6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana16.12.2022
Hajmi0,57 Mb.
#888949
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
6-мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси

 
Ростгўйлик.
Ростгўйлик ёки тўғри сўзлилик инсоннинг ҳақиқатга интилиши билан боғлиқ 
ҳақиқат эса доимо синфийлик, партиявийлик–мафкуравийлик ва тарихийлик–даврийликдан юқори 
туради. Ҳақиқатнинг ифодавий шаклларидан бири ростгўйликдир. Демак, ростгўйлик – инсоннинг 
кейинчалик касб этган табақавийлик, – сўз онгига, руҳига сингдирган, ижтимоий–ҳаётий, даврий–
тажрибавий хусусият эмас, балкининг моҳиятида берилган фазилат.
Ҳаёлилик.
Бу меъёр хулқий гўзалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади. У, гарчанд, бир 
қарашда, уят ҳисси билан ўхшаш бўлса–да, аслида ўзини кўпроқ андиша ва ибога яқин фазилат 
тарзида намоён қилади, унда ахлоқий моҳият эстетик хусусият – нафосат билан уйғунлашиб 
кетади.
Хушфеъллилик, ширинсуханлилик, камтаринлик, босиқлик
сингари ахлоқий ҳатти–
ҳаракатлар меъёрийлик нуқтаи назаридан ғоят муҳим. Чунки ҳар бир жамият даражаси маълум 
маънода ундаги фуқаролар муомала маданиятининг юксаклиги билан ҳам белгиланади.
Худбинлик. 
У ўз индивидуал эҳтиёжларини ҳамма нарсадан юқори қўядиган ахлоқий сифат, 
иллатни англатувчи тушунча; бирор – бир инсоннинг моддий–маиший манфаатларининг 
бошқаларникидан устун қўйилишини билдирувчи манфаатпарастликдан ва ўз шахсини 
мутлақлаштиришига қаратилган шахсиятпарастликнинг баъзи унсурларидан иборат салбий ҳатти–
ҳаракатлар мажмуъидир. 
Шухратпарастлик.
Шухратпарастлик – шон–шуҳрат кетидан қувадиган ва бу йўлда ҳар 
қандай ахлоқсизликдан қайтмайдиган инсонлар тоифасининг хусусияти. Шухратпараст одам ўз 
номининг доимо атрофдагилар ва жамият диқкат Марказида туришига машҳурликка, шов–шувга, 
мақтовга ички бир тийиқсиз эҳтиёж сезади.
Ахлоқий маданият
нинг энг муҳим унсурларидан бири – 
муомала одоби
. У, моҳиятан, ўзаро 
ҳамкорликнинг шаклларидан бири. Инсон зоти бир–бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро 
тажриба алмашмасдан, бир–бирига таъсир кўрсатмасдан расмана яшаши мумкин эмас. Муомала 
одам учун эҳтиёж, зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради. Муомала 
одоби бошқа кишилар қадр–қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий–меъёрий 
талабларни бажаришни тақозо этади. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш маданияти 
муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис муомала одоби ўзини, энг аввало, 
ширинсуханлилик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллилик сингари ахлоқий меъёрларда намоён 
қилади.
Ҳамма даврларда суҳбат, мулоқот инсониятнинг муомаласининг асосини ташкил қилган. 
Суҳбат – бу инсонлар ўртасидаги фикрлар алманишуви бўлиб, у ақллилик ва чиройли сўзлашнинг 
белгиси бўлиб ҳисобланмайди. Баъзи инсонлар қандай қилиб гап бошлашни билишмайди
гапирганда ўзларини йўқотиб қўядилар. Жуда кўп кераксиз сўзларни, ишлатадилар. Бугунги
кунда баъзи ёшларимиз нутқидан мамнун эмасмиз. Чунки уларнинг нутқи умуман йўқ ҳисоб, 
гаплари фақат жаргон ва вульгар сўзлардан иборат.
Ўз она тилини ҳурмат қилган инсон уни бузилишига йўл қўймайди. Ажнабий сўзларнинг аниқ 
маъносини билган ва уларни тўғри талаффуз эта оладиган киши, зарурат бўлса, уларни ўз нутқида 
ишлатиши мумкин. 
Иш, мартаба, кечинмалар ва кайфиятнинг ёмонлиги ҳам, бетоблик ҳам, атрофдагилар билан 
қўпол муомалада бўлиш ҳуқуқини бермайди. Ҳатто буйруқни ҳам мулойимлик, майин овоз билан 
ва шу қатори бир вақтда ишга доир қатъийятлик билан бериш мумкин. 
Суҳбат пайтида тинимсиз ҳаракатда бўлиб туриш, қўлни пахса қилиб гапириш ёки 
сухбатдошининг ёшини назарга олмай, уни оёқни чалкаштириб ўтирган ҳолда тинглаш, биров жон 
куйдириб сўзлаётганда эснаш в.б. Шунга ўхшаш ҳолатлар ҳам муомаладаги одобсизликни 
билдиради. 

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish