‎‎Ўзбекистон‎республикаси‎адлия‎вазирлиги ‎‎тошкент‎давлат‎юридик‎университети


‎ Жиноят процессида далилларга қўйиладиган талаблар



Download 467,79 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana11.11.2022
Hajmi467,79 Kb.
#864131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Kitob 5066 uzsmart.uz

1.2.‎ Жиноят процессида далилларга қўйиладиган талаблар.
Ўз‎
навбатида‎
давлат‎
фуқароларнинг‎
Конституция‎
ва‎
қонунларда‎
мустаҳкамлаган‎ ҳуқуқлари‎ ва‎ эркинликларини‎ таъминлайди.‎ Шунинг‎ учун‎
ҳам‎ шахсни,‎ унинг‎ ҳуқуқ‎ ва‎ эркинликларини,‎ жамият‎ ва‎ давлат‎
манфаатларини,‎
мулкни,‎
табиий‎
муҳитни,‎
тинчликни,‎
инсоният‎
хавфсизлигини‎ жиноий‎ тажовузлардан‎ қўриқлаш‎ Жиноят‎ кодексининг‎
вазифалари‎ ҳисобланади.‎ Жиноят‎ кодекси‎ билан‎ қўриқланадиган‎ юқорида‎
назарда‎ тутилган‎ объектларга‎ зарар‎ етказадиган‎ ѐки‎ шундай‎ зарар‎ етказиш‎
реал‎хавфини‎келтириб‎чиқарадиган‎қилмиш‎ижтимоий‎хавфли‎қилмиш‎деб‎
топилади.‎ Ижтимоий‎ хавфли‎ қилмишни‎ содир‎ этган‎ шахс‎ билан‎ давлат‎
ўртасида‎ жиноят‎ ҳуқуқий‎ муносабат‎ юзага‎ келади. Ўз‎ навбатида‎ давлат‎
номидан‎иш‎юритувчи‎ суриштирувчи,‎терговчи,‎прокурор‎ва‎суд‎ижтимоий‎
18
Жиноят‎ процесси.‎ Умумий‎ қисм.‎ /З.Ф.‎ Иноғомжонованинг‎ умумий‎ таҳрири‎ остида.‎ Т,‎ Адолат,‎ 2007.‎ –
Б.185.


25 
хавфли‎ қилмишни‎ содир‎ этган‎ шахс‎ билан‎ жиноят-процессуал‎ муносабатга‎
киришадилар‎ ва‎ уни‎ жавобгарликка‎ тортиш‎ масаласини‎ ҳал‎ қиладилар.‎
Лекин‎ шахс‎ қонунда‎ белгиланган‎ тартибда‎ айби‎ исботланган‎ ижтимоий‎
хавфли‎ қилмишлари‎ учунгина‎жавобгар‎бўлади.‎ Ижтимоий‎хавфли‎ қилмиш‎
содир‎ этган‎ шахсга‎ нисбатан‎ айбсизлик‎ презумпцияси‎ қўлланилади.‎ Яъни,‎
гумон‎ қилинувчи,‎ айбланувчи‎ ѐки‎ судланувчи‎ унинг‎ жиноят‎ содир‎ этишда‎
айбдорлиги‎ қонунда‎ назарда‎ тутилган‎ тартибда‎ исботлангунга‎ ва‎ қонуний‎
кучга‎кирган‎суд‎ҳукми‎билан‎аниқлангунга‎қадар‎айбсиз‎ҳисобланади. 
Гумон‎ қилинувчи,‎ айбланувчи‎ ѐки‎ судланувчи‎ ўзининг‎ айбсизлигини‎
исботлаб‎бериши‎шарт‎эмас‎(ЎзР‎ЖПКнинг‎23-моддаси).‎ 
Шахснинг‎ айбини‎ исбот‎ қилиш‎ эса‎ исбот‎ қилиш‎ субъектлари‎
(суриштирувчи,‎ терговчи,‎ прокурор‎ ва‎ суд)‎ зиммасига‎ юклатилган.‎ Чунки‎
исбот‎қилинмаган‎айб‎исбот‎қилинган‎айбсизликка‎тенгдир. 
Жиноят‎процессининг‎мақсадларига,‎яъни‎жиноят‎содир‎этган‎ҳар‎бир‎
шахсга‎ адолатли‎ жазо‎ берилиши‎ ҳамда‎ айби‎ бўлмаган‎ ҳеч‎ бир‎ шахс‎
жавобгарликка‎тортилмаслиги‎ва‎ҳукм‎қилинмаслиги‎учун‎айбдорларни‎фош‎
этишга‎ эришиш‎ учун‎ зарурий‎ бир‎ шартга‎ амал‎ қилиниши‎ лозим.‎ Бу 
ҳақиқатда‎ қандай‎ ҳодиса‎ юз‎ берганлигини,‎ жиноятни‎ ким‎ ва‎ қандай‎
ҳолатларда‎ содир‎ этганлигини‎ аниқланиши‎ ҳисобланади.‎ Жиноий‎ ҳодиса‎
ўтмиш‎ ҳодисаси‎ бўлганлиги‎ сабабли,‎ унинг‎ барча‎ ҳолатлари‎ фақат‎ исбот‎
қилиш‎воситасидагина‎аниқланиши‎мумкин.‎ 
Бошқача‎ айтганда‎ исбот‎ қилиш–жиноят‎ иши‎ ҳолатларини‎ аниқлаш‎
учун‎далиллардан‎фойдаланишдир. 
Маълумки,‎исбот‎қилиш‎далиллар‎воситасида‎амалга‎оширилади‎
19
.
Далилларга‎ шундай‎ бир‎ талаблар‎ қўйиладики,‎ уларсиз‎ далиллардан‎
жиноят-процессуал‎ исбот‎ қилишда‎ фойдаланиб‎ бўлмайди.‎ Далилларга‎
қўйилган‎ талабларни‎ ўрганиш,‎ уларнинг‎ моҳиятини‎ очиб‎ бериш‎ орқали‎
жиноят-процессуал‎ исбот‎ қилишда‎ улардан‎ самаралироқ‎ фойдаланишга‎
19
Жиноят‎процессида‎далиллар‎тақдим‎қилиш‎ва‎фойдаланиш‎муаммолари.‎Илмий-амалий‎қўлланма.‎Т.‎
«Адолат».‎2013 й 


26 
эришиш‎мақсадида‎ушбу‎Битирув‎Малакавий‎ишини‎ѐзишга‎киришдик.
Иш‎бўйича‎тўпланган‎барча‎далиллар‎синчковлик‎билан,‎тўла,‎ҳар‎
томонлама‎ва‎холисона‎текширилиши‎лозим‎(ЖПКнинг‎94-моддаси).‎Барча‎
ҳолларда‎далилларнинг‎ишончлилиги‎текширилиши‎(тасдиқланиши‎ѐки‎рад‎
этилиши)‎керак.‎Баъзан‎далилларнинг‎мақбуллиги‎(масалан,‎тергов‎
ҳаракатлари‎ўтказиш‎чоғида‎процессуал‎бузилишлар‎бўлган-бўлмаганлигини‎
аниқлаш‎учун)‎ѐки‎содир‎этилган‎жиноятга‎алоқадорлиги‎текширилиши‎
мумкин.‎ 
Жиноят процессида далилларни текшириш‎деганда‎терговчи‎ва‎суднинг 
далилларни таҳлил‎ҳамда‎синтез‎қилиш,‎уларни‎бошқа‎далиллар‎билан‎
таққослаш‎ва‎янги‎далиллар‎тўплашга‎қаратилган‎фаолияти‎тушунилади. 
Назарияда баъзи муаллифлар‎далилларни‎текшириш‎мақсади сифатида 
далилларни ўзининг сифат‎ва‎хоссалари‎– уларнинг‎тўғри ѐки нотўғрилиги, 
мақбул ѐки номақбуллиги, яроқлилигини‎аниқлашни тушунадилар.
Далилларни текшириш‎мақсадининг‎бундай‎таърифи қисман тўғри. Бундай 
ѐндашувда далиллар‎текширилишининг‎ҳуқуқий томонлари исботлашнинг 
гносеологик асосларидан ажралиб‎қолади.‎Натижада,‎текшириш‎деганда‎
фақат‎текширилаѐтган‎далилнинг‎сифати‎ва‎хоссалари‎ҳақидаги‎билимларни‎
тўплаш‎жараѐни‎тушунилади.‎Моҳиятан,‎жараѐннинг‎иккинчи‎муҳим‎томони‎
– бу‎далил орқали‎қидириш‎лозим‎бўлган‎факт‎ва‎ҳолатларнинг‎
муносабаталари,‎алоқалари‎тўғрисидаги‎билимлар‎тўпланиши‎назардан‎четда‎
қолади.‎Далилларни‎текширишнинг‎ушбу жиҳати ҳар бир‎жиноят‎ишида‎
мавжуд‎бўлиб,‎улар‎катта‎назарий‎ва‎амалий‎аҳамиятга‎эга.‎Бу‎томонларни‎
эътиборга‎олиш‎фақат‎текширилаѐтган далилнинг ўзи ҳақида‎эмас,‎балки‎
ишга‎алоқадор‎бўлган‎фактлар,‎ҳақиқий‎шароитлар‎тўғрисида‎билимлар‎
тўплашга‎омил‎бўлади. 
Жиноят процесси назариясида далилларни текшириш‎уларни‎анализ‎ва‎
синтезидан‎бошланиши‎тан‎олинган.‎ 
Далилларни анализ қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:‎а)‎иш бўйича 
тўпланган далиллар йиғиндисини алоҳида далилларга‎бўлиш,‎ҳар бир 


27 
далилни бошқа далиллардан алоҳида‎кўриш;‎б)‎ҳар‎бир‎алоҳида‎олинган‎
далилни‎таркибий‎қисмларга‎бўлиш,‎ундан‎айрим‎фактларни,‎қирраларни‎
ажратиб‎олиш;‎в)‎ҳар‎бир‎далилнинг‎элементларини‎бир-бири‎билан‎ва‎ҳар‎
бир‎далилни‎бошқа‎далил‎билан‎солиштириш.
Терговчи ва суд далилларнинг‎ барча‎ томонларини‎ – уларнинг‎
мазмунини,‎фактик маълумотлар манбаларини, далиллар манбаларини‎анализ 
қилишлари лозим.‎Терговчи ва суд аввал далилдаги‎фактлар‎ва шароитларни 
ўзида мужассам қилган маълумотларни хаѐлан‎ қисмларга ажратиб, уларни 
мазмунан анализ қилади. Бу ҳолатда‎уларнинг бир-бирлари билан алоқалари, 
муносабатлари эътиборга‎олинмай, ҳар бир факт алоҳида, турли томонлардан 
текшириб,‎ ўрганилади.‎ Мазкур текширув фактларни чуқур ўрганиш ва туб‎
моҳиятини тушуниш имконини беради.‎Далил мазмунини алоҳида‎таркибий 
қисмларга ажратиш терговчи ва судга фактларнинг иш‎ учун аҳамиятли 
бўлган томонлари, хусусиятлари тўғрисида аниқ‎тасаввурга эга бўлиш учун 
имкон 
яратади.‎ 
Далилларни‎ анализ‎ қилиш‎ вақтида‎ унинг‎ алоҳида‎ қисмларга‎ ажратилган‎
томонларини‎ бирлаштириш‎ (синтез)‎ улар‎ ўртасидаги‎ тахминий‎ алоқаларни‎
ва‎ боғлиқликни‎ ўрганишга‎ имкон‎ беради,‎ бу‎ билан‎ далилнинг‎ турли‎
томонлари‎мазмунлари‎ўртасидаги‎ўзаро‎зиддиятларнинг‎мавжуд‎ѐки‎мавжуд‎
эмаслиги,‎ объектив‎ ва‎ субъектив‎ факторлар‎ мавжудлиги‎ ва‎ бошқалар‎
аниқланади.‎ Синтез‎ воситасида‎ далилнинг‎ тўла‎ эмаслиги,‎ ноаниқлиги,‎
мазмунан‎ бузилишларининг‎ унинг‎ бошқа‎ томонларига‎ боғлиқлиги‎ қисман‎
ѐки‎
тўла‎
текширилиши‎
мумкин.‎ 
Далилларни текширишда анализ ва синтез ўзаро чамбарчас‎ боғлиқдир. 
Анализнинг ўзи синтездан ажралган ҳолда‎ текширилаѐтган далилнинг 
мақбуллиги ва‎ ишончлилигини‎ аниқлашда,‎ терговчида ушбу далилда 
мужассамланган маълумотлар‎ ҳақида‎ тасаввур пайдо‎ бўлиши‎ учун‎ етарли‎
эмас.‎ 
Анализ ва синтез ѐрдамида далилларни текширишнинг келгуси‎йўналиши ва 
шакли,‎ яъни‎ уни‎ бошқа‎ далиллар‎ билан‎ солиштириш‎ мумкин‎ ҳамда‎ шарт‎


28 
бўлган‎
томонлари,‎
алоқалари‎
белгиланади.‎ 
Далиллар исботлаш предметининг ҳолатларини ва фактларини,‎ уларнинг 
алоқалари, муносабатлари ва‎ боғлиқлиги ўзида‎ акс‎ эттириб,‎ улар ҳақидаги 
маълумотларни ўзида жамлаган‎ бўлади,‎ бу‎ каби‎ маълумотлар бошқа 
далилларда ҳам учраши мумкин,‎ шунинг‎ учун‎ улар‎ фақат‎ солиштириш,‎
таққослаш‎ йўли‎ билан‎ эмас,‎ янги‎ далиллар‎ тўплаш‎ йўли‎ билан‎ ҳам‎
текширилади.‎ 
Текширилаѐтган далилнинг‎ алоқалари, муносабатлари‎ ва‎ боғлиқлиги‎
ўртасидаги аниқланган мавҳум ҳолатларни тадқиқ этиш‎ учун‎ анализ‎ ва 
синтез ѐрдам бермаган ҳолларда,‎уларга боғлиқ‎бўлган‎ишда‎мавжуд‎бўлган‎
бошқа‎ далиллар‎ билан‎ солиштириш‎ лозим.‎ Бу‎ ўз‎ навбатида‎ далилнинг‎
мазмунини‎ бошқа‎ далиллар‎ билан‎ ўхшашлиги‎ ѐки‎ ўхшаш‎ эмаслиги‎
тўғрисида‎тўла‎ѐхуд‎қисман‎хулоса‎чиқаришга‎имкон‎беради.‎Терговчи‎ўзида‎
илгари‎ ишончлилиги‎ шубҳа туғдирган‎ текширилаѐтган‎ далилдаги‎
маълумотларнинг‎ бир‎ қисми‎ бошқа‎ далилларнинг‎ мазмунига‎ мос‎
келмаслигини‎ қайд‎ этиши‎ мумкин.‎ Баъзан‎ далилни‎ бошқа‎ далилларга‎
солиштириб,‎ терговчи‎ анализ‎ ва‎ синтез‎ натижасида‎ олишнинг‎ имкони‎
бўлмаган‎унинг‎бошқа‎хусусиятлари‎тўғрисидаги‎маълумотларга‎эга‎бўлади.‎
Масалан, терговчи томонидан далилларни солиштириш‎ орқали‎ гувоҳ‎ ва 
жабрланувчининг айбланувчи билан салбий муносабатлари‎кўрсатувларнинг 
ҳаққонийлигига таъсир кўрсатмагани, иш учун‎ аҳамиятли‎ бўлган‎ ҳолат‎ ва‎
фактларни‎қабул‎қилишнинг‎ноқулай‎шароитлари‎уларнинг‎тўла‎эмаслигига‎
сабаб‎ бўлгани‎ аниқланади.‎ Далилларни‎ солиштиришда‎ терговчи‎ ушбу‎
ҳолатларни‎ қайд‎ этиш‎ билан‎ чекланиб‎ қолмайди.‎ Солиштириш‎ терговчига‎
бошқа‎ далилларнинг‎ текширилаѐтган‎ далилнинг‎ мазмунига‎ таъсир‎ этиш‎
доираларини‎ аниқлашга,‎ бу‎ орқали‎ эса‎ далилнинг‎ хусусиятлари‎ ва‎ сифати‎
ҳақидаги‎тасаввурларига,‎далил‎ѐрдамида‎аниқланиши‎лозим‎бўлган‎фактлар‎
ва‎ҳолатларнинг‎характери‎ҳамда‎ҳажми‎юзасидан‎билимларига‎тузатишлар‎
киритишга‎
имкон‎
беради. 
Шундай‎ қилиб,‎далилларни‎ бошқа‎ далиллар‎ билан‎ солиштириш‎ терговчига‎


29 
текширилаѐтган‎ далилнинг‎ алоҳида‎ томонлари,‎ бу‎ томонларнинг‎ ўзаро‎
муносабатлари,‎алоқалари‎ва‎боғлиқликлари‎тўғрисида‎янги‎билимларга‎эга‎
бўлишни‎ таъминлаб,‎ улар‎ орқали‎ далилнинг‎ сифати‎ ва‎ хусусиятлари‎ – 
мақбуллиги‎
ва‎
ишончлилиги,‎
уларнинг‎
бошқа‎
фактлар‎
билан‎
муносабатларини‎ яхшироқ‎ англаш‎ учун‎ хизмат‎ қилади.‎ Бошқача‎ қилиб‎
айтганда,‎ текширилаѐтган‎ далилнинг‎ сифати‎ ва‎ хусусиятларини‎ билиш‎
ѐрдамида‎содир‎этилган‎жиноятнинг‎тадқиқ‎этилаѐтган‎хусусиятлари,‎алоқа‎
ва‎ муносабатлари‎ соҳасига‎ чуқурроқ‎ кириб‎ борилади.Бироқ анализ‎ ва‎
синтездан‎кейинги‎далилларни‎бошқалари‎билан‎солиштириш‎терговчига‎ҳар‎
доим‎унинг‎мазмунини‎ташкил‎этадиган‎сифат‎ва‎хусусиятлари‎ҳақида‎тўла‎
маълумот‎ беравермайди.‎ Текширилаѐтган‎ далилга‎ турли‎ фактлар‎ орқали‎
боғлиқ‎ бўлган‎ далилларнинг‎ етишмаслиги‎ ѐки‎ умуман‎ мавжуд‎ эмаслиги,‎
уларнинг‎ бир‎ турга‎ мансублиги,‎ сифат‎ ва‎ хусусиятлари‎ ҳақида‎ инкор‎ этиб‎
бўлмайдиган‎шубҳалар‎борлиги‎натижасида‎унинг‎имкониятлари‎чекланиши‎
мумкин.‎Масалан,‎терговчининг‎ихтиѐрида‎текширилаѐтгган‎далилга‎фактлар‎
орқали‎ боғлиқ‎ бўлган‎ фақат‎ биргина‎ далил‎ бўлса‎ ва‎ улар‎ ўртасида‎ зиддият‎
бўлган‎ ҳолда,‎ ушбу‎ далилнинг‎ ишончлилиги‎ хусусида‎ қатъий‎ хулосага‎
келиш‎
мумкин‎
эмас.‎ 
Кўрсатилган ҳолларда текширувни фақат янги далиллар топиш‎ воситасида 
давом эттириш лозим.‎ Таъкидлаш жоизки,‎ текширувнинг‎ йўллари, шакли, 
характери 
текширилаѐтган 
далилнинг‎
ўзида,‎
унинг‎
ноаниқлиги,‎
тушунарсизлиги,‎ зиддиятлилиги‎ ва‎ илгариги‎ текшириш‎ давомида‎
аниқланган,‎ лекин‎ бартараф‎ этилмаган‎ бошқа‎ далиллар‎ мазмунига‎ мос‎
келмаслигида‎ мужассамланган‎ бўлади.‎ Яна‎ шуниси‎ муҳимки,‎ далилни‎
текширишда‎ танланган‎ йўл‎ бир‎ вақтнинг‎ ўзида‎ жиноят‎ иши‎ бўйича‎
исботлаш‎ жараѐнининг‎ келгусидаги‎ йўналишини‎ ҳам‎ белгилаб‎ беради. 
Янги‎ далиллар‎ тўплаш‎ орқали‎ далилларни‎ текшириш‎ усулининг‎ яна‎ бир‎
характерли‎томони‎унинг‎қатъий‎мақсадга‎йўналтирилганлигидир.‎Илгариги‎
текширув‎ давомида‎ аниқланмаган,‎ терговчида‎ шубҳа‎ туғдирган‎ далилнинг‎
ҳар‎ қандай‎ сифатлари,‎ хусусиятлари‎ ва‎ алоқалари‎ тадқиқ‎ этилиши‎ мумкин.‎


30 
Айнан‎ шу‎ босқичда‎ исботлаш‎ субъекти‎ ЖПКнинг‎ 94-моддасининг‎
далилларни‎«синчковлик‎билан,‎тўла,‎ҳар‎томонлама‎ва‎холисона»‎текшириш‎
тўғрисидаги‎талабларини‎адо‎этиш‎имкониятига‎эга‎бўлади.
 
Терговчи,‎ прокурор‎ ва‎ суд‎ далилларни‎ текшириш‎ ва баҳолашда‎
уларнинг‎зарур‎белгиларини‎ўзида‎мужассам‎этган‎хусусиятларини‎инобатга‎
олишлари‎керак:‎алоқадорлик;‎мақбуллик;‎ишончлилик;‎етарлилик. 
Ҳар‎ бир‎ далил‎ тергов‎ қилинаѐтган‎ ишга алоқадорлиги, қонун‎
талаблари‎жиҳатидан‎мақбуллиги‎ва‎айниқса‎ишончлилиги‎нуқтаи‎назаридан‎
баҳоланиши,‎ ишни‎ мазмунан‎ ҳал қилиш‎ учун‎ етарли‎ бўлиши‎ шарт‎ (95-
модда).‎ Далилнинг‎ бирор‎ турини‎ доимо‎ бошқа‎ далиллардан‎ афзал,‎
ишонарли,‎ аҳамиятли‎ деб‎ ҳисоблаш‎ мумкин‎ эмас.‎ Бу‎ хусусда‎ бир‎ муҳим‎
қоида‎ бор‎ - шахснинг‎ ҳатто‎ ўз‎ айбига‎ иқрор‎ бўлиши‎ ҳам‎ уни‎ айблаш‎ учун‎
етарли асос‎бўла‎олмайди.
20
Мазкур‎қоидага‎риоя‎қилиниши‎шарт.‎ 
Далил‎жиноят‎иши‎учун‎аҳамиятли‎бўлган‎мавжуд‎ҳолатлар‎ҳақидаги‎
хулосаларни‎тасдиқловчи,‎рад‎этувчи‎ѐки‎шубҳа‎остига‎олувчи‎фактлар‎ѐки‎
нарсалар‎ тўғрисидаги‎ маълумотларни‎ акс‎ эттирган‎ тақдирдагина‎ ишга‎
алоқадор‎ деб‎ эътироф‎ этилади.‎ Суд‎ ва‎ тергов‎ органларининг‎ вазифаси‎
жиноят‎ ишини‎ унинг‎ мазмунига‎ дахлдор‎ бўлмаган‎ материал‎ ва‎ фактлар‎
билан‎ кўпайтириш‎эмас,‎ балки‎ фақат‎холисона‎ҳақиқатни‎аниқлашга,‎ишни‎
тўғри‎ ҳал‎ қилишга‎ бевосита‎ аҳамиятли‎ бўлганларини‎ тадқиқ‎ этишдан 
иборатдир.‎ Шунинг‎ учун‎ далилларни‎ текшириш‎ ва баҳолашда‎ терговчи,‎
прокурор‎ва‎суд‎биринчи‎навбатда‎уларнинг‎ишга‎алоқадорлигини‎аниқлаши‎
лозим. 
Алоқадорлик‎ - бу‎ далилнинг‎ ўз‎ мазмуни‎ билан‎ иш‎ учун‎ аҳамиятли‎
ҳолатларни‎ аниқлаш‎ воситаси‎ сифатида‎ хизмат‎ қила олиши,‎ яъни‎ уларнинг‎
мазмун‎ жиҳатидан‎ яроқлилигидир.‎ Далиллар‎ мазмунига‎ қуйидаги‎
маълумотларни‎киритиш‎мумкин:‎1)‎исбот‎қилиниши‎лозим‎бўлган‎ҳолатлар‎
(масалан,‎ЖПКнинг‎82-моддасидаги‎айблаш‎ва‎ҳукм‎қилиш‎учун‎асослардан‎
20
Чувилев‎А.,‎Лобанов‎А.‎О‎порядке‎признания‎судом‎недопустимости‎доказательств‎по‎уголовному‎делу.‎//‎
Российская‎юстиция.‎-1996. -№11.‎–Б.‎46.‎


31 
бири);‎ 2)‎ далилий‎ факт‎ аҳамиятига‎ эга‎ бўлган‎ бошқа‎ ҳолатлар,‎ яъни‎ исбот‎
қилишда‎аргумент‎сифатидаги‎маълумотлар;‎3)‎бошқа‎далиллар‎тўғрисида‎– 
уларнинг‎ мавжудлиги, мақбуллиги, ишончлилиги‎ (ЖПКнинг‎ 95-моддаси)‎
тўғрисидаги‎маълумотлар. 
Далилларнинг‎ ишга‎ алоқадорлиги‎ хусусияти уларнинг‎ жиноят‎ иши‎
бўйича‎ тадқиқ‎ этилаѐтган‎ ҳолатлар билан‎ объектив‎ боғлиқлигидан‎
иборатдир. Мазкур‎ боғлиқлик‎ жиноят ишини юритиш бошланганида ўтган‎
замонда‎ бўлиб,‎ исботлашнинг‎ вазифаси‎ уларни‎ тиклаш,‎ қайта‎ яратишдан‎
иборатдир.‎Бевосита‎моддий-ҳуқуқий‎аҳамиятга‎эга‎бўлган‎фактлар ҳақидаги 
маълумотларнинг ишга алоқадорлиги ҳамма вақт‎аѐн,‎шу‎сабали‎масаланинг‎
бу‎қисмини‎ҳал‎этилиши‎қийинчилик‎туғдирмайди.‎ 
Ўз мазмунига кўра қолган далилларнинг‎ тадқиқ‎ этилаѐтган иш‎
ҳолатлари билан алоқалари мавжудлиги ва хусусиятлари ноаниқдир. Бу‎
алоқалар‎кўп‎ҳолларда‎мураккаб‎тизимга‎эга‎бўлиб,‎тергов‎ва‎суд‎органлари‎
қайсидир‎ процессуал‎ манбада‎ бўлган‎ аниқ‎ маълумотларнинг‎ мавжудлиги‎
ҳамда‎уларнинг‎баҳоланаѐтган‎исботлаш‎факти‎билан‎боғлиқлигини,‎алоҳида‎
исботлаш‎ фактлари‎ ўртасидаги‎ алоқани‎ аниқлашларига,‎ баъзан‎ асослаб‎
беришларига‎тўғри‎келади.‎
21
Дастлабки‎
тергов‎ органи‎ турли‎ воқеалар‎ ҳақида‎ олинган‎
маълумотларни,‎ моддий‎ излар‎ ва‎ ишга‎ тааллуқли‎ бошқа‎ исботловчи‎
фактларнинг‎содир‎этилган‎жиноятга‎жиддий‎алоқаси‎борлиги‎ва‎иш‎бўйича‎
мазмунли‎факт‎ва‎ҳолатлар‎ҳақида‎муайян‎ахборот‎бўлиши‎эҳтимол‎тутилса,‎
уларни‎ ишга‎ алоқадор‎ деб‎ эътироф‎ этиши‎ керак.‎ Исботлаш‎ жараѐнининг‎
келгуси‎ босқичларида‎ бундай‎ алоқалар‎ мавжудлиги‎ масаласи‎ ишончли‎
тарзда‎ аниқланади. Далил ва ишнинг‎ моддий-ҳуқуқий ҳолатлари ўртасида 
алоқа мавжудлиги холисона‎тасдиқланган‎ҳолларда,‎бу‎ҳақиқий‎маълумотлар‎
ишга алоқадор деб эътироф‎ этилиб,‎ моҳиятига‎ кўра‎ баҳоланади‎ ҳамда‎ иш‎
бўйича‎ чиқариладиган‎ процессуал‎ хулоса‎ ва‎ қарорларнинг‎ асосини‎ ташкил‎
21
Некрасов‎С.В.‎Принципиальные‎положения,‎относящиеся‎к‎юридической‎силе‎доказательств‎в‎уголовном‎
судопроизводстве.‎//‎Юрист.‎-1998. -№2.‎–Б.31-32. 


32 
этади. 
Далилларнинг ишга алоқадорлигининг моҳияти исботлашнинг‎ ишни‎
ҳал‎қилиш‎учун‎жиддий‎ҳолатлар‎доираси‎билан‎чекланганидадир.‎Жиноят-
процессуал‎ қонун‎ бу‎ масалани‎ ҳал‎ қилиш‎ учун‎ асос‎ яратиб,‎ умумий‎
кўринишда‎жиноят‎ишлари бўйича исботлаш‎предметини белгилайди.‎ 
Биринчи‎ навбатда‎ ишга тааллуқли‎ бўлган‎ барча‎ далиллар‎ доирасидан 
тергов‎ қилинаѐтган‎ ҳодисанинг‎ мавжудлигини,‎ уни‎ содир‎ этишда‎
айбланувчининг‎ айбдорлиги‎ ѐки‎ айбсизлигини‎ кўрсатадиган‎ ҳақиқий‎
маълумотларни‎ ажратиш‎ лозим.‎ Мазкур‎ далиллар‎ шахс‎ томонидан‎ муайян‎
ҳаракатлар қасддан, эҳтиѐтсизлик‎туфайли‎ѐки‎тасодифан‎содир‎этилганлиги 
тўғрисида жиноят процессуал исботлашнинг‎ асосий‎ масаласи - ҳаракатлар‎
жиноий‎хусусиятга‎эгалиги‎ҳақидаги‎саволга‎жавоб‎топиш‎имконини‎беради. 
Алоқадорлик‎орқали‎шахснинг‎жавобгарлик‎даражаси ва хусусиятига‎таъсир 
этувчи қатор‎ ҳолатларнинг жиноят-процессуал меъѐрлар орқали очиб 
берилади.‎ 
Жиноят‎ ишини‎ қўзғатишдан‎ аввал‎ шахслар‎ томонидан‎ берилган‎
тушунтиришлар, шикоят ва аризаларни жиноят ишига‎ алоқадор‎ бўлган‎
бошқа ҳужжатлар қаторига киритиш тўғрисида ҳам турли мунозаралар‎олиб‎
борилмоқда.‎Н.Григорьеванинг‎фикрича,‎қонунда‎кўзда‎тутилмаган‎айбловчи 
далиллар‎ қаторига жиноят иши қўзғатилгунга қадар
22
шахслардан‎ олинган‎
«тушунтиришлар»ни‎ киритиш‎ мумкин.‎ В.Хомич‎ эса,‎ тушунтириш‎ ва‎
аризалар‎ исботлаш‎ аҳамиятига‎ ҳам,‎ ҳуқуқий‎ манбага‎ ҳам‎ эга‎ эмас,‎ деб‎
таъкидлайди.
23
Б.Комлев‎ҳам‎ҳозирги‎тергов-суд‎амалиѐтида‎аризаларда‎қайд‎
этилган‎маълумотлардан‎далил‎сифатида‎фойдаланилмаѐтгани ҳақида айтиб 
ўтган.
24
Бизнингча, бу фикрларга‎ умуман‎ қарама-қарши‎ бўлган‎ «...жиноят‎
ишини‎ қўзғатиш‎ босқичида‎ тўпланган‎ далилларни‎ инкор‎ этиш‎ нотўғри,‎
22
Григорьева‎Н.‎Исключение‎из‎разбирательства‎дела‎недопустимых‎доказательств.‎//‎Российская‎юстиция.‎-
2001. -№11.‎–Б.5. 
23
Хомич‎В.‎Предварительная‎проверка‎материалов,‎послуживших‎поводом‎к‎возбуждению‎уголовного‎дела.‎
//‎Законность.‎-2005. -№12.‎–Б.23. 
24
Комлев‎Б.‎Доказывание‎тяжести‎вреда,‎причиненного‎здоровью‎человека.//‎Уголовное‎право.‎ -2007. -4. –
Б.65. 


33 
улардан‎ далил‎ сифатида‎ фойдаланиш‎ керак», деган қарашларга қўшилиш 
ўринлидир.
25
Жиноят‎ишини‎қўзғатиш босқичида тўпланган ариза,‎шикоят ва‎
тушунтиришлар‎ҳам ишга алоқадор далил сифатида эътироф этилиб, улардан 
жиноят‎ ишида‎ ЖПКнинг‎ 81-моддасидаги‎ «бошқа‎ ҳужжатлар»‎ сифатида‎
фойдаланилиши мақсадга мувофиқдир.
Мақбуллик‎ – тегишли‎ ахборотларни‎ олиш‎ усуллари,‎ методлари,‎
манбаларининг‎
қонунийлиги‎
нуқтаи‎
назаридан‎
далилларнинг 
яроқлилигидир.
26
Далиллар белгиланган тартибда тўпланиб, ЖПКнинг‎92-94-
моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлса,‎ улар‎ мақбул‎ деб‎
эътироф‎ этилади.‎ Мақбул‎ деб‎ топиш‎ учун‎ далиллар‎ қуйидаги‎ талабларга 
жавоб бериши шарт: 1)‎ манбанинг қонунийлиги‎ (ЖПКнинг‎ 81-моддаси‎ 2-
қисмида назарда‎ тутилган‎ манбалар);‎ 2)‎ далилни‎ олиш‎ усулининг 
қонунийлиги (ЖПКнинг 87-моддасида белгиланган усуллар);‎ 3)‎ процессуал 
расмийлаштирилишининг қонунга‎мувофиқлиги;‎ 
4)‎ далилларни тўплаш тергов ва суд ҳаракатларини ўтказишга 
ваколатли‎ бўлган‎ субъект‎ томонидан‎ амалга‎ оширилиши‎ (ЖПКнинг‎ 86-
моддаси).‎ 
Мақбуллик - бу тегишли ахборотни олиш манбалари, методлари‎ ва 
усулларининг қонунийлиги нуқтаи назаридан далилларнинг‎ яроқлилиги‎
ҳисобланади.‎ Бу‎ тушунчага‎ аниқлик‎ киритадиган‎ бўлсак,‎ мақбуллик 
далилларнинг‎ фактик‎ маълумотлар‎ манбалари,‎ шунингдек‎ уларни‎ олиш‎ ва‎
мустаҳкамлаш‎ усулларининг‎ қонунийлиги‎ орқали‎ тавсифланадиган‎
хусусиятидир.
27
Суриштирувчи,‎ терговчи,‎ прокурор ва суд далилларни гумон 
қилинувчи,‎ айбланувчининг‎ илтимосномаси‎ ѐки‎ ўз‎ ташаббусига‎ кўра‎
номақбул деб топиши мумкин. Номақбул деб топилган далиллар‎ҳар‎қандай 
25
Белоусов,‎ А.В.‎ О‎ доказательственном‎ значении‎ объяснений,‎ полученных‎ в‎ стадии‎ возбуждения‎
уголовного‎дела‎//‎Прокурор‎и‎следственная‎практика.‎- М.:‎ 2008. - №3.‎ – Б.165-169;‎ Маевский‎ В.‎
Допустимость‎доказательств,‎полученных‎органами‎дознания‎до‎возбуждения‎дела‎//‎Российская‎юстиция.‎– 
2000. - №6.‎– Б.‎37. 
26
Сильнов‎ М.А.‎ Вопросы‎ обеспечения‎ допустимости‎ доказательств‎ в‎ уголовном‎ процессе‎ (досудебные‎
стадии).‎- М.:‎МЗ-Пресс,‎2001.‎– Б.112. 
27 
Кипнис‎Н.М.‎Допустимость‎доказательств‎в‎уголовном‎судопроизводстве.‎- М.:‎1995.- Б.‎27.‎ 


34 
айблов‎йўсинидаги‎ҳужжат‎таркибига‎киритилиши‎мумкин‎эмас.
28
Шу‎ ўринда‎ баъзи‎ хорижий‎ мамлакатларда‎ далилларни‎ номақбул‎ деб‎
топилишининг‎ўзига‎хос‎хусусиятларига‎қисқача‎тўхталиб‎ўтамиз.‎ 
АҚШда суд баҳсининг предмети бўлган ҳаракат ѐки‎ ҳодиса 
тўғрисидаги‎ ахборотларни‎ ўзида‎ мужассам‎ этмаган‎ материаллар‎ кўриб‎
чиқилмайди ва баҳоланмайди. Исботлаш‎предметига‎алоқадор‎деб‎топилган‎
факт‎ ўз навбатида жиноят процессида мақбул деб ҳам‎ эътироф этилиши 
шарт. Ҳуқуқий процедурага амал қилинган‎ ҳолда,‎ яъни қонуний манба ва 
усуллардан олинган далиллар мақбул деб‎ топилади.‎ Агар судья томонлар 
тақдим‎этган‎фактни‎исботлаш‎предметига‎алоқадор‎эмас‎ѐки‎номақбул‎деб‎
топса,‎ у‎ ушбу‎ фактни‎ суд‎ муҳокамасидан чиқариб ташлашга ҳақлидир. 
Судья,‎ҳимоячи‎ва‎айбловчи‎ўртасида‎маълум‎жиноят‎иши‎бўйича‎қайсидир‎
далилнинг‎ мақбуллиги‎ масаласида‎ мунозара‎ юзага‎ келса,‎ судья‎ мунозара 
вақтида‎маслаҳатчиларни‎суд‎залидан‎чиқариб‎туриши‎мумкин,‎чунки‎АҚШ‎
қонунчилигида маслаҳатчилар фақат‎мақбул‎далилларни‎баҳолашда‎иштирок‎
этишлари‎лозимлиги‎таъкидланган.‎
29
Буюк‎ Британияда‎ номақбул‎ далиллар‎ деганда‎ асосан‎ миш-мишлар, 
бошқа кишилардан эшитганлари‎асосида‎берилган‎кўрсатувлар‎тушунилади. 
Ҳар қандай ҳужжатдан фанат ўша ҳужжатни тузган‎ шахс далил‎ сифатида‎
фойдаланиши‎ мумкин.
30
Буюк‎ Британияда‎ далилларнинг мақбуллигини 
ривожлантиришда шундай тенденція юзага келганки,‎ унга кўра суд 
полицияда берилган кўрсатувлар‎ ва‎ техник‎ воситалар ѐрдамида эшитиб 
турилган‎ ѐзувларни бир‎ биридан‎ фарқаламайди‎ – асосийси,‎ бу‎ ѐзув‎ аниқ‎
бўлиб,‎ овозни‎ солиштириш‎ ва‎ мазмунини‎ тушуниш‎ имконини‎ бериши‎
етарли‎ҳисобланади.‎ 
Германияда‎ исботлашни‎ тақиқлаш‎ (Beweisverbote) тушунчаси‎ амалда‎
28
Костенко‎ Р.В.‎ Порядок‎ решения‎ конституционного‎ требования‎ допустимости‎ доказательств‎ в‎ ходе‎
уголовного‎судопроизводства.‎//‎Российский‎судья.‎-2004. -№9.‎–Б.18-20. 
29
Николайчик‎В.М.‎Уголовное‎правосудие‎США.‎//‎США:‎экономика,‎политика,‎идеология.‎-1995. -№4(304).‎
–Б.114. 
30
Апарова‎ Т.В.‎ Тенденция‎ развития‎ доказательственного‎ права‎ в‎ Англии‎ //‎ Проблемы‎ совершенствования‎
законодательства.‎Труды.‎№‎8. -М.:‎1977.‎-Б.75. 


35 
бўлганда, олинган далиллар‎номақбул‎ҳисобланади.‎Масалан,‎судда‎тегишли 
ҳокимият‎ органларидан‎ махсус‎ руҳсатнома‎ олмасдан‎ туриб,‎ давлатнинг 
мансабдор шахслари гувоҳ сифатида‎ қандайдир‎ давлат‎ ѐки‎ хизмат‎ сирини‎
фош‎ этиши‎ мумкин‎ бўлган‎ ҳолатлар‎ тўғрисида‎ сўроқ‎ қилиниши‎ мумкин‎
эмас.‎ Шунингдек,‎ сўроқ‎ қилишнинг‎ тақиқланган‎ методларини қўллаш‎
натижасида‎олинган‎далиллар‎ҳам‎номақбул‎деб‎топилади.‎
31 
Ишончли далил деганда, ҳаққонийлиги шубҳа туғдирмайдиган‎
далиллар‎ тушунилади.‎ Тўғри процессуал қарор‎ чиқаришнинг‎ энг‎ муҳим‎
шарти‎ ишончли‎ далилларнинг‎ мавжудлигидир.‎ Далил‎ мазмунининг‎
ҳақиқийлиги, ундаги маълумотларнинг воқеликка мувофиқлиги,‎унинг‎тўлиқ,‎
сўзсиз‎ишончга‎эгалиги‎эътироф‎этилган‎тақдирда,‎у‎ишончли‎ҳисобланади.‎
Далилнинг‎ ишончлилиги‎ дастлабки‎ тергов‎ ва‎ судда‎ уни‎ синчковлик билан 
текшириш‎ орқали аниқланади.‎ Далиллар‎ ишончлилигини‎ аниқлашга‎ билиш‎
назарияси,‎ предметнинг‎ барча‎ хусусиятларини тўла.‎ ҳар‎ томонлама‎ ва‎
холисона‎ўрганиш‎усули‎орқали‎эришилади. 
Далилнинг ишончлилигини аниқлаш учун унинг ташқи‎ аломатлари,‎
ҳар бир муайян ҳолатдаги моҳияти,‎энг‎муҳим‎ва‎жиддий‎хусусиятлари‎ва‎иш‎
учун‎аҳамиятини‎чуқур‎ўрганиш‎зарур.
32
Далилнинг ишончлилигини ҳақиқий‎ маълумотлар‎ манбаи‎ билан 
далилни шакллантириш босқичларининг бир‎ вақтда,‎ синчковлик‎ билан‎ ҳар‎
томонлама‎ўрганиш‎ натижасида‎ аниқлаш‎ мумкин‎ (масалан,‎ сўроқ‎ қилинган‎
шахснинг‎ ахборотни‎ қабул‎ қилиш,‎ эслаб‎ қолиш,‎ қайта‎ акс‎ эттиришга‎
қодирлиги,‎ гувоҳнинг‎ айбланувчи‎ ва‎ жабрланувчи‎ билан‎ ўзаро‎
муносабатлари,‎ моддий‎ излар‎ пайдо‎ бўлиши‎ ва‎ сақланиши‎ шароитлари‎ ва‎
ҳоказо).‎ Далилнинг‎ ишончлилиги‎ ҳақидаги‎ якуний‎ қарор‎ унинг‎ мазмунини‎
бошқа‎ процессуал‎ манбалардан‎ олинган‎ ахборотлар‎ билан‎ солиштириш‎
31
Филимонов‎Б.А.‎Основы уголовного‎процесса‎Германии.‎–М:‎МГУ,‎1994.‎– 104‎б. 
32
Гришина‎ Е.П.‎ Достоверность‎ доказательств‎ и‎ способы‎ ее‎ обеспечения‎ в‎ уголовном‎ процессе:‎ Автореф.‎
дисс...канд.‎юрид.‎наук.- М.: 1996.- Б.18. 


36 
орқали‎қабул‎қилинади.
33
Далилларга‎ баҳо‎ бериш‎ ва‎ уларнинг‎ ишончлилигини‎ аниқлаш‎
жараѐнининг муҳим таркибий‎ қисми‎ҳақиқий‎ маълумот‎ манбаларини‎ сифат 
жиҳатидан‎ баҳолашдир.
34
Процессуал манбаларни‎ баҳолаш‎ тергов‎ ва‎ суд 
органларининг‎ жиноят‎ ҳодисасига‎ тааллуқли ҳолатларни‎ исботлаш 
фаолиятида‎ муҳим‎ аҳамиятга‎ эга,‎ чунки‎ иш‎ бўйича‎ исботлаш‎ предметини‎
ташкил қиладиган барча фактлар,‎ҳолатлар‎қонунда‎назарда‎тутилган‎ана‎шу 
манбалар‎ѐрдамида‎аниқланади.‎Иш‎учун‎аҳамиятли‎бўлган‎қайсидир‎фактни 
аниқлаш учун аввало ҳақиқий маълумотлар‎манбаи‎тадқиқ‎этилиши ва тўғри 
баҳоланиши лозим бўлиб,‎ унинг‎ сифатига,‎ изланаѐтган факт ҳақидаги 
маълумотларнинг‎ ишончлилигига,‎ унда‎ нотўғри, холисона бўлмаган, хато‎
ѐки‎ѐлғон‎маълумотлар‎йўқлигига ишонч‎ҳосил‎қилиш‎керак.‎ 
Бироқ,‎ процессуал‎ манбанинг‎ сифатли‎ эканлиги‎ ундан‎ олинган‎ факт‎
тўғрисидаги маълумотларнинг доимо ишончли бўлишини‎ англатмайди.‎ Бу‎
маълумотлар‎жиноят‎содир‎этилишининг‎ҳақиқий‎ҳолатларига‎тўғри‎келиши‎
ѐки‎ номувофиқ‎ бўлиши‎ мумкин (масалан,‎ гувоҳ‎ иш‎ бўйича‎ унга‎ маълум 
бўлган ҳолатлар тўғрисида ҳақиқатни сўзлаб‎ берганда‎ хато‎ қилиши, 
янглишиши,‎ у‎ ѐки‎ бу‎ муҳим‎ жиҳатларни‎ ноаниқ‎ айтиши‎ эҳтимолдан‎ ҳоли‎
эмас).‎ Демак,‎ факт‎ тўғрисида‎ далиллар‎ манбаидаги‎ маълумотлар‎
ишончлилигини‎ аниқлаш‎ учун‎ уларни‎ синчковлик‎ билан‎ ўрганиш,‎ ҳақиқий‎
мазмунини‎ таҳлил‎ қилиш,‎ бошқа‎ далиллар‎ билан‎ солиштириш, ўзаро 
боғлиқлигини ва‎ бир-бирига мослигини аниқлаш,‎ бир-бирига‎ мос‎ келмаган‎
тақдирда,‎ мавжуд‎ зиддиятларнинг‎ сабабини‎ аниқлаш керак. Процессуал 
манбанинг фақат шундай баҳоланиши‎ тергов‎ ва‎ суд‎ органларига‎
исботланаѐтган‎ факт‎ тўғрисида‎ олинган‎ маълумотларнинг‎ ишончлилиги‎
ҳақида‎тўғри‎хулоса‎чиқаришга‎имкон‎яратади.‎ 
Исботланиши керак бўлган барча ва‎ҳар‎бир‎ҳолатнинг‎ҳақиқийлигини‎
33
Мандрик‎ Л.И.‎ Процессуальные‎ и‎ криминалистические‎ аспекты‎ получения‎ образцов‎ для‎ сравнительного‎
исследования:‎Автореф.‎дисс.‎...‎канд.‎юрид.‎наук.‎– Минск:‎БГУ,‎1991.‎- 17 б. 
34
Снегирев‎ Е.А.‎ Оценка‎ доказательств‎ по‎ внутреннему‎ убеждению:‎ Автореф.‎ дисс….‎ канд.‎ юрид.‎ наук.‎ –
Воронеж:‎ВГУ,‎2002.‎–Б.10. 


37 
сўзсиз‎ тасдиқловчи‎ ишга‎ оид‎ барча‎ ишончли‎ далиллар‎ тўпланган‎ бўлса,‎
уларнинг‎ жами‎ ишни‎ ҳал‎ қилиш‎ учун‎ етарли‎ деб‎ ҳисобланади‎ (ЖПК‎ 95-
моддаси.‎ 5-қисми).‎ Далилларнинг‎ етарлилиги‎ деб,‎ далиллар жамланмаси 
асосида ишончга сазовор хулоса чиқариш мумкин бўлиши ва иш‎ бўйича‎
ҳақиқатга‎мос‎келадиган‎қарор‎чиқарилишига‎айтилади.
35
Иш бўйича процессуал қарор қабул қилиш учун‎ далиллар‎
етарлилигини белгилаш далилларни баҳолашнинг‎мустақил‎вазифасидир.‎Иш 
бўйича тўпланган далиллар ўз мазмунига‎ кўра‎ ишга‎ алоқадор,‎ мақбул‎ ва 
ишончли бўлиши билан бирга исботлаш‎жараѐни‎бўйича‎якуний қарор қабул 
қилиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Баъзи‎ҳолларда‎далиллар‎исботлаш‎
предметига‎ кирадиган‎ айрим‎ ҳолатларга‎ нисбатан‎ етарли,‎ бошқа‎
қидирилаѐтган‎ фактларнинг‎ мавжудлиги‎ ишончли‎ бўлиши‎ учун‎ эса‎ етарли‎
бўлмайди. 
Далилларнинг етарлилиги тушунчаси иш бўйича тўпланган‎ далиллар 
мажмуини назарда тутади. Далиллар‎ мажмуи‎ деганда‎ ҳодисалар‎ ва‎
фактларнинг‎ ҳақиқий‎ боғлиқлигини‎ тўғри‎ акс‎ эттирадиган,‎ ўзаро‎ келишган‎
ва‎ички‎боғланган‎далиллар‎тизими‎тушунилади.‎Исботланиши керак‎бўлган‎
барча‎ ва‎ ҳар‎ бир‎ ҳолатнинг‎ ҳақиқийлигини‎ сўзсиз тасдиқловчи ишга оид 
барча ишончли далиллар‎ тўпланган‎ бўлса,‎ уларнинг жами ишни ҳал қилиш 
учун етарли деб‎ҳисобланади. 
Фикримизча, исботлаш жараѐни далилларни тўплаш, текшириш‎ ва‎
баҳолаш‎ билан‎ тугамайди.‎ Далиллар‎ билан‎ ишлашнинг‎ сўнгги‎ босқичи‎
бўлган далиллардан фойдаланишда исботлаш субъекти улар‎ воситасида‎
турли‎ операцияларни‎ амалга‎ оширади‎ ҳамда‎ ушбу‎ далиллар‎ кўмагида‎
исботлашнинг‎қайсидир‎масалаларини‎ҳал‎этади.‎Далиллардан‎фойдаланиш‎– 
уларни‎оралиқ‎ѐки‎якуний‎мақсадларга‎эришиш‎учун‎қўллашдир.‎ 
Бинобарин, исботлаш‎ жараѐнини‎ далилларни‎ тўплаш,‎ текшириш,‎
баҳолаш ва улардан фойдаланиш босқичларига‎ бўлиниши‎ фақат‎ методик, 
35
Батафсилроқ‎ далилларнинг‎ хусусиятлари‎ ҳақида‎ қаранг:‎ Азизходжаев‎ Б.А.‎ Оценка‎ доказательств‎ в‎
уголовном‎процессе.‎–Т.:‎Ўзбекистон,‎2005. –Б.‎21-32. 


38 
жараѐнни чуқур ўрганиш‎ мақсадларига‎ хизмат‎ қилади.‎ Амалиѐтда эса бу 
босқичлар бир-бири‎ билан‎ уйғунлашиб‎ кетади.‎ Моҳиятан, ҳар бир далил 
топилиб,‎қайд‎этилганидан,‎яъни ҳақиқий далилга айланганидан сўнг тадқиқ 
этилади,‎ баҳоланади‎ ва‎ маълум‎ субъект томонидан қайсидир мақсадларда 
фойдаланилади.‎ Бошқача‎ айтганда,‎ далиллардан‎ фойдаланиш,‎ уларни‎
қўллаш‎ – айнан‎ исботлаш‎ жараѐни ҳисобланади ѐки исботлашнинг 
қандайдир тезисини‎ тасдиқлаш‎ ѐхуд‎ инкор‎ этишда‎ фойдаланилмаган‎ далил‎
кераксиз‎далил‎сифатида‎бу‎жараѐн‎доираларидан‎ташқарида‎қолиб‎кетади.‎ 
Шу жиҳатдан ЖПКнинг 85-моддаси қуйидаги таҳрирда‎баѐн‎этилиши‎
мақсадга‎мувофиқдир:‎«Исбот‎қилиш‎ишни‎қонуний,‎асосланган‎ва‎адолатли‎
ҳал‎ қилиш‎ учун‎ аҳамиятга‎ эга‎ бўлган‎ ҳолатлар‎ тўғрисидаги‎ ҳақиқатни‎
аниқлаш‎ мақсадида‎ далилларни‎ тўплаш,‎ текшириш,‎ баҳолаш‎ ва‎ улардан‎
фойдаланишдан‎иборат.»‎ 
Бундан ташқари ЖПКга «Далиллардан‎ фойдаланиш» деб номланган 
янги 95
1
-моддасини киритиш ва уни қуйидаги тарзда‎ баѐн‎ этишни таклиф 
этамиз:‎ «Далиллардан‎ қуйидаги‎ мақсадларда‎ фойдаланилади: турли 
версиялар,‎ бошқа‎ далиллар,‎ йўналтирувчи‎ ва‎ қидирув маълумотларини 
баҳолаш предмети юзасидан текшириш;‎қабул қилинадиган қарорлар,‎айблов‎
хулосаларини‎ асослаш;‎ тергов‎ ҳолати,‎ жиноят‎ механизми,‎ жиноятчининг 
ташқи‎ қиѐфаси‎ ва‎ руҳиятини‎ лойиҳалаштириш;‎ янги‎ далиллар,‎ тезкор-
қидирув‎ маълумотларини‎ олиш;‎ далиллар комплексини шакллантириш
далиллар‎ ўртасидаги‎ зиддиятларни‎ бартараф‎ этиш,‎ ѐлғон‎ кўрсатув‎ бериш‎
ҳамда‎ янги‎далиллар‎ олинганини‎ фош‎ қилиш,‎ терговга‎ қаршилик‎ кўрсатиш‎
фойдасиз‎
эканлигига‎
ишонтириш‎
каби‎
мақсадларда‎
процесс‎
иштирокчиларига‎далилларни‎намойиш‎этиш». 

Download 467,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish