3- мавзу. Билиш назарияси Режа



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana21.12.2022
Hajmi0,73 Mb.
#893394
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу. Билиш назарияси

Софистика
— қадимги Юнонистон фалсафасида вужудга келган тафаккур усулидир. Кўпгина 
дарслик ва қўлланмаларда бу ибора юнон тилидаги «sopism» сўзи асосида, яъни атайлаб хилма-хил 
маънога эга бўлган тушунчаларни ишлатиш орқали керакли, аммо ҳақиқатга тўғри келмайдиган, 
кўчма маъно-мазмунга эришиш усули, деб таъкидланади. Бу усул қўлланилганда фикрнинг мазмуни 
кўчма маънода баён қилинади, яъни «Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит» деганга ўхшаш ҳолат 
назарда тутилади. У нафақат Қадимги Юнонистон, балки ўрта асрларда Европада ҳам кенг 
тарқалган. Агар бу усул ёлғон хулосаларга олиб келса, нега ўз даврининг кўпгина доно кишилари 
ундан фойдаланганлар, деган савол туғилиши мумкин. Маълумки, инсоният тарихида ҳурфикрлилик 
ва ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабатни тўғри ифодалашнинг иложи қолмаган замонлар кўп 
бўлган. Бундай ҳолни инквизиция ҳукмрон бўлган ўрта асрлар Европасига ҳам тадбиқ этиш мумкин. 
Ўша даврда ҳам кўпгина зиёлиларнинг ана шу усулга суянмасдан иложи йўқ эди. Умуман олганда, 
«дўппи тор келиб қолган» ана шундай замонларда фикрни Гулханийнинг машҳур «Зарбулмасал» 
асари каби ифодалаш ҳоллари учраб туради.
Синергетика
— оламнинг ўз-ўзини ташкил этиши, макон ва замонда нарса ва воқеаларнинг 
азалий кетма-кетлиги, ўзаро алоқадорлиги, уларнинг муайян тизимлардан иборат сабабий 
боғланишлар асосида мавжудлигини эътироф этишга асосланган илмий қарашлар мажмуидир. У 


асосан, ХХ асрнинг иккинчи ярмида шаклланган таълимот бўлиб, асосчиси Нобель мукофоти 
совриндори Н. Пригожиндир. Бу таълимотни диалектика асосида шаклланган ва уни тўлдирадиган 
илмий қарашлар мажмуаси дейдиганлар ҳам бор. Уларга қарши ўлароқ, диалектика энди керак 
эмас, уни синергетика билан алмаштириш лозим деб ҳисобловчилар ҳам йўқ эмас. 
Эклектика.
1
Диалектик тафаккур усулига муқобил бўлган тафаккур усулларидан яна бири бу 
эклектикадир. 
Эклектик тафаккур усули ҳам дастлаб қадимги юнон фалсафасида юзага келади. Эклектик 
тафаккур усули, айниқса, Ўрта аср фалсафаси ва янги замон фалсафаси схоластиклари 
қарашларида кенг қўлланилади. Эклектик тафаккур усулида нарса ва ҳодисаларнинг муҳим ва 
номуҳим, асосий ва асосий бўлмаган хусусиятлари, улар ўртасидаги боғланишлар механик 
равишда бирлаштирилиб, қориштирилиб ифодаланади. Нарса ва ҳодисаларга, уларнинг 
боғланишларига конкрет (аниқ), муайян макон ва замонда, муайян вазият ва шарт-шароитда 
ёндашмаслик, улардаги асосий ва иккинчи даражали томонларни ҳисобга олмаслик асосида 
эклектик тафаккур усули пайдо бўлади. Эклектик тафаккур усули, айниқса, раҳбарликда 
раҳбарнинг амалий ва назарий фаолиятида, унинг турмуш илгари сураётган масалаларни тўғри ҳал 
қилишига катта халақит беради.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish