188
вирусли гепатитлар ҳудудимизда кенг тарқалганлиги ва уларга қарши тадбирларни ўтказишда
ҳар бир гепатитнинг этиологиясини ўрганиш зарурлигини кўрсатади, чунки беморларни
даволаш тактикаси ва уларнинг диспансеризацияси, эпидемияга қарши тадбирларни ушбу
касалликларда ўтказиш эпидемиологик хусусиятларини баҳолаш ва тўғри ташхис натижаларига
асосланиши керак. Фарғона вилояти ҳудудида А, В, С Д, Е турдаги гепатитларининг учраш
ҳолатлари қайд этилади.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) гепатит ва бошқа гепатитларнинг кузатиш,
турини аниқлаш буйича Глобал вирусологик назоратни ташкил этилди. Назорат максади-янги
гепатит вируси пайдо булишини эрта аниқлаш ва пандемик вирусга қарши тез муддатда
вакцина яратишдир. Бу эса касаллик тарқалиш тезлигини чеклаш, иктисодий зарарни
камайтириш, аҳоли саломатлигини мухофазалаш, касалланиш ва ўлим холатларини
камайтириш имконини беради.
Ўзбекистонда гепатитга карши курашиш стратегияси куйидагиларга йўналтирилган:
1. Республика худудига бошқа мамлакатлардан гепатитларни олдини олишда вирусининг
артефакт (зарарланган буюмлар, товарлар, транспорт, касал одамлар орқали олиб кирилиши) йўл
билан олиб кирилишининг олдини олишга;
2. Гепатитнинг табиий ўчоқларини ўз вақтида аниқлаш учун жойларда кузатув назорат
ишларини йўлга кўйиш, шифохоналар, стоматология клиникалари, гўзаллик салонлари,
сартарошхона фаолиятларини мунтазам текшириш боришдан иборат;
3. Табиий ўчоқларда эпизоотия ва эпидемияга карши чора-тадбирларни ўтказиш хамда
ахоли орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш ва ўлим холатларини камайтириш учун
аҳолига ўз вақтида малакали тиббий ѐрдам кўрсатишга;
4. Касалликнинг одамларга тарқалишининг олдини олишга каратилган чора-тадбирлар
тизимини ташкил этишга.
Текширишлар натижасида вирусли гепатитларни турлари бўйича таҳлил натижалари
шуни кўрсатдики, 14 ѐшгача бўлган болалар ўртасида вирусли гепатит А турининг кўп учраши,
сурункали гепатит В ва С турларида катталар орасида касалланишни кўплиги ўрганилди. 2012
йил мобайнида юқумли касалликлар шифохонасида вирусли гепатитлар ташхиси билан
даволанган беморларни таҳлили қуйидаги ҳолатни кўрсатди: Вирусли гепатит А касаллиги
билан 1636 та бемор даволаниб, шундан 14 ѐшгача бўлган болалар 1540 та, 94.1% ни, вирусли
гепатит В касаллиги билан 20 та бемор даволаниб, шундан 1 нафарини, яъни 5.0% ни 14 ѐшгача
бўлган болалар, 19 нафарини 95% ни катталар ташкил этган. Вирусли гепатит С билан 5 та
бемор даволанган, бу эса фақат катталарда учраган.
Касалланганлар ўртасида сурункали гепатит билан касалланиш ҳолатлари ўрганилганда
сурункали гепатит В касаллиги билан 778 та ҳолат аниқланилиб, бундан 43 нафарини, 5.5%ни,
735 нафарини катталар ташкил этиб, 94.5% ни, сурункали гепатит С касаллиги билан 311 та
ҳолат аниқланилиб, бундан 44 нафарини 14 ѐшгача бўлган болалар 14.2% , 267 нафарини
катталар ташкил этиб, 85.9% ни ташкил этган. Вирусли гепатит А ташхиси билан даволанган
беморларнинг йил мабайнида кузги-қишки мавсумда кўп учраши аниқланди.
Шундай қилиб, вирусли гепатит А касаллигида касалланишнинг 94.1% болаларга,
сурункали гепатит С касаллигида эса аксинча, 85.9% катталарга тўғри келиши аниқланди.
Кейинги вақтларда бир марталик шприцлар, скарификаторлар, резина қўлқоплар фақат беморни
кўз олдида очилиши, ишлатилиши ва йўқ қилинишига барча тиббиѐт муассасасида қатьий риоя
қилиниши натижасида гепатитнинг парентераль турларини камайтиришга эришилмоқда.
Ўзбекистон Республикамизда гепатит касалликларини олдини олишда бизнинг аҳолига
тушунтириш ишларини актив равишда маъруза ва суҳбатлар тарзида олиб бормоқдамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: