Расм 2.15. Экспортга ўрнатилган эмбаргонинг иқтисодий
оқибатлари
P
Po
Pe
S
D
a
P
Q
Qim
M1 Mo
Dm
Se
Sn
b
c d
a
E
F
экспорт
Экспортга кўйилган эмбаргонинг иқтисодий оқибатлари қўйидагича:
a – эмбарго киритаѐтган мамлакатнинг йўқотишлари; (b + c + d) – биринчи
мамлакат эмбарго орқали қарши чиққан иккинчи мамлакатнинг йўқотишлари; b
– қолган мамлакатларнинг ютуғи; (a + c + d) – эмбарго киритишдан умумий
йўқотишлар.
Саволлар
1. Миқдорий чеклаш усулларига қандай ташқи савдо воситалари киради?
141
2. Импорт квотаси деганда нима тушинилади? Импорт квотаси
киритилишининг қичиқ иқтисодиѐтли мамлакатдаги иқтисодий оқибатлари
қандай? График орқали кўрсатинг.
3. Эркин рақобат шароитида импорт квота ва импорт тариф киритилишининг
қиѐсий таҳлилини графиклар ѐрдамида амалга оширинг. Эркин рақобат
шароитида қандай импортни чеклаш воситасини кўллаш маъқулроқ бўлади?
4. Монополия шароитида импорт квотаси ва импорт тариф киритилишининг
қиѐсий таҳлилини графиклар ѐрдамида амалга оширинг. Монополия
шароитида қайси инструментни кўллаш камроқ салбий оқибатларга олиб
келиши мумкин?
5. Лицензиялаш деганда нима тушинилади? Лицензияларнинг қандай турлари
мавжуд?
6. Қандай лицензияларни тақсимлаш усулларини биласиз? Улардан қайси бири
энг самарали усул деб ҳисобланади?
7. Экспортни ихтиѐрий чеклашнинг импорт қилувчи мамлакатдаги иқтисодий
оқибатларини график орқали кўрсатиб беринг. Уларнинг импорт квотаси
критилишининг иқтисодий оқибатларидан фарқи нимадан иборат?
8. Эмбарго тушунчасининг таърифини келтиринг. Экспортга эмбарго
кўйилишининг мамлакатлар учун иқтисодий оқибатлари қандай бўлади?
Масалалар
1. Соатнинг нархи 100 АҚШ долл.ни ташкил қилади. Ушбу нарх бўйича
Россия заводлари соатни 40 минг бирлигини ишлаб чиқаради, талаб эса 80
минг бирликни ташкил қилади. Польшада соатнинг нархи 70 АҚШ долл.
ташкил қилади. Ушбу нарх бўйича Россия заводлари фақат соатнинг 25 минг
бирлигини ишлаб чиқара олади, талаб эса 85 минг бирликка тенг бўлади.
Ички бозорни ҳимоя қилиш учун Россия импорт квотасини киритяпти, уни
олиш учун керак бўлган лицензиянинг нархи эса 30 АҚШ долл. тенг.
a) Эркин савдо ва квота ҳолатида импорт ҳажмини аниқланг.
142
b) Квота киритилиши Россиянинг истеъмолчилари ва ишлаб чиқарувчилари
фаровонлигига бўлган таъсирини аниқланг.
c) Квота киритили натижасида импорт қилувчи компанияларнинг
даромадларини аниқланг.
d) Импорт квотасини киритилиши миллат фаровонлигига бўлган таъсирини
аниқланг.
2. Фараз қилайлик, Япония Францияга бўлган автомашиналар экспортини
ихтиѐрий чеклаяпти. Ушбу экспортни ихтиѐрий чеклаш натижасида
Франциянинг автомашина импорти ҳажми 80 мингдан 60 минггача пасайди,
унинг нархи эса 2000 АҚШ долл.га кўтарилди. Автомашиналар импортига
500 АҚШ долл.ни ташкил қиладиган махсус бож тарифи киритилган. Ушбу
маълумотларни ишлатган ҳолда экспортни ихтиѐрий чеклашнинг
Францияни фаровонлигига бўлган таъсирини аниқланг.
143
Do'stlaringiz bilan baham: |