O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

O„ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/5]
ISSN 2181-7324 
 
FILOLOGIYA 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 312 - 
учун устозга ѐқиб тушади. Эрцум ҳар қандай жазони 
бажаришга тайѐр бўлгани учун Унратнинг ўнг қўли 
ҳисобланади. Иккинчи шогирди Ангст эса, ўта қўрқоқ, 
агар Унрат уни бироз қўрқитса, барча сир-асрорларни 
сотадиган, виждонсиз йигит бўлади. Яъни бир шогирд - 
Кизеляк - ўғри ва муттаҳам, лаганбардор ва ѐлғончи 
йигит. Унрат бундай шогирдлари билан мактабда ҳар 
қандай воқеадан бохабар бўла олади, ҳар қандай ўқувчини 
жазолай олади. Ҳамда бировга тегишли ҳар қандай 
моддий буюмларни ўзлаштира олади ва барча толибларни 
назорат қила олади.
Генрих Манн бундай шогирдлардан келажакда 
қандай одамлар етишиб чиқишини даҳшат билан кўз 
олдига келтиради. Шунинг учун, у пруссча таълим-
тарбияни, ҳурфикрликка қарши бўлган, истеъдодли 
ѐшларнинг тазйиқ остига оладиган, қулларни етиштириб 
чиқарадиган мактабни танқид остига олади. Адиб таълим-
тарбияда йўл қўйилган нотўғри тизим оқибати ѐшлар 
онгига қандай салбий таъсир этиши мумкинлигини 
асарнинг асосий ғоясига сингдира олган. 
Бир қарашда Генрих Маннинг навбатдаги 
«Садоқатли хизматчи» («Верноподданный» - Der Untertan, 
1914) романи бор-йўғи Вильгельм маданияти ва ғояларига 
қарши асар каби кўринади. 
Аслида эса, бу асар етуклиги, мазмунининг 
соддалиги, ғоясининг чуқурлиги билан китобхонлар 
эътиборини жалб этган. Роман шакли - асар қаҳрамони – 
ишбилармон сиѐсатчи Дидерих Геслингнинг оддий 
ҳаѐтини бирин кетин тасвирлашдан иборат. Лекин 
қаҳрамон фонида, умумий манзарада XIX асрдаги 
Германиянинг ижтимоий-сиѐсий масалалари ѐритилган. 
Асар қаҳрамони Геслинг образи аста секин ўсиб-
улғайгани сари ижтимоий муаммолар кўзга кўпроқ 
ташланади. Унинг отаси жуда қаттиқўл ва жаҳлдор 
бўлгани учун ҳам ѐш бола қўрқоқ бўлиб ўсади. Отаси уни 
доим уриб жазолагани учун, «адолат фақат кучда» эканига 
амин 
бўлади. 
Ўз 
сингилларининг 
заифлигидан 
фойдаланиб уларни жазолайди. Мактаб таъсирида эса, 
аста-секин ваҳший одамга айланади. Университетга 
ўқишга кирганидан сўнг у янада «садоқатли хизматчи», 
яъни шовинист, миллатчи сифатида шаклланади. 
Геслинг ўз қўрқоқлигини, кейинчалик ўзининг энг 
пасткаш, қабиҳ ишларини оқлашга интилади. Ўзи севган, 
ваъда берган қизини алдайди, унинг отаси молиявий 
инқирозга учраб, ишлари юришмай қолганидан хабар 
топган Геслинг уйланишдан воз кечади... 
Адибнинг улуғ ѐзувчилиги шундаки, Геслингни 
доим қора бўѐқлар билан тасвирламайди. Масалан, 
Геслинг Агнесни чин дилдан севади, ҳатто дунѐқараши 
ўзгаради, лекин, барча иш моддий манфаатга бориб 
тақалганда қалбини яна ўша эски худбинлик эгаллайди. 
Бу 
билан 
муаллиф 
ҳар 
бир 
одам 
кўнглида 
манфаатпарастлик устун эканини, инсоний юксалиш учун 
эса, ѐшларга тўғри таълим-тарбия, меҳр-оқибат зарур 
эканини ифодаламоқчи бўлади. 
Генрих Манн оппортунистлар функциясини 
бажараѐтган, аслида эса, қўрқоқ ва сотқин социал-
демократларнинг айѐр сиѐсатини очиб ташлаган. Лекин 
шундай бўлсада, «Садоқатли хизматчи» асари Генрих 
Манн танқид остига олган худбин сиѐсатчи ҳақидагина 
эмас, балки ана шу иллатнинг қандай қилиб ѐш йигитнинг 
дунѐқарашига кириб боргани, қалбидаги инсоний 
фазилатларни «сиқиб, чиқариб» ваҳший диктаторга 
айлантиргани ҳақидаги асар, десак, адашмаймиз. 
Генрих Маннинг укаси Томас Маннинг (Thomas 
Mann, 1875-1955) ижоди ҳам адабиѐтшунослар талқинида 
асосан 
ижтимоий 
масалаларни 
ѐритган 
асарлар 
ҳисобланади. Назарий жиҳатдан бу тўғри, албатта. Лекин 
биргина 
«Будденброклар» 
(«Будденброки» 

Buddenbroocks. Verfall einer Familie, 1901) романини 
тубдан таҳлил этсак, оила ҳақидаги бу романда ҳам асарда 
тасвир этилган тўрт авлоднинг ҳар бирида айнан 
ѐшларнинг дунѐқарашидаги ўзгаришлар оқибати эвазига 
рўй берган воқеалар ҳамда ана шу воқеаларга уларнинг 
муносабатлари ва ҳатти-ҳаракатлари изҳор этилган. Адиб 
буржуа жамиятидаги маънавий қашшоқликни - оиладаги 
ѐшлар онгидаги иқирозлар орқали ифодалаб берган.
Асар биринчи авлод - Йоганн Буденборкнинг 
ҳаѐтий фаолиятидан бошланади. Қувноқ, табиатан зийрак, 
соғлом, бақувват, мард, меҳнаткаш савдогарнинг ишлари 
юришиб кетади ва у анча-мунча бойлик орттиради. Эркин 
фикрлайдиган, мулоҳазали одам ҳалол меҳнатни ҳар 
қандай урф-одатлардан, диний ибодатлардан устун қўяди. 
Шунинг учун, унинг оиласи эмин-эркин, осойишта ва 
ўзига тўқ турмуш кечиради. 
Иккинчи авлод - Йоганн Буденборкнинг ўғли - 
кичик Йоганн Буденборк отасининг ишларини давом 
эттиради. У ўқимишли, қонун-қоидаларни яхши билади, 
пишиқ-пухта бўлгани учун бизнесни ривожлантиради, 
оила фаровонлигини янада кучайтиради. Лекин унинг 
отасидан фарқли томони шундаки, у динга берилади, 
миллий урф-одатларни «қадрлайди». 
Учинчи авлод - кичик Йоган Буденборкнинг 
фарзандлари - ака-укалар Томас ва Христиан ҳамда опа-
сингиллар Тони ва Клара оилада эскича удумларни 
кучайтириб юборишади.
Томас - истеъдодли, ишбилармон одам, аввал катта 
муваффақиятларга эришади, ҳатто шаҳар сенатига аъзо 
бўлади. Лекин унинг ишлари орқага кета бошлайди, 
ишлаб чиқариш касодга учрайди. Ҳаѐтдан завқ ололмай 
қолади, ишлари бемақсад эканидан руҳиятида ўзгаришлар 
рўй беради, кўп сиқиладиган бўлиб қолади ва бир куни 
кўчада фожиа рўй бериб, у ҳалок бўлади. 
Христиан ҳам тушкунликка тушади, жисмонан 
заифроқ бўлгани учун, тез-тез касал бўлади. Унинг ҳам 
ишлари юришмайди. Аслида эса, у меҳнат ҳам қилмайди, 
ҳеч нарсага қизиқмайди, дангаса бўлади. Лекин ўйин-
кулгига сарф-харажатларни кўпайтириб юборади. Ўзига 
ўхшаган енгилтак аѐлга уйланади ва ҳаѐти янада издан 
чиқади. Охир-оқибат унинг мана шу хотини ўз эрини ақли 
ожиз 
беморлар 
касалхонасига 
ѐтқизиб, 
ундан 
«қутилади»... 
Фикримизча, адиб жамиятдаги муаммоларнинг 
илдизида ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий масалалар 
асосий сабабчи деб эмас, балки асосан ѐшларнинг руҳий 
ҳолати, онгининг даражаси, ижтимоий келиб чиқиши ва 
феъл-атворларнинг ўзига хослиги туфайли, деб билади. 
Шунинг учун, «Буденброклар» романи психологик 
жиҳатдан чуқур ва тўғри қурилган бадиий асар ҳамда 
ѐшлар онгида ижобий ўзгаришлар ясашида, тарбиялашида 
аҳамиятга эга роман ҳисобланади. 
Эрих Мария Ремарк (Erich Maria Remarque, 1898-
1970) ўз даврида шу даражада машҳур бўлганки, унинг 
асарлари турли тилларга таржима қилинган, китоблари 
деярли бутун дунѐга тарқалган. Ўзбек китобхонлари ҳам 
Ремаркнинг ижоди билан яхши таниш. 
Ремарк дастлабки асарларидан бошлаб, аросатда 
қолган авлод, ўзлигини йўқотган ѐшлар, уруш ва ўтиш 
даврининг қурбонлари ҳақида ѐза бошлаган. Урушдан 
қайтиб келган ѐшлар тирик қолгани билан уларда 
қандайдир ҳаѐтга нисбатан завқ, шодонлик, орзу-умид 
«йўқолгани, ўлгани» ҳақида мулоҳаза юритган. Адиб бу 
ҳақда ўзи шундай ѐзади: «Мен уруш нафақат иқтисодий 
зарар келтириши, балки бир неча авлоднинг маънавий 
қарашларини, тафаккурининг жароҳатлашини тасвир-
лашга ҳаракат қилдим». Ҳақиқатдан ҳам, адиб асарларида 
ўтиш давридаги ѐшларнинг атрофида рўй бераѐтган 
ўзгаришларнинг оғир оқибати, қаердадир бўлаѐтган ѐки 
бўлиб ўтган урушларнинг маънан уларни эзиб туришини, 
зиддиятлар илдизини тушунмаслигини ва ўзгартира 



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish