Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


actio injuriarum aestimatoria



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet259/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

actio injuriarum aestimatoria
ёрдамида ҳимоя қилиш ёки деликвентни жиноий тартибда quaestiones
perpetuae бўйича таъқиб қилиш – берилишидан бошлаб injuria деликтининг
delictum publicum ёки жиноий ишга айланиши бошланди. Бу альтернатива
классик даврдан кейинги ҳуқуқда ҳам сақланиб қолди. 
Furtum 
XII жадвал қонунлари бўйича 
furtum 
ўз манфаатлари йўлида ўзгалар
ашёсини ўғирлашдан иборат бўлган деликтни англатган. Бунга кўра, бу 


226 
деликтнинг предметига ҳуқуққа хилоф ҳаракат билан ўзи учун манфаат 
яратиш кирган. Ҳаракатлар турлича бўлган: 
Furtum manifestum
ёки очиқдан-очиқ ўғрилик ўзгаларга тегишли бўлган
кўчар мулкни ўғирлаётганда деликвент жиноят устида қўлга тушган ёки
бевосита жиноят содир бўлгандан кейин ушланган. Бу ҳолда мулк эгаси
деликвентни тунда ўғирлик устида қўлга туширса, кундуз куни ўғри жиноят 
содир этаётган пайтда қурол билан қаршилик кўрсатса, уни ўлдириб 
юбориши мумкин бўлган. 
Furtum nec manifestum
ёки яширин ўғрилик деганда ўзгалар мулкини 
яширин равишда талон-торож қилиниши тушунилган. 
Furtum conceptum
ёки аниқланган ўғрилик ҳақида гап кетганда
ўғирланган ашёнинг бевосита ўғрилик содир этмаган бўлса ҳам бирон-бир 
шахсда топилиши тушунилган. 
Furtum oblatum
ўғирланган мулк бирон-бир шахснинг уйига ташлаб 
қўйилган бўлса ва ўша ердан топилса, шу ҳолат тушунилган. 
Furtum lance et licio
атамаси остида уйни ритуал тинтув қилинган
пайтда ўғирланган ашё топилиши тушунилган. Бу ҳолда ўғриликда
гумондор шахс ўз уйини тинтув қилишга қаршилик кўрсатган. Бундай 
ҳолат содир бўлса, ўғирланган ашё эгаси гумондор шахснинг уйига кириш 
имкониятидан маҳрум бўлса, у кийимини ечиб, белига белбоғ боғлаб,
қўлига найза олиб уйнинг атрофини айланиб чиққан. Тинтув яхши натижа
билан тугаса, уйида ўғирланган ашё топилган шахс ўғри ёки ўғри 
эмаслигидан қатъи назар, furtum manifestum учун жавобгар бўлган. 
Furtumнинг келтирилган турлари delicta privataга кирмаган. Delicta
privataга том маънода furtum nec manifestum, furtum conceptum ва furtum 
oblatum кирган. Furtum nec manifestum учун ўғирланган мулк қийматининг
икки баравари миқдорида, furtum conceptum ва furtum oblatum учун эса
уч баравари миқдорида жарима солинган. Furtum manifestum ва furtum
lance et licio delicta publicaга кирган. Furtum manifestum учун турли жазолар 
ўрнатилган: деликтни қул содир этган бўлса, уни Тарпей қоясидан пастга 
улоқтиришган; бу жиноятни вояга етган ва эркин шахслар содир этса,
уларни калтаклашган ва қул қилишган, агарда бу деликт вояга етмаганлар 
томонидан содир этилган бўлса, уларни ҳам калтаклашган, бунда
paterfamilias улар учун жарима тўлаш ёки уларни in noxam, яъни етказилган 
зарарни тўлаш учун ишлаб бериш масаласини ўзи ҳал қилган. Furtum lance
et licio ҳам шундай жазоланган.
Furtum XII жадвал қонунлари бўйича ўзгалар ашёсини ҳуқуққа хилоф 
равишда ўзлаштиришнинг барча турларини қамраб олган. 
XII жадвал қонунлари бўйича furtumнинг деликтларнинг алоҳида 
турларга бўлиниши Сулла давридан бошланди. Ўша пайтда қадимги furtum 
деликтидан furtum manifestumнинг оғир турларини қамраб олувчи rapina
ажралиб чиқди ва ўша пайтда furtum lance et licio йўқ бўлди. Унинг 
ўрнига furtum prohibitum ёки қарзни кўздан кечиришга тўсқинлик қилиш
деликти ва furtum non exibitum ёки топилган ашёни қайтариб беришдан 
бош тортиш деликти киритилди. Furtum классик ҳуқуқ бўйича ўз ичига 


227 
furtum manifestum, furtum nec manifestum, furtum conceptum, furtum
oblatum, furtum prohibitum ва furtum non exibitumни қамраб олган.
Furtumнинг қайд этилган барча турлари классик ҳуқуқ бўйича delicta
privataга кирган, чунки бу деликтлар учун ўғирланган мулк қийматининг 
кўп баравар миқдорида жарима жазоси белгиланган, яъни: furtum
manifestum, furtum prohibitum ва furtum exibitum учун – ашёнинг 4 баравари
миқдорида, furtum conceptum ва furtum oblatum учун – 3 баравар, furtum nec
manifestum учун эса – 2 баравар қиймати миқдорида жарима солинган. 
Лекин бу ўзгаришларга қарамай, 
furtum 
деликти ўзгалар ашёсини
ҳуқуққа хилоф равишда ўзлаштиришнинг умумий деликти ҳисобланган.
Классик ҳуқуқ бўйича ашёдан фойдаланиш ҳамда унга эгалик қилиш ва
мулк ҳуқуқи тушунчалари аниқ белгиланиши муносабати билан, классик 
юристлар furtum тушунчасини ишлаб чиқишда ўзгалар ашёсидан мулкий
манфаат уни, яъни ана шу ашёни ўзлаштирмасдан ҳам олиниши мумкин ва
мулкдор ўз мулкига мулк эгаси бўлмаган шахснинг jus possidendiси
ўрнатилган пайтда бундан маълум фойда олиши мумкин, деган фикрга 
келишган. Биринчи ҳолатда бирон-бир шахс ўзга ашёдан фойда олиш 
мақсадида ноқонуний фойдаланиб туриши – furtum usus, иккинчи ҳолатда 
эса, мулкдор унинг мулкига эгалик қилиб турган бошқа шахснинг
эгалигини ноқонуний йўл билан тортиб олиши furtum possessionis деб
аталган. Furtum мазмунининг бундай кенгайтирилишида ўзгалар кўчар
ашёсининг ҳуқуққа хилоф равишда ҳар қандай ўзлаштирилиши (furtum
usus), эгалик ҳуқуқига эга шахсдан эгалик ҳуқуқининг ҳуқуққа хилоф
равишда тортиб олиниши (furtum possessionis: furtum est concrectatio rei
fraudulosa lucri faciendi gratia vel ipsius rei vel etiam usus ejus
possessionisque), деб ҳисобланган. 
Юстиниан ҳуқуқида furtum деликти furtum manifestum ва furtum nec
manifestumга бўлинган. Furtum conceptum, furtum oblatum, furtum
prohibitum ва furtum non exibitum бекор қилинган, furtum manifestum
учун ўғирланган ашёнинг 4 баравари миқдорида, furtum nec manifestum
учун эса – 2 баравари миқдорида жарима солинган. Бу миқдордаги жарима
furtumнинг 
алоҳида турларида иштирокчи бўлган шахсларга ҳам
тайинланган. Жабр кўрган шахсларнинг манфаатлари actio furti, condictio
furtiva ва оддий мавжуд даъволар ва, шунингдек, махсус жиноий даъво билан 
ҳимоя қилинган. Бу пайтда furtum delictum publicumга айлана бошлади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish