ТЕМА МОЛОДЕЖИ В НЕМЕЦКОЙ ЛИТЕРАТУРЕ ХХ ВЕКА (АНАЛИЗ ПРОИЗВЕДЕНИЙ ПИСАТЕЛИ
ГЕНРИХ МАНН, ТОМАС МАНН, ЭРИКСА МАРИИ РЕМАРК И АННЫ ЗЕГЕРС)
Аннотация
Высшей целью немецких писателей ХХ века было, конечно, достижение современного облика немецкого общества,
страны с высоким уровнем культуры, передовым искусством и литературой, благополучной, процветающей страны. Это
означает, что с того времени они знали, что именно через литературу мечты молодых людей могут быть реализованы
через преобразование их разума, и что они смогли выполнить эту задачу в высокой степени с помощью своих
совершенных творений.
Ключевые слова:
анализ, тема, немецкая литература, произведение, роман, писатель, социальная проблема, поколение,
молодежь, война, событие, идея.
Кириш.
XX аср Германия адабиѐти худди
Германия тарихи каби жуда кўп ўзгаришлар ва кескин
зиддиятларга бой бўлган. Урушга тайѐргарлик, икки марта
Жаҳон уруши, ижодкорларнинг сиқувга олиниши,
хорижга эмиграцияси, революциялар, урушдан кейинги
тикланишлар даври ва бошқа жуда кўп сиѐсий-ижтимоий
воқеаларни бошидан кечирган Германия адабиѐти ҳам
изланишлар, инқироз, ривожланишлар, гуллаб-яшнаган
даврларни бошидан кечирди. Аср бошида илм-фан,
айниқса техника соҳасининг кескин ривожланиши
туфайли ҳамда диннинг боши берк кўчага кириб қолиши,
Европада рўй берган тарихий-ижтимоий воқеалар
таъсирида немис адабиѐтида - романтизм ва реализмдан
ташқари натурализм ва позивитизм; постнатурализм:
импрессионизм, неоромантизм, символизм, эстетизм;
декаданс; модерн: экспрессионизм, абастракционизм,
сюрреализм, поп-арт ва бошқа шу каби жуда кўп оқимлар
вужудга келди. Бундай, баъзан бир-бирига мос, баъзан
бир-бирига зид оқимлар узоқ вақт «яшамаган» бўлсада,
лекин Германия адабиѐтининг кейинги ривожланиш
жараѐнига пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Шунингдек, XX аср бошида Германияда кескин
ривожланган
фалсафа
соҳасининг
(А.Шопенгауэр,
Ф.Ницше, З.Фрейд ва бошқа шу каби файласуфларнинг)
адабиѐтга салмоқли таъсири ҳам немис адабиѐтида кескин
«юқорига
сакрашларга»
сабаб
бўлди.
Т.Манн
(«Будденброклар», «Сеҳрли тоғ», «Доктор Фаустус») ва
Г.Манн («Муаллим Гнус», «Империя», «Қирол Генрих
IVнинг ѐшлик даври», «Қирол Генрих IVнинг балоғатга
етган даври»), Л.Фейхтвангер («Гойя», «Опперман
оиласи», «Омад»), Г.Фаллада («Кичик одам, энди нима
бўлади?», «Бўрилар орасида бўри каби», «Ҳар бир одам
ѐлғиз ўлади»), Э.М.Ремарк («Ғарбий фронтда ўзгаришлар
йўқ», «Қайтиш», «Уч дўст», «Ғалаба арки», «Ҳаѐт
учқуни», «Яшаш ва ўлиш даври»), Б.Брехт ( «Уч пуллик
опера», «Галилей ҳаѐти», «Кавказ бўр айланаси»,
«Шаддот она ва унинг болалари»), Ф.Кафка («Жараѐн»,
«Қалъа», «Америка» «Ҳулқ тузатиш колонияси», «Ҳукм»
новеллари), С.Цвейг («Юракнинг сабрсизлиги», «Эразм
Роттердамскийнинг шуҳрати ва фалокати», «Нотаниш
аѐлнинг хати», «Амок»), Р.Музиль («Хусусиятсиз одам»,
«Тарбияланувчи Тѐрлеснинг уялиши», «Уч аѐл»), Г.Брох
(«Вергилийнинг ўлими», «Таъқиб», «Уйқуда юрувчилар»)
каби адиблар ҳамда кўпгина мукаммал асарлар дунѐга
келди. Агар бу асарлар чуқур таҳлил этилса, мавзусида
уруш, революция, севги муҳаббат ва бошқа кўпгина
ижтимоий муҳим масалалар қаторида ѐшлар мавзуси ҳам
кўтарилган.
Таҳлил.
Биринчи мисол ва таҳлил натижаларини
Генрих Маннинг (Louis Heinrich Mann, 1871-1950)
«Муаллим Унрат» («Учитель Унрат» - Professor Unrat,
1905) асари орқали фикримизни ифода этсак. Адиб бу
асарида муаллим Унрат ҳақида ѐзади. Унинг «юқори
даражадаги таълим-тарбиясини» олаѐтган «энг севимли,
ақлли, одобли» шогирдларидан бири, аслида илм-фандан
ҳазар қиладиган Эрцум жуда шафқатсиз йигит бўлгани
Do'stlaringiz bilan baham: |