Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия


-§ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирларининг



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

1.2.-§ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирларининг 
ҳуқуқий асослари 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини белгилаб берувчи ва 
тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг миқёси, юридик 
кучи ва уларни қабул қилувчи субъектларнинг ваколат доирасига қараб 
қуйидагича таснифлаш мумкин: 
а) жиноятчиликка 
қарши 
кураш, 
хусусан 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасига оид халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; 
б) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари; 
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари; 


18 
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; 
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг идоравий, 
шунингдек бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан биргаликда 
қабул қилган идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари; 
е) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари. 
Бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид халқаро 
шартномалар ва битимлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида: 
биринчидан, жиноятчиликка қарши кураш, шу жумладан ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда;
 
иккинчидан, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, жиноятларни аниқлаш, 
тўхтатиш ва тергов қилишда томонларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлашда;
 
учинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир чора-тадбирлар дастури 
қоидаларини биргаликда амалга оширишда;
 
тўртинчидан, бошқа давлат 
ҳудудида содир этилган ёки содир этишга тайёрланаётган ҳар қандай 
жиноятлар ҳақида ахборотлар алмашишда; бешинчидан, жиноят содир этган 
шахслар ёки алоқадорликда гумон қилинаётган жисмоний ва юридик 
шахсларни ушлашда; олтинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича 
илғор тажрибаларни ўзаро алмашишда; еттинчидан, жиноятчиликка қарши 
кураш масалаларига оид қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий 
актларни алмашишда хизмат қилмоқда. 
Конституциянинг барча нормаларидаги қоидалар демократик жамиятдаги 
ижтимоий муносабатларни адолат ва инсонпарварлик принципларига 
асосланган ҳолда тартибга солишнинг бирламчи асосий манбаи сифатида 
хизмат қилиши ҳар қандай ҳуқуққа хилоф, шу жумладан, жиноий қилмишнинг 
олдини олишни таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
бир қанча қоидалари, ўз навбатида, бевосита ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
хусусиятига эга бўлиб, фуқароларни турли ҳуқуққа хилоф тажовузлардан ҳимоя 
қилиш ва уларни умуминсоний, ахлоқий ҳамда ҳуқуқий нормалар руҳида 


19 
тарбиялашда асосий манба бўлиб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси соҳасидаги фаолиятини тартибга солувчи нормаларини 
қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: 
а)
 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи нормалар: 
фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва 
эркинликларининг дахлсизлиги (19-модда); фуқаролар ўз ҳуқуқ ва 
эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг 
қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари 
шартлиги (20-модда); фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда 
тартиби қонун билан белгиланганлиги (21-модда); ҳар ким ўз шаъни ва 
обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш 
ва тураржойи дахлсизлиги ҳуқуқига эгалиги (27-модда); ҳар бир инсон хоҳлаган 
динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига 
эгалиги, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги (31-
модда); ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат 
шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан 
ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги (37-модда); Давлат фуқароларнинг конституция 
ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаши 
(43-модда); вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг 
ҳуқуқлари давлат ҳимоясидалиги (45-модда); ота-оналар ўз фарзандларини 
вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги (64-модда); вояга 
етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга 
мажбурлиги (66-модда); 
Мустақиллик йилларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тартибга 
солувчи ўзига хос қонунчилик базаси шаклланди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
тўғрисида»ги 2014 йил 14 май қонуни ўзига хос ўринга эга бўлиб, у ҳуқуқбузар-
ликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни комплекс жиҳатдан 


20 
тартибга солувчи асосий қонун ҳисобланади. Қонун 7 та боб, 51 та моддадан 
иборат бўлиб, унда умумий қоидалар, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг 
асосий вазифалари, асосий принциплари, турлари, ҳуқуқбузарликлар профи-
лактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда 
муассасалар, уларнинг ваколатлари, якуний қоидалар белгилаб берилган. 
Қонуннинг 3-моддасида «ҳуқуқбузарлик», «ҳуқуқбузарликлар про-
филактикаси» каби бир қатор асосий тушунчаларга ҳуқуқий таъриф берилган 
бўлиб, бу келтирилган тушунчаларга нисбатан ушбу соҳадаги хилма-хил 
ёндашувларга чек қўйди. 
Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари 
қонунийлик, инсонпарварлик, тизимлилик, ишонтириш усулининг устуворлиги, 
таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашишдан 
иборат эканлиги аниқ кўрсатиб берилган. Қонунда ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси субъектларининг ваколатлари аниқ белгилаб берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонунларнинг ижросини таъминлаш, 
бу соҳада фаолият олиб борувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан 
ички ишлар органлари профилактика хизматлари, шунингдек фуқаролик 
жамияти институтларининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қабул 
қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари жамиятда тинчлик ва осойишталикни 
сақлаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини амалга оширишга хизмат қилиб келмоқда. 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги кенг кўламда амалга 
оширилиши жараёнида унинг моддий теҳник таьминотини яҳшилаш, 
замонавий алоқа воситалари билан таьминлаш борасидаги катта ҳажмдаги 
ишлар олиб борилмоқда, шу билан бирга мазкур соҳани малакали кадрлар 
билан таьминлаш юзфсидан ҳам алоҳида вазифалар белгиланиб, ҳодимларни 
тайёрлаш қайта тайёрлаш, уларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш 
чора-тадбирлари белгилаб берилди. 


21 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли 
Фармонида ички ишлар органларининг фаолиятида мавжуд камчилик ва 
уларни бартараф этиш юзасидан устувор вазифалари белгилаб берилди.
Қонун ва қонуности ҳужжатларга асосан «профилактик ҳисобга олиш» 
ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика (катта) 
инспекторлари томонидан, вояга етмаганларга ҳамда ижтимоий жиҳатдан 
хавфли аҳволда бўлган оиладаги ота-оналарга нисбатан эса вояга етмаганлар 
ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (катта) 
инспекторлари томонидан амалга оширилади. Ушбу масала Ўзбекистон 
Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар 
ўртасида 
назоратсизлик 
ва 
ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикаси 
тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 12 
июлдаги «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги 151-сонли 
ҳамда 2017 йил 25 августдаги «Ички ишлар органлари томонидан 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисида» 
191-сонли буйруқлари билан тартибга солинади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
тўғрисида»ги 2014 йил 14 май қонуни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
соҳасидаги муносабатларни комплекс жиҳатдан тартибга солувчи ҳуқуқий асос 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 октябрдаги “Алкоголь ва 
тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеьмол қилинишини чеклаш 
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, сурункали ичкиликбозлик ва 
гиёҳвандликнинг олдини олиш ва уни тарғиб этувчи ҳолатларга қарши кураш 


22 
йўналишларини ҳамда маҳсус профилактикасининг чора-тадбирларини 
белгилаб берди. 
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги “Сурункали 
алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни 
мажбурий даволаш тўғрисида”ги қонуни гиёҳвандлик, сурункали 
ичкиликбозлик каби ижтимоий иллатларнинг олдини олиш ҳамда уларга 
мубтало бўлган шаҳслар билан маҳсус профилактик чора-тадбирларнинг 
амалга оширилишини белгилаб беради. 
Шунингдек, 2008 йил 7 январдаги “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” ги 2008 
йил 17 апрельдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида” ги 2010 йил 
29 
сентябрдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунлар. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги “Вояга етмаганлар 
ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида” ги 13-сонли қарорлари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
26 ноябрь куни қабул қилинган «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия 
муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 268-сонли 
қарори. 
Ўзига нисбатан профилактика чора-тадбирлари қўлланилаётган 
шахслар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (08.12.1992й), 
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги янги 
таҳрирдаги (11.09.2017й), «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги (09.12.2015й), 
«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (29.04.2004й), «Электрон 
рақамли имзо тўғрисида»ги (11.12.2003й), «Давлат ҳокимияти ва бошқарув 
органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги (05.05.2014й) каби 
қонунларда белгиланган шакл, усул ва тартибда ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини бевосита амалга оширувчи органнинг ёки муассасанинг 
қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан 


23 
шикоят қилишга ҳақли. 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи барча 
субъектлар тизимида расмий огоҳлантириш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг 
мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш 
шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш 
ҳақида»ги 60-сонли қарори билан тасдиқланган ягона шаклда бўлади. 
Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси чора-тадбирларининг қўллашда асосий ҳуқуқий асос бўлиб 
ҳизмат қилади. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish