6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа


Антик давр ахлоқ фалсафаси



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/23
Sana16.12.2022
Hajmi0,57 Mb.
#888949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
6-мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси

Антик давр ахлоқ фалсафаси. 
Демокрит қадимги юнон файласуфлари ичида биринчилардан 
бўлиб инсоннинг ички дунёсига мурожаат қилади. У ниятни (хатти–ҳаракат сабабини) ҳаракатдан 
ажратади. Айни пайтда номусли ва номуссиз одамни нафақат қилмиши, балки нияти орқали ҳам 
билиб олса бўлади, деган фикрни илгари суради. Демокрит ҳаё ва ишончни инсонни қинғир 
ишлардан қайтариб турувчи куч тарзида таърифлайди.
Суқрот (юнонча сократос, милоддан аввалги 470–399 йиллар) нинг фикрича, полис билан 
фуқаро ўз ҳуқуқлари жиҳатидан тенг эмас: улар ота билан ўғилга ўхшайди. Ахлоқнинг асосий 
моҳияти – ўзгармас ва абадий асл фазилат бўлмиш Донишмандлик. У ахлоқий ҳатти–ҳаракат 
мезони ҳисобланган илоҳий ёзмишга мос келадиган бенуқсон фаолиятдир. Ахлоқнинг манбаи эса 
инсондан ташқарида, илоҳийдир.
Афлотун ахлоқшунослигининг муҳим хусусияти шундаки, унда ахлоқнинг асоси, ахлоқий 
намуна сифатида илоҳийлик олинади. Файласуфнинг фикрича, кимда–ким Худонинг марҳаматига 
эришмоқчи экан, унга иқтидо қилмоғи, ундан намуна олмоғи керак; Худо барча нарсалар учун 
мезон; фақат Худога ишонувчи ва тақлид қилувчи кишигина Донишманд бўлиши мумкин. 


Арастунинг ахлоқий қарашлари, асосан ўғлига бағишланган «никомахнинг ахлоқ китоби» ва 
«эвдемнинг ахлоқ китоби» ҳамда «катта ахлоқ китоби» рисолаларида ўз аксини топган. Арасту 
қадимги юнон мутафаккирлари ичида биринчи бўлиб ихтиёр эркинлигини ахлоқнинг асоси 
сифатида олиб қарайди ва ахлоқий фазилатни, Афлотунга қарама–қарши ўлароқ, руҳнинг туғма 
хусусияти эмаслигини, балки касб этиладиган (ҳосил қилинадиган) сифат эканини айтади.
Ўрта асрларда ахлоқ ҳақидаги қарашлар тарихи. 
Қуръони Каримдаги бош ғоя Аллоҳ ўз 
бандаларининг комилликка эришуви билан боғлиқ. Зотан Аллоҳ инсонни комил бўла олиш 
имкониятлари билан бирга яратади. 
Умуман олганда, комиллик имкониятларининг барчаси инсонда гўзал ахлоқ воситасида 
намоён бўлади. Зеро Ислом динининг асосий мазмун–моҳияти гўзал ахлоқдан иборатдир. «Нисо» 
сурасининг 149–ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: «(Эй мўминлар), хоҳ ошкора, хоҳ 
яширинча бирон яхшилик қилсангиз ёки бирон ёмонликни авф қилиб юборсангиз (Оллоҳ суйган 
бандалардан бўлурсиз)».
Ҳадиси Шариф. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёти ва фаолиятларидан сўз юритувчи, у 
кишининг диний–ахлоқий кўрсатмаларидан ташкил топган манбалар ҳадислардир. Улар одатда 
ҳадиси шариф ёхуд суннат деб аталади ҳамда Қуръондан кейинги энг улуғ китоб ҳисобланади. 
Ҳадислар ёзма эмас; оғзаки манбалар бўлгани учун, улар машҳур муҳаддис–ҳадисшунос олимлар 
томонидан йиғилиб, қиёсий тарзда ўрганилган ва ишончли ҳисобланганлари, ҳаққонийлик 
даражаларига кўра, китоб ҳолига келтирилиб, тақдим этилган. Бутун Ислом оламида энг нуфузли 
манбалар ҳисобланган олтита «Ал–жомеъ ас–саҳиҳ» муаллифлари айнан бизнинг ватанимиздан 
чиққан уламолардир. Улар орасида Имом Исмоил ал–Бухорий (810 869) ва унинг шогирди Абу 
Исо Муҳаммад ат–Термизий тўплаган ҳадислар бизда кенг оммалашган.Ҳадисларда намунавий 
ёки бошқача қилиб айтганда, ахлоқий–эътиқодий идеал масаласи бўртиб кўзга ташланади. 

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish