3- мавзу. Билиш назарияси Режа


кундалик (эмпирик) билиш ва назарий (илмий) билиш



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana21.12.2022
Hajmi0,73 Mb.
#893394
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу. Билиш назарияси

кундалик (эмпирик) билиш ва назарий (илмий) билиш 
бир-
биридан фарқланади. 
Кундалик билиш усуллари ниҳоятда хилма-хил ва ўзига хос бўлиб, бундай билимларни 
системалаштириш ва умумлашган ҳолда кейинги авлодларга бериш анча мушкулдир. Ҳозирги 
замон ғарб социологиясида халқларнинг кундалик билим ҳосил қилиш усулларини ўрганувчи 
махсус соҳа — этнометодология фани вужудга келди. Гносеология асосан назарий билиш ва унинг 
ривожланиш хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланади. Назарий билишнинг объекти, субъекти 
ва предметини бир-биридан фарқлаш муҳим. 
Билиш объекти
. Тадқиқотчи-олим, файласуф, санъаткор ва бошқаларнинг, умуман инсоннинг 
билимлар ҳосил қилиш учун илмий фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса, жараён, муносабатлар 
билиш объектлари ҳисобланади. Билиш объектлари моддий, маънавий, конкрет, мавҳум, табиий ва 
ижтимоий бўлиши мумкин. Билиш объектлари энг кичик зарралардан тортиб улкан галактикагача 
бўлган борлиқни қамраб олади. Билиш объектларига асосланиб, билим соҳалари табиий, 
ижтимоий-гуманитар ва техник фанларга ажратилади. 
Билиш субъекти. 
Билиш билан шуғулланувчи кишилар ва бутун инсоният билиш субъекти 
ҳисобланади. Айрим олинган тадқиқотчи-олимлар, илмий жамоалар, илмий тадқиқот институтлари ҳам 
алоҳида билиш субъектларидир. Илмий фаолият табиат ва жамият моҳиятини билишгагина эмас, балки 
инсоннинг ўзига ҳам қаратилиши мумкин. Инсон ва бутун инсоният айни бир вақтда ҳам билиш объекти, 
ҳам билиш субъекти сифатида намоён бўлади. 
Билишнинг мақсади
илмий билимлар ҳосил қилишдангина иборат эмас, балки билиш 
жараёнида ҳосил қилинган билимлар воситасида инсоннинг баркамоллигига интилиш, табиат ва 
жамиятни инсонийлаштириш, табиий ва ижтимоий гармонияга эришишдир. Фан — фан учун эмас, 
балки инсон манфаатлари учун хизмат қилиши лозим. Инсон илмий билимлар воситасида 
маънавий баркамолликка эриша боргани сари илм-фан қадрият сифатида эъзозлана бошлайди. 
Фаннинг ҳар томонлама ривожланиши билан турли илм соҳаларининг ҳамкорлиги кучаяди, бутун 
илмий жамоалар билиш субъекти, янги илмий кашфиётлар ижодкорига айланадилар. 


Билиш предмети
субъектнинг билиш фаолияти қамраб олган билиш объектининг айрим 
соҳалари ва томонларидир. Фаннинг ўрганиш соҳаси тобора конкретлашиб боради. 
Табиатшунослик фанларини билиш предметига қараб ботаника, зоология, география, ихтиология 
ва бошқа соҳалари вужудга келгандир. Тадқиқот предмети фанларни бир-биридан фарқлашга 
имкон берадиган муҳим белгидир. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish