Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet108/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

adoptio
plena 
ва
adoptio minus plena
. Adoptio plenaда фарзандликка 
олинган бола олдинги оиласи билан ҳар қандай муносабатларни йўқотган;
adoptio minus plenaда эса фарзандликка олинган шахс янги оилада барча 
ҳуқуқларга эга бўлган ва, шунингдек, ўз отаси оиласида ҳам асосий 
ҳуқуқларни сақлаб қолган. 
Adrogatio
sui juris шахс бўлган ўғил болаларни фарзандликка олишнинг 
ритуал шакли бўлиб, comitia calata, яъни халқ мажлисида фарзандликка 
олинаётган шахс ўз оиласидан ва оила удумидан воз кечиб, янги оилага
ўтган. Бу жараёнда фарзандликка олинувчининг ҳуқуқий лаёқати йўқолиши 
муносабати билан адрогация пайтида барча мулкий муаммолар ҳал 
қилиниши лозим бўлган. Comitia calata йиғилиши тўхтатилгандан кейин 
адрогация император рескрипти билан ўтказилган. Ўша пайтдан бошлаб, 
аёллар ҳам адрогация қилиниши мумкин бўлган. Қонуний адрогация учун 
фарзандликка олувчи 60 ёшдан ошмаган бўлиши, бошқа фарзандлари 
бўлмаслиги ва фарзандликка олинувчидан бадавлат бўлмаслиги лозим
бўлган, агарда вояга етмаган sui juris шахс бўлса, уни манципация 
қилмасликка кафолат бериши шарт бўлган. 
Император Константин даврида ота ҳокимиятининг янги кўриниши 
сифатида
legitimatio
ёки қонунийлаштириш киритилди. Legitimatio ота 
томонидан никоҳсиз, яъни конкубинатда туғилган ўз фарзандлари устидан 
ота ҳокимиятини ўрнатиш мақсадида амалга оширилди (liberi naturales). 
Бундай фарзандлар қонуний никоҳда туғилган фарзандлар билан бир 
қаторда ота билан уларнинг онаси ўртасида қонуний никоҳ тузиш йўли билан 
(
subsequens matrimoniam
), фарзандларни курияга хизматга бериш (
oblatio
curiae
) ёки принцепс ҳиммати билан амалга оширилган (
rescriptum 
principis
).
Alieni juris шахсларининг ҳуқуқий ҳолати.
Leges regiae сақланиб 
қолган қисмларида отанинг ўз фарзанди устидан ҳокимлиги қуйидагича 
асосланган: Ромул ўғли устидан ҳокимликни отага умрбод берган. Ота ўз 
ўғлини уриши, зиндонга ташлаши, қишлоқ хўжалиги ишларига юбориши ва 
ҳатто ўлдириши мумкин бўлган, бундан ташқари, ўғли ишлаб топган 
маблағ отага тегишли бўлган. Отанинг ўз фарзандлари ва патриархал оила 
таркибига киритилган бошқа аlieni juris шахслари устидан ҳукмронлиги
virae ntcisque potestas

alieni juris шахсларининг ҳаёти ва ўлими устидан 
ҳукмронлик деб белгиланган. 
Patria potestas умрбод бўлганлиги туфайли фарзандлар ва alieni juris
шахслар ҳеч қандай ҳуқуқларга эга бўлмаган. Уларнинг оиладаги 
муносабатлари paterfamilias томонидан тартибга солинган, шунинг учун 


89 
кўп ҳолларда alieni juris шахслари ва қуллар орасида деярли ҳеч қандай 
фарқ бўлмаган. Аlieni juris шахслари ва қуллар ўртасидаги фарқлар асосан
paterfamilias ўлимидан кейин ёки оиладан ташқарида кўринади: оиладан 
ташқарида домуснинг вояга етган эркин эркаклари сиёсий ҳуқуқларга эга 
бўлган, paterfamilias ўлимидан кейин эса улар ва бошқа агнат авлодлар sui 
juris шахслари эга бўлган ҳуқуқларга ва paterfamiliasдан қолган мулкка 
мерос ҳуқуқларига етишганлар.
Alieni juris шахсларининг аҳволи Рим оиласи familia rustica ва familia 
urbanaга бўлиниши билан яхшилана бошланди. Familia urbana унинг 
аъзолари учун муҳим бўлган иқтисодий марказ бўлмай қолди. Унинг ўз 
иқтисодий аҳамиятини йўқотиши оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар
заифлашувига 
ва, 
охир-оқибатда, 
оила 
бошлиғи 
ҳокимиятининг 
заифлашувига олиб келди. 
Paterfamiliasнинг alieni juris шахслари устидан ҳукмронлиги борасидаги 
асосий ўзгаришлар классик ва классик даврдан кейин рўй бера бошлади.
Айнан шу пайтда ота ўз фарзандини ташлаб юбориш ва ўлдириш ҳуқуқини 
йўқотди. Агарда ота ўз фарзандини ташлаб юборса ёки ўлдирса отага 
нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўлланилган. Ва ўша даврда ота ўз 
фарзандини сотиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди. Никоҳ қуриш пайтида ота 
розилиги талаб қилинмай қўйди. Аlieni juris шахсларини қонун доирасида 
эмансипация қилиш ҳолларида ҳам ота розилиги керак бўлмай қолди. 
Ота ҳокимиятини чеклаш борасидаги қайд қилинган янги чоралар қабул 
қилингандан кейин Рим оиласидаги муносабатлар бошқача тарзда тартибга 
солина бошланди: ота ҳуқуқларига фарзандлар ҳуқуқлари қарама-қарши 
қўйилиб, paterfamilias оилада фақатгина ҳуқуққа эга бўлган, фарзандлар эса 
фақатгина мажбуриятларга эга шахслар сифатида қаралмай қўйди. Ота
фарзандларидан ўзига нисбатан ҳурмат-эътибор кўрсатилишини ва оилада 
тартиб сақланишини талаб қилган, фарзандларига керакли тарбия берган, 
уларга касб танлашда ва турмуш қуришда маслаҳатлар берган, уларга ҳомий 
ва васий тайинлаган, пупиляр субституция ўрнатган, қарилик чоғида 
фарзандларидан моддий ёрдам талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган. 
Фарзандлари эса – ота томонидан ғамхўрлик ва тарбия берилишига,
турмуш қураётганда сеп мулки ва тўй совғаси олиш ҳуқуқига, ота 
томонидан кераксиз сарф-харажат ва исрофгарчиликка йўл қўйилганда 
оиланинг иқтисодий аҳволини оғирлаштирганлиги учун отанинг муомала 
лаёқатини чеклашни талаб қилишга ва, шунингдек, ота ўлимидан кейин 
мерос олиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Ота ваколатларининг янгича мазмуни 
классик даврдан кейин Рим ҳуқуқида онанинг ҳуқуқий ҳолатининг 
яхшиланишига олиб келди. Юстиниан ҳуқуқи бўйича онанинг ўз
фарзандларига бўлган ҳуқуқлари ота ҳуқуқлари билан тенглаштирилди ва
оталик ҳуқуқи ягона ота-оналик ҳуқуқига айланди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish