Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

Хўжақулов С.Б.
Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш 
(Ички ишлар органлари фаолияти мисолида): Юрид. фан. бўй. фал. д-ри дис. — Т., 2018.
— Б. 57–58.


28 
Айтайлик, бир соатлик телекўрсатув орқали минглаб фуқароларга 
профилактик таъсир кўрсатиш учун ўн нафар кишининг меҳнати кифоя 
бўлса, айнан шу бир соатлик вақт оралиғида индивидуал профилактикани 
амалга ошириб, минглаб фуқароларга профилактик таъсир кўрсатиш учун 
юзлаб профилактика субъектларининг меҳнати талаб этилади. Агар бу бир 
киши томонидан амалга оширилса, бунинг учун ойлаб, йиллаб вақт 
сарфланиши мумкин. Бу борада маблағ сарфланиш ҳажми ҳам худди шу 
суратда ошиши кузатилади. 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига комплекс ёндашув. Ҳуқуқ-
бузарликларнинг умумий профилактикаси чора-тадбирларидан бири –
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари ва бошқа 
дастурлар ишлаб чиқилишининг республика, вилоят, шаҳар, туман, маҳалла 
доирасида амалга оширилиши ҳамда дастурларда бир неча йўналишларда 
вазифаларнинг белгилаб олиниши умумий профилактикага комплекс 
ёндашувни ўзида ифодалайди. Шу боисдан баъзида ҳуқуқбузарликлар 
умумий профилактикаси махсус ва якка тартибдаги профилактик мазмунга 
эга чора-тадбирларни ҳам қисман қамраб олиши мумкин. Мисол учун, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат, ҳудудий ва бошқа 
дастурларда илгари судланганлар, маъмурий назоратда турганлар, вояга 
етмаганлар билан якка тартибда ёндашиш ёки махсус профилактик 
тадбирларни амалга ошириш вазифалари ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни бартараф этишни талаб қилиш кучига эгалиги. 
Ушбу хусусият қонуннинг ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси 
чора-тадбирлари ёритилган 23-моддасида белгиланган. Мазкур тартибга 
кўра, «ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган 
шарт-шароитларни 
аниқлаш, 
бартараф 
этиш 
ҳамда 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар 


29 
киритиш» профилактик чора-тадбири тақдимнома юборилган органга 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш мажбуриятини юклайди. 
Мазкур мажбуриятни бажармаган субъектларнинг ҳаракатсизлиги амалдаги 
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 196-моддасида назарда 
тутилган (Ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир
этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан
милициянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик) 
жавобгарликка сабаб бўлади. 
Ҳар бир чора-тадбирнинг самарадорлиги ва муваффақияти бевосита 
уни ўтказиш асослари ва тартибининг аниқ ҳамда мукаммал белгиланганлиги 
билан боғлиқ бўлганидек, ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси чора-
тадбирлари ҳам худди шундай асос ва тартибга эга бўлмоғи лозим. 
Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси чора-тадбирларининг 
илмий-амалий таҳлили уларни барчаси ҳам ўтказиш асослари ва тартибига 
эга эмаслигини намоён этади. 
Мисол учун, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат, 
ҳудудий, соҳавий ёки соҳавий ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, 
тасдиқлаш ва амалга оширишнинг асослари ва тартибини илмий ёки ҳуқуқий 
манбаларда кузатиш қийин. Айнан шунинг учун ҳам, ҳуқуқбузарликлар 
умумий профилактикасининг мазкур чора-тадбирини амалиётда амалга 
оширишда муайян муаммо ва қийинчиликлар мавжуд. 
Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида ҳуқуқ-
бузарликлар 
умумий профилактикасининг 
чора-тадбирлари 
тизими 
қуйидагича шакллантирилган: 
1) ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ва 
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; 
2) аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот; 


30 
3) ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган 
шарт-шароитларни 
аниқлаш, 
бартараф 
этиш 
ҳамда 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар 
киритиш. 
2014 йил 14 майда қабул килинган Ўзбекистон Республикасининг 
,,Ҳуқубузарликлар профилактикаси тоғрисида”ги қонунининг 3-боби 
ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасига бағишланган. 
Қонуннинг 22-моддасида ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасига 
қуйидагича таьриф берилган: Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга 
оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши 
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, 
бартараф 
этиш 
бўйича 
фаолияти 
ҳуқуқбузарликларнинг 
умумий 
профилактикасидир. 
1) ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ва 
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш: 
Ҳуқубузарликлар 
профилактикасига 
доир 
давлат 
дастурлари
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб 
чиқилади ва тасдиқланади. 
Бироқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга 
оширувчи орган ва муассасалар ушбу дастурларни ишлаб чиқишда иштирок 
етиш ҳуқуқигат эга.
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар 
Маҳкамасига ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг давлат дастурларини 
ишлаб чиқиш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳуқубузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган 
ва 
муассасалар 
муайян 
шаҳсда 
ғайриижтимоий 
ҳулқ-атворнинг 
шаклланишига ёки алоҳида турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир 


31 
этилишига туртки берган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайдилар, 
уларни бартараф этиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, корҳона, 
муассаса ҳамда ташкилот ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига
тақдимномалар киритиб борадилар.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish