Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

 
 


24 
II БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР 
ПРОФИЛАКТИКАСИ ЧОРА- 
ТАДБИРЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ. 
 
2.1.-§ Ҳуқуқбузарликлар 
умумий 
профилактикаси 
чора-
тадбирларининг мазмуни 
 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси умумий, махсус, якка тартибдаги 
ва виктимологик профилактикага ажратилади. Аксарият илмий-назарий 
адабиётларда 
ҳуқуқбузарликлар 
умумий 
профилактикаси 
деганда, 
профилактика субъектларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, 
уларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолияти тушунилиши 
таъкидланган
8

2014 йил 14 май куни қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасида «Ҳуқуқбузар-
ликларнинг умумий профилактикаси» тушунчасига «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда 
муассасаларнинг 
ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини 
олиш, 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолияти 
ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасидир» деб таъриф берилган. 
Ушбу таърифда ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасига умумий 
тавсиф берилган, холос. Унда умумий профилактиканинг мақсад ва 
вазифалари, унга хос бўлган индивидуал хусусиятлар ва афзалликлар аниқ ўз 
ифодасини 
топмаган. 
Қайд 
этиш 
жоизки, 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасининг ҳар бир тури, хусусан умумий профилактика ўзига хос 
8
Қаранг: Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассасалари учун 
дарслик / И.Исмаилов, Қ.Р.Абдурасулова, И.Ю.Фазилов. – Т., 2019. – Б.192; 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси психологияси. Дарслик / Ё.А.Фарфиев, М. 
З.Зиёдуллаев ва бошқалар.– Т., 2015. – Б.7. 


25 
жиҳатларга: мақсад ва вазифаларга, объектига, субъектига, профилактик 
чора-тадбирлар тизимига, уларни ўтказиш асослари ва тартибига, шунингдек 
муайян афзалликларга эга. Шу боис ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг 
маълум бир турини амалга ошириш орқали эришиш мумкин бўлган 
натижаларга профилактиканинг бошқа тури билан эришиб бўлмайди. 
Назария ва амалиётда «ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси» 
тушунчаси қўлланилиб келинаётганлигига унча кўп вақт бўлмаганлиги боис, 
ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг мақсади ҳақидаги фикрлар 
кам 
кузатилади. 
Бироқ 
мақсадсиз 
ҳуқуқбузарликлар 
умумий 
профилактикасининг вазифалари ва чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиб 
бўлмайди. 
Одам савдоси профилактикасининг бугунги ҳолатини таҳлил қилган ва 
унинг самарадорлигини ошириш юзасидан илмий тадқиқот олиб борган 
И.Ю. Фазилов «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси»га берилган таърифда, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилишининг 
мақсади тўлиқ акс этиши лозим деб ҳисоблайди ва ушбу мақсадларни 
тўлдириш бўйича тавсиялар берган. Ушбу олим томонидан берилган 
қуйидаги тавсиялардан ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг 
мақсадини шакллантиришда фойдаланиш мумкин: 
1) фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда 
қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш ва ҳуқуқбузарлик учун 
жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотиш; 
2) фуқароларни ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфи ҳақида огоҳ 
этиш, уларни ҳуқуқбузарликлардан ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари 
тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек уларнинг жабрланувчига айланиши 
хавфини камайтириш; 
3) ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш. 
Мазкур 
тавсияларни, 
шунингдек 
ҳуқуқбузарликлар 
умумий 
профилактикасининг ўзига хос жиҳатларни инобатга олган ҳолда 


26 
ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг мақсадини, «ҳуқуқ-
бузарликлар 
профилактикасига 
кенг 
жамоатчиликни 
жалб 
этиш, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонунчиликни такомиллаштириш, 
аҳолининг 
ҳуқуқий 
онги 
ва 
маданиятини 
юксалтириш, 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш ва 
бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, кам 
куч ва вақт сарфлаб аҳолига профилактик таъсир кўрсатган ҳолда уларда 
қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш ва ҳуқуқбузарлик учун 
жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотиш, шунингдек фуқароларни 
ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфи ҳақида огоҳ этиш ҳамда 
ҳуқуқбузарликлардан ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари тўғрисида 
хабардор қилиш орқали уларнинг жабрланувчига айланиши хавфини 
камайтиришдан иборат», мазмунида шакллантириш ўринлидир. 
Илмий адабиётларда ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг 
вазифалари ўрнига унинг чора-тадбирларига нисбатан кўпроқ эътибор 
қаратилган. Бироқ назаримизда мақсад вазифаларнинг, вазифалар 
функцияларнинг, функциялар эса чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишида 
асос бўлиб хизмат қилиши лозим. Ва ниҳоят, чора-тадбирларни амалга 
оширишнинг ҳуқуқий тартиби ишлаб чиқилади. Ўйлаймизки, мазкур 
мантиққа асосланиб ишлаб чиқилган ҳар қандай фаолият ўзининг самарали 
механизмига эга бўлади. 
Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси мазмунан қуйидаги 
ўзига хослик ва афзалликларга эга: 
– бир вақтнинг ўзида ўнлаб, юзлаб, минглаб, ҳаттоки, миллионлаб 
инсонларга профилактик таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд; 
– кам куч ва маблағ сарфланади; 
– вақт тежамкорлигига эришилади; 
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига комплекс ёндашилади; 


27 
– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни бартараф этишни талаб қилиш кучига эга
9

Дарҳақиқат, ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси бир 
вақтнинг ўзида ўнлаб, юзлаб, минглаб, ҳаттоки, миллионлаб инсонларга 
профилактик таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Бу борада ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси субъектлари жойларда учрашув, маъруза, давра суҳбати, 
конференция, семинарларни ташкил этиш, газета ва журналларда мақолалар 
чоп этиш, профилактик мазмун ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган 
китобларни нашр эттириш, телевидениеда кўрсатувлар, фильмлар намойиш 
қилиш, радиода эшиттиришлар қилиш орқали бир вақтнинг ўзида кўплаб 
аҳолига профилактик таъсир кўрсатиш имкониятига эга. 
Моҳиятига кўра, келтириб ўтилган умумий профилактик мазмунга эга 
ҳар бир тадбирнинг профилактик таъсир кўрсатиш доираси турлича. 
Масалан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъекти муайян меҳнат 
жамоаси, 
таълим 
муассасаси 
ёки 
маҳаллада 
учрашув 
ўтказиб, 
ҳуқуқбузарликнинг 
ижтимоий 
салбий 
жиҳати, 
ҳуқуқий 
оқибати, 
жавобгарликнинг муқаррарлиги кабиларни етказиш орқали юз-икки юз 
нафаргача бўлган аҳолига профилактик таъсир кўрсатса, радио эшиттириш 
ёки телекўрсатув орқали минглаб, керак бўлса миллионлаб аҳолига 
профилактик таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси субъекти мавзунинг қанчалик долзарблиги ва глобал 
аҳамиятга эгалиги ҳамда мавжуд куч ва воситаларга таянган ҳолда умумий 
профилактик мазмунга эга тадбирлардан бирини ёки бир нечтасини белгилаб 
олади ва амалга оширилишини таъминлайди. 
Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг кам куч, вақт ва 
маблағ сарфлашига доир афзаллиги. 
9

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish