Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги


a b c e Расм 1.24. Ташқи савдодан олинадиган ютуқ



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/115
Sana22.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#87926
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115
Bog'liq
JahIqt Kaf 11.ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ 1-QISM 10ta

a
b c
e
Расм 1.24. Ташқи савдодан олинадиган ютуқ
Бразилия
Аргентина
Жаҳон бозори
k
 
Жаҳон бозорида бўғдойнинг таклиф ва талаб функциялари қуйидагича 
тенгламалар билан ифодаланади:
Seхp = Sа –Dа – жаҳон бозоридаги буғдойнинг таклифи. 
Dimp = Db – Sb – жаҳон бозоридаги буғдойга бўлган талаб. 
Бўғдойнинг жаҳон нархи мамлакатларда бўлган нархлар оралиғида 
ўрнатилиши мумкин, яъни у экспорт қилувчи мамлакат нархидан баландроқ, 
импорт қилувчи мамлакат нархидан пастроқ даражада ўрнатилади (120 < Pw < 
200). Фараз қиламиз, бўғдойни 1 тоннасининг жаҳон нархи Pw = 150 долл. 
даражасида ўрнатилди. Ушбу нарх бўйича бўғдойнинг экспорт ва импорт 
ҳажми 60 тоннага тенг бўлади:
Dimp = 80-20=60, Sexp = 90 – 30 = 60.
Эркин савдо мамлакатлар учун ўзаро манфаатли бўлганига қарамай, ушбу 
мамлакатлар ичида бир аҳоли гуруҳи ютади, иккинчиси эса ютқазади.
 


73 
Истеъмолчиларнинг манфаатлари 
Мамлакатлар ўртасида савдо муносабатлари ўрнатилишидан олдин 
Бразилиянинг истеъмолчилари 1 т.га 200 долл.дан 50 минг т. буғдой истеъмол 
қилишган, Аргентинанинг истеъмолчилари эса 1 т.га 120 долл.дан 60 минг т. 
буғдой ҳарид қилишган. Ушбу нархлар бўйича буғдойни сотиб олиб, 
истеъмолчилар ютуқ олишган. Ушбу ютуқ истеъмолчилар буғдой учун тўлашга 
рози бўлган максимал суммадан улар ўрнатилган бозор нархи бўйича тўлаган 
сумманинг айирмасига тенг бўлади. Графикда ушбу ютуқ талаб чизиғи ва бозор 
нархининг чизиғи ўртасидаги юзани ташкил килади: Бразилиядаги буғдой 
истеъмолчилари учун – d юзага тенг бўлади, Аргентинадаги истеъмолчилар 
учун — (g+h+k) юзасини ташкил қилади. 
Савдо муносабатлари ўрнатилгандан сўнг 
Бразилия буғдой импортѐри бўлади ва унинг ички бозоридаги нарх 1 т.га 
200 долл.дан 150 долл.гача пасаяди. Натижада истеъмолчилар буғдой 
ҳаридларини 50 минг т.дан 80 минг т.гача оширадилар ва уларнинг умумий 
ютуғи энди (a+b+c+d) юзасини ташкил қилади. Бундан (a+b+c) юзаси — ташқи 
савдо натижасида олинган соф ютуқ.
Тескари ҳолат буғдойни экспорт қилувчи Аргентинада кўзатилади. 
Аргентинадаги ички нарх 1 т. учун 120 долл.дан 150 долл.гача кўтарилади, бу 
буғдойга бўлган талабнинг пасайишига олиб келади. Аргентина 
истеъмолчиларнинг ютуғи энди фақат k юзасига тенг бўлади, демак, 
истеъмолчилар ташқи савдодан (g + h) юзаси ҳажмида соф зарар кўрадилар.
Шундай қилиб, халқаро савдо ривожланиши натижасида импорт қилувчи 
мамлакатдаги истеъмолчилар ютадилар, чунки пастроқ нарх бўйича уларга 
керак бўлган маҳсулотни кўпроқ миқдорда ҳарид қилиш имкониятига эга 
бўладилар. Бошқа тарафдан, экспорт қилувчи мамлакатда истеъмолчилар 
ютказадилар, чунки нарх ўсиши натижасида ҳаридлар ҳажмини камайтиришга 
мажбур бўладилар. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish