Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

“чора
-
тадбирлар
тушунчасининг этимологик мазмуни ҳам фикримизни 
тасдиқлайди.
Ўзбек тилинииг изоҳли луғатига мурожаат қилинганида 
“чора”
тушунчасига – “бирор ишни, мақсадни амалга ошириш, рўёбга чиқариш ёки 
унинг олдини олиш учун пуҳта ўйлаб тузилган, ишлаб чиқилган тадбирлар 
мажмуи” деб, 
“тадбир”
сўзига эса, “мақсадни амалга ошириш ўйлидаги иш, 
ҳатти-ҳаракатнинг ўзи”, “маьлум мақсадда амалга ошириладиган иш ёки 
ишлар” каби маьнолар бўйича изоҳлар берилган.
5
Кўриниб турибдики, “чора” ва “тадбир “сўзларининг луғавий маьноси 
бир—ирига яқин бўлиб,бири иккинчисини тўлдиради. Шу боисдан, аксарият 
ҳолларда улар “чора-тадбир” деб, бир бутун тушунча сифатида қўлланилади. 
2014 йил 14 майда қабул килинган Ўзбекистон Республикасининг 
,,Ҳуқубузарликлар профилактикаси тоғрисида”ги қонунда Ҳуқуқбузарлик, 
ҳуқубузарликлар профилактикасига таъриф бериб ўтилган. 
Ҳуқуқбузарлик деганда
содир етилганлиги учун жиноий ёки 
маъмурий жавобгарлик назарда тутилган айбди ғайри ҳуқуқий 
қилмиш(ҳаракат ёкиҳаракатсизлик)назарда тутилган.
6
 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси деганда
ҳуқуқ-тартиботни 
сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам 
4
Ўзбекистон Рспубликаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021-йил ИИВ да 
ўтказилган видеоселектордаги нутқидан. 
5
Ўзебек тилининг изоҳли луғатидан 
6
Криминология дарслик Т. 2019 51 б 


13 
бериш, шунингдек уларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераѐтган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида 
қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва 
виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа 
чора-тадбирлари тизими.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи субъектларга 
қуйидагилар киради: 
-ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи 
субъектлар; 
-ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок етувчи субъектлар; 
-ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини 
мувофиқлаштирувчи 
субъектлар; 
Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний 
миграция, «оммавий маданият» каби салбий иллатларнинг хавфи тобора 
кучайиб бораётган бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашишда қилмиш 
учун оғир ва шафқатсиз жазоларни қўллашдан кўра жавобгарликнинг 
муқаррарлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини 
олишнинг самарадорлиги ва натижадорлиги умумэътироф этилмоқда. Бу эса, 
ўз навбатида, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишнинг 
таъсирчан тизимини яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир 
этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф 
этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этишни 
тақозо этади. Шу боис чуқур илмий тадқиқотларни амалга ошириш орқали 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасининг 
назарий-ҳуқуқий 
асосларини 
такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этади. 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси умумий, махсус, якка тартибдаги 
ва виктимологик профилактикага ажратилади. Аксарият илмий-назарий 
адабиётларда 
ҳуқуқбузарликлар 
умумий 
профилактикаси 
деганда, 
профилактика субъектларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, 


14 
уларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолияти тушунилиши 
таъкидланган
7

2014 йил 14 май куни қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасида «Ҳуқуқбузар-
ликларнинг умумий профилактикаси» тушунчасига «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда 
муассасаларнинг 
ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини 
олиш, 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолияти 
ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасидир» деб таъриф берилган. 
Ушбу таърифда ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасига умумий 
тавсиф берилган, холос. Унда умумий профилактиканинг мақсад ва 
вазифалари, унга хос бўлган индивидуал хусусиятлар ва афзалликлар аниқ ўз 
ифодасини 
топмаган. 
Қайд 
этиш 
жоизки, 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасининг ҳар бир тури, хусусан умумий профилактика ўзига хос 
жиҳатларга: мақсад ва вазифаларга, объектига, субъектига, профилактик 
чора-тадбирлар тизимига, уларни ўтказиш асослари ва тартибига, шунингдек 
муайян афзалликларга эга. Шу боис ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг 
маълум бир турини амалга ошириш орқали эришиш мумкин бўлган 
натижаларга профилактиканинг бошқа тури билан эришиб бўлмайди. 
Назария ва амалиётда «ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси» 
тушунчаси қўлланилиб келинаётганлигига унча кўп вақт бўлмаганлиги боис, 
ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг мақсади ҳақидаги фикрлар 
кам 
кузатилади. 
Бироқ 
мақсадсиз 
ҳуқуқбузарликлар 
умумий 
7
Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик / 
И.Исмаилов, Қ.Р.Абдурасулова, И.Ю.Фазилов. – Т., 2015. – Б.192; Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси психологияси. Дарслик / Ё.А.Фарфиев, М. З.Зиёдуллаев ва бошқалар.– Т., 
2015. – Б.7. 


15 
профилактикасининг вазифалари ва чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиб 
бўлмайди. 
Одам савдоси профилактикасининг бугунги ҳолатини таҳлил қилган ва 
унинг самарадорлигини ошириш юзасидан илмий тадқиқот олиб борган 
И.Ю. Фазилов «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси»га берилган таърифда, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилишининг 
мақсади тўлиқ акс этиши лозим деб ҳисоблайди ва ушбу мақсадларни 
тўлдириш бўйича тавсиялар берган. Ушбу олим томонидан берилган 
қуйидаги тавсиялардан ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг 
мақсадини шакллантиришда фойдаланиш мумкин: 
1) фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда 
қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш ва ҳуқуқбузарлик учун 
жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотиш; 
2) фуқароларни ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфи ҳақида огоҳ 
этиш, уларни ҳуқуқбузарликлардан ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари 
тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек уларнинг жабрланувчига айланиши 
хавфини камайтириш; 
3) ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш. 
Мазкур 
тавсияларни, 
шунингдек 
ҳуқуқбузарликлар 
умумий 
профилактикасининг ўзига хос жиҳатларни инобатга олган ҳолда 
ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг мақсадини, «ҳуқуқ-
бузарликлар 
профилактикасига 
кенг 
жамоатчиликни 
жалб 
этиш, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонунчиликни такомиллаштириш, 
аҳолининг 
ҳуқуқий 
онги 
ва 
маданиятини 
юксалтириш, 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш ва 
бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, кам 
куч ва вақт сарфлаб аҳолига профилактик таъсир кўрсатган ҳолда уларда 
қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш ва ҳуқуқбузарлик учун 


16 
жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотиш, шунингдек фуқароларни 
ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфи ҳақида огоҳ этиш ҳамда 
ҳуқуқбузарликлардан ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари тўғрисида 
хабардор қилиш орқали уларнинг жабрланувчига айланиши хавфини 
камайтиришдан иборат», мазмунида шакллантириш ўринлидир. 
Илмий адабиётларда ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг 
вазифалари ўрнига унинг чора-тадбирларига нисбатан кўпроқ эътибор 
қаратилган. Бироқ назаримизда мақсад вазифаларнинг, вазифалар 
функцияларнинг, функциялар эса чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишида 
асос бўлиб хизмат қилиши лозим. Ва ниҳоят, чора-тадбирларни амалга 
оширишнинг ҳуқуқий тартиби ишлаб чиқилади. Ўйлаймизки, мазкур 
мантиққа асосланиб ишлаб чиқилган ҳар қандай фаолият ўзининг самарали 
механизмига эга бўлади. 
Ҳуқуқбузарликлар 
умумий 
профилактикасининг 
юқорида 
шакллантирилган мақсадига асосланиб, унинг вазифаларини қуйидагича 
белгилаш мақсадга мувофиқдир: 
1) ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб 
чиқиш ва рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали кенг 
жамоатчиликни ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этиш;
2) ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид қонун ҳужжатларини 
ишлаб чиқиш, мавжудларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 
3) аҳолининг 
ҳуқуқий 
онги 
ва 
маданиятини 
юксалтиришга 
йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
4) ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш ва 
бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; 
5) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари фаолиятини назорат 
қилиш, мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш; 


17 
6) турли шаклдаги маданий ва маърифий тадбирларни уюштириш 
орқали аҳолидаги мавжуд ижобий хулқ-атворни ривожлантириш; 
7) аҳолида турли шаклдаги хавф ва тажовузлардан ҳимояланишга доир 
билим ва кўникмаларни шакллантириш; 
8) жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш; 
9) аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоясини амалга 
ошириш; 
10) аҳолининг 
маънан ва ахлоқан юксалишини таъминлашга 
йўналтирилган маънавий-ахлоқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш. 
2014 йил 14 май куни қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасининг турлари келтириб ўтилган бўлиб, улар қуйидагилардан 
иборат: 
- ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси; 
- ҳуқуқбузарликларнинг маҳсус профилактикаси; 
- ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси; 
- ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси; 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish