195
аниқланганлар 39613 (99%) нафарни ташкил қилиб, ―Диспансер‖ ҳисобидан чиқарилганлар
сони 16814 (42%) нафарни ташкил қилмоқда. Тузалганлар сони 10680 (26 %) ини, ўлганлар
сони 2672(0.66%) нафарини ташкил қилмоқда.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, касалланишларни оператив тахлилини олиб
борганимизда касалланишлар сони рўйхатга туриш ва диспансер назоратига ҳисобга
олинганларда ҳам аѐлларда эркакларга нисбатан кўпроқ эканлигини аниқладик. Ўзбекистон
Республикаси мустақилликка эришгандан кейинги даврда соғлиқни сақлаш тизимида қатор
ўзгаришлар рўй берди,
жумладан, соғлиқни сақлаш тизими ислоҳ қилинди, аҳоли
саломатлигини сақлаш ҳақида, таълим ҳақида, юқумли касалликлар профилактикаси борасида
қонунлар, буйруқлар ва услубий кўрсатмалар чиқарилди. Юқумли касалликларни кўпчилигини
ликвидациясига махсус профилактикаси яьни эмдорилар натижасида эришган бўлсакда ҳозирги
кунда кундан-кунга ортиб бораѐтган ноинфекцион касалликларни олдини олиш ва
профилактика қилиш ўз ўрнида турли қийинчиликлар туғдирмоқда. Яьни, бу касалланишни
даволашдан кўра албатта олдини олган афзал.
Бундан ташкари юракнинг сурункали инфекцион-аллергик касалликларидан бири
ревматизмдир. Ревматизм асосан 10-15 ѐшдан кейин
учрайдиган касаллик булиб, мактаб
ўқувчилари орасида 1% дан 3% гачани ташкил этади. Ревматизм одатда ангина, ўткир
респиратор касалликлардан кейин бошланади. Ревматизм асосан юрак ва томирлар
бириктирувчи тўқимасининг система билан зарарланиб боради. Бу касаллик ангина билан оғриб
тузалгандан сўнг 7-15 кундан кейин намоѐн бўлади. Сабаби томирлар ўтказувчанлигининг
издан чиқиши билан бирга давом этади. Касаллик белгилари бўғимлардаги оғриқлар билан
характерланади, бунга сабаб томирларда қон айланишиниг етишмочилигидир.
Бундан ташқари юракнинг ревматизмга алоқаси йўқ касалликлари мавжуд бўлиб, уларга
миокардитлар деб аталади. қўзғатувчиси коклар (стрептокок, стафилакок, пневмакок, сил
микобактерияси) ва бошқалар. Миокардитлар болаларда чақалоқлик
давридан тортиб катта
ѐшидаги даврларда ҳам давом этади. Вирус инфекциясидан юзага келган миокардитлар ѐш
болаларда жуда оғир ўтади. Энг барвақт пайдо бўлган симптомлар-тахикардия билан хансираш,
сўнгра юз, қўл-оѐқ панжалари териси цианози, баъзида оѐқларда пайдо бўладиган бир оз шиш.
Хулоса қилиб айтганда, юрак қон-айланиш системаси касалликлари билан касалланиш
натижасида кишилар иш фаолиятини йўқота борадилар, юрак қон-айланиш
системаси
касалликларидан кейин бошқа касалланишлар ҳам кузатила бошлайди. Бундай ҳолатлар
албатта жамиятга ва оиладаги иқтисодий, ижтимоий таъсирини кўрсатмай қўймайди. Шунинг
учун аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш, спорт-соғломлаштириш ишларини одат
тусига айлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ортиқча вазндан ҳалос бўлиш,
зарарли одатларни (ичиш, чекиш, наркотик воситалар) ташлаш, кам харакатланишдан сақланиш
ва энг асосийси асаб-рухий зўриқишлардан ҳимояланиш кераклигини тушунтиришимиз зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: