Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


АҲОЛИ ЎРТАСИДА СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   414
Bog'liq
Туплам

АҲОЛИ ЎРТАСИДА СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ
Абдукаримова Н.У., Ботирова Ф.М, Мадаминова М.М
Фарғона давлат университети 
Сил учинчи минг йилликнинг умумжаҳон муаммоси бўлиб, дунѐ ҳамжамиятига тахдид 
солиб келмокда. Умумжахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили 
дунѐда 10 млн аѐл ва 300 минг гўдак ушбу касаллик билан ҳаѐтдан куз юммоқда. Ўзбекистонда 
сил бўйича эпидемиологик холат жиддийлигича қолмоқда. Экологик халокат ўчоғи бўлган 
Оролбўйи, ҳамда йиллар давомида пахта етиштирилган худудларда сил айниқса кенг тарқалган. 
Пестицидларни назоратсиз равишда кенг қўллашнинг асоратларини бугунги кун мисолида 
кўриб турибмиз. Тиббиѐтда қўлланиладиган туберкулѐзга қарши эмланадиган БЦЖ 
вакцинасининг қўлланилиши касалланишни олдини олишга, айниқса микобактерияларни 
полирезистент шакллари билан зарарланиш холатларини кўпайиши шароитида кафолат 
бермайди. Сил касаллигига қарши курашишда, хусусан DOТS дастурининг амалда 
қўлланилишида Жамият ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмокда. Инфекцион 
касалликларни, шу жумладан, туберкулѐзни олдини олишда индивидуал химоя воситаларининг 
тўғри қўлланиши, шунингдек, беморларни уйда парваришлашда қўлларни тоза тутиш (ҳар бир 
муолажадан сўнг қўлни ювиш, шунингдек, қўл терисини шикастланишида ѐки беморнинг 
биологик суюқлиги билан контактда бўлганда қўлқоп ишлатилиши) катта аҳамият касб этади. 
Касаллик 1882 – йилда кашф килинган бўлиб, «Кох таѐкча»си микобактерияси деб аталган. 
Туберкулѐз микобактериялари одам организмига асосан: 
- аэроген йўл билан (аксирганда, йўталганда, гаплашганда,); 
- ошкозон – ичак йўли орқали; 
- кам холларда шикастланган тер ива шиллиқ парда орқали киради. 
Асосий симптомлари: 
Уч хафта ва ундан ортиқ давом этувчи йўтал, балғам ажралиши, қон туфлаш, кўкракда 
оғрик, хансираш, локал хириллашлар, тез–тез шамоллашлар, вазн йўқотиш, титроқ ва кўп 
терлаш, холсизланиш, иштаҳанинг йўқолиши. Ҳозирги кунда сил касаллиги ОИТС нинг бир 
кўриниши тарзида ҳам намоѐн булади. Сил касаллиги қўзгатувчи «Кох таѐкча»си 
микобактерияси хавода мавжуд бўлиб, у кўпинча инсон организми иммун тизими 
фаолиятининг пасайиши даврида тез намоѐн бўлади, иммун тизими фаолиятини янада 
сусайтиради.
Туберкулѐз касаллиги 4- гурухни уз ичига олади:
1.Гурух– фотохромоген деб аталади-бу гурухни характерли белгиларидан бири пигмент 
доғларини коллония бўлиб жойлашишидир. Бу гурух вакили M.kansasii.
2. Гурух- скотохромоген деб аталиб, асосий белгиси коронгуда, сарик кизгиш доғларни 
намоѐн булиши хисобланиб, бу катта гурух бўлиб 60-70% ташкил этади ва вакили M. Aquae, M. 
Serofulaceum.
3. Гурух- нефотохромоген дейилади, бу гурухда пигмент доғлар билинар билинмас 
даражада бўлиб, еки умуман булмаслиги ҳам мумкин. Бу гурух вакиллари M. intracellularae, 
M.xenopei. 
4. Гурух-касалликнинг тез ривожланадиган даври бўлиб, кислоталарга ҳам чидамли. Бу 
гурух вакиллари: M.phlei, M.smegmatis, M. fortuitum, M.marinum. 
Сил касаллиги юкори нафас йулларини, лимфа томирларини, суяк кўмигини зарарлайди. 
Ахоли ўртасида сил касаллигини олдини олиш максадида чакалоқ туғилиши биланоқ 2 кунида 
БЦЖ- қилинади. Бу синама Пирке синамаси бўлиб, уни олим 1907 йилда тадбиқ этган ва 
хозирга қадар қўлланиб келади. 7 ѐшда ва 14 ѐшда амалга оширилади ва хозирда Манту 
реакцияси номи билан юритилади. Манту реакцияси манфий бўлганда касалликга ташхис 
куйилади ва текширувлар амалга оширилади. 


194 
Даволаш: касаллик симптомлари билан даволаш муассасига мурожаат этган одамларни 
аниқлаш DOTS дастури бўйича туберкулѐзни аниқлашнинг асосий усули хисобланади. 
Эпидемиологик вазиятни яхшилаш учун, айниқса туберкулѐз эпидемияси шароитида, 
туберкулѐзга қарши терапиянинг самарадор интенсив курсларини ўтказиш керак. Туберкулѐз 
билан самарали курашиш максадида Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) DOTS 
стратегиясини - бевосита назоратли кимѐтерапия усулини қўллашни тавсия этади. Унинг 
асосий вазифаларидан бири – туберкулѐзни юқумли шакллари билан янги касалланганларни 
85% ини соғайтиришдир. Бу дастурни дунѐнинг турли давлатларида қўлланиши натижасида 
туберкулѐз билан касалланган беморларнинг соғайиши 85, хаттоки 90% га етгани аниқланди. 
DOTS нинг асосий элементлари: 
1. Дастурни мамлакат ва худудий хукумат томонидан моддий ва маъмурий қўлланилиши. 
2. Туберкулѐз симптомлари билан муроаат этганларни аниқлаш, туберкулѐзнинг зарарли 
шаклини балғамни уч қайталаб бактериоскопия ўтказиш орқали ташхисни қўйиш. 
3. Дориларни қабул қилинишини бутун курс давомида бевосита назорат қилган ҳолда 
силга қарши препаратлар комбинацияси билан даволаш. 
4. Туберкулѐзга қарши препаратларни доимо етказиб туриш. 
5. Даволашни назорат қилиш ва натижаларни баҳолаш. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish