиларни менсимаслигини кўриб
ҳайрон қолади. Афсус, роман қаҳрамони ўй-фикрлари-
нинг тагига етолмайди, саволларга жавоб тополмайди.
Лекин шундай бўлсада, асар ѐшларни мулоҳаза юритишга
ундайди...
Адибнинг «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» («На
Западном фронте без перемен» - Im Westen nichts Neues
роман, 1928), «Уч дўст» («Три товарища» - Drei
Kameraden, 1932), «Қора обелиск» (Чѐрный обелиск« - Der
schwarze Obelisk, 1956) «Ғалаба арки» («Триумфа льная
а рка» - Arc de Triomphe, 1945, 1946) асарларида ҳам айнан
ѐшлар
дунѐқарашидаги
ўзгаришлар
оқибатларини,
зиддиятларни моҳирона ифодалайди.
Анна Зегерснинг машҳур асари «Барҳаѐт ўликлар»
(«Мертвые остаются молодыми» - Die Toten bleiben jung,
1949) романи Германиядаги 1918-1943 йиллар орасидаги
тарихий воқеаларни ичига олади: Саксония ва Рурдаги
синфий курашлар, мамлакатдаги инфляция ва Президент
сайлови, Рейхстагнинг ѐндириб юборилиши ва Мюнхен
келишуви, Иккинчи Жаҳон уруши ва бошқалар билан
боғлиқ. Албатта, Анна Зегерс бу воқеаларни тарихчи
сифатида эмас, балки ѐзувчи сифатида уларнинг мазмун
моҳиятини очиб берган. Немис халқининг турли
қатламларини ўзига хослигини ифодалашга интилган.
Роман ѐш ишчи Эрвиннинг ўлим жазоси билан
бошланади. Эрвин ўз севгилиси Марияга революционер
эканини айтишга улгурмай қолади. Қачонлардир қувноқ
ҳаѐтни ва табиатни севган Мария унинг қаерга
«йўқолганини» билмайди ҳамда Эрвиндан туғилган ўғли
Ганснинг келажагини ўйлаб, ишчи Гешкага турмушга
чиқади. Мария аста-секин фашизм ишчиларни алдаб,
босқинчиликка тайѐрлаѐтганини,
уларнинг ваҳший
режалари борлигини сеза бошлайди ва урушга қарши
курашга бел боғлайди. Унинг ўғли Ганс ҳам йигит бўла
бошлаган сари, атрофда рўй бераѐтган воқеларни онгли
равишда тушунади. Айниқса, унинг дунѐқарашига таъсир
қилган, қачонлардир Эрвиннинг дўсти бўлган ишчи
Мартин унга ўрнак кўрсатади. Ганс ўзгаради. Лекин уни
ҳарбий хизматга чақириб, фронтга юборишади. Фронтда у
руслар томонига ўтиб кетмоқчи бўлади. Шунда Венцлов
уни ўлдиради. Худди ўша Эрвиннинг ўлим жазосини
амалага оширган Венцлов энди унинг ўғлини ўлдиради.
Венцлов ҳалок бўлган Ганснинг юзига қараб туриб,
Эрвинни эслайди ва шу топда Гитлер ва унинг фашистик
тузуми немис халқини нотўғри йўлдан бошлаб
кетаѐтганини тушуниб етади. Жаннат ва фаровонликни
ваъда қилган фашизм аслида фалокатдан бошқа нарса
эмаслигига, урушни вужудга келтириб, немис ишчи-
ларидан фақат қурол сифатида фойдаланаѐтганига иқрор
бўлади. Қачонлардир урушга қарши фикр билдирган ва
ҳалок бўлган Эрвинни, унга икки томчидек ўхшаш Ганс
қиѐфасида гўѐки ватанпарвар ишчи ѐш йигитлигича
қолганини кўриб, ўликларнинг барҳаѐтлигига, аниқроғи
уларнинг урушга қарши ғоялари умрбод эканига ишонади.
Анна Зегерснинг «Барҳаѐт ўликлар» романи
беқиѐс эпик полотно ҳисобланади. Адиба бу асари орқали
фашизмнинг чуқур илдизини очиб бериш билан бирга
ѐшлар тарихдан сабоқ чиқариб, келажакда тўғри йўлдан
юришига ишонади...
Хулоса.
Биз тўрт йирик адибнинг романлари
орқали асар ѐш қаҳрамонларнинг бир-бирига ўхшаш ва
шу билан бирга фарқли дунѐқарашини ҳамда улар
онгининг босқичма-босқич ўсиб борганини кузатиш
мумкинлигини, бу билан XX аср немис адабиѐтида ѐшлар
мавзуси деярли марказий масалалардан бири эканни
исботлашга ҳаркат қилдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |