1.1. Жиноятпроцессидадалилларнитекширишвабаҳолашнингумумий
тавсифи вадалиллартаснифи.
Жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга оширишнинг
самарадорлиги ҳар бир муайян вазиятда унинг натижалари қонунда
белгиланганвазифаларгамоскелишидемакдир,бундайсамарадорликтергов
қилинаѐтганвасудмуҳокамасиўтказилаѐтганҳарбиржиноятишиюзасидан
иш ҳолатлари ҳар томонлама, синчковлик билан, тўла ва холисона тадқиқ
этилгандагинатаъминланишимумкин.Содирэтилганҳарбиржиноятнитез
ва тўла очиш, жиноят содир этишда айбли бўлган шахсларни жиноий
жавобгарликкатортиш,айбсизшахсларниэсажиноийжавобгарликкатортиш
ҳолларини бартараф қилиш, жиноятнинг сабабларини ва унинг содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф
этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда
фуқароларни қонунларни ҳурмат қилиш ва уларга риоя этиш руҳида
тарбиялашдек муҳим вазифаларни амалга ошириш ҳар бир жиноят иши
бўйичаҳақиқатнианиқлашваадолатли,асосланган,қонунийҳукмчиқариш
заруратини тақозо этади. Жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш эса
далилларвоситасидагинарўѐбгачиқишимумкин.
Далилларнитопишватўплаш,процессуалмустаҳкамлаш,текширишва
баҳолаш жиноят-процессуал ҳуқуқи меъѐрлари билан тартибга солинади.
Юқорида зикр этилган масалаларни бевосита тартибга соладиган ҳуқуқий
меъѐрларйиғиндисижиноят-процессуалҳуқуқинингтаркибийқисмибўлган
исбот қилиш ҳуқуқи деб номланади. Далиллар назарияси эса далилларни
тавсифлаш, далил ва исбот қилиш тушунчаларининг назарий асосларини,
исбот қилиш ҳуқуқини амалиѐтда қўллашни, исбот қилиш ҳуқуқи бўйича
юридик меъѐрларнинг ўзини ҳам, суд амалиѐтини ҳам такомиллаштириш
бўйичатавсияларниишлабчиқади,мазкурназарийасосларнингқонунбилан
11
тартибга солиниши, хорижий давлатлардаги турли тизимларни, далиллар
тарихини, далиллар ва исбот қилиш жараѐнига оид баҳсли назарий
муаммоларниўрганади.
Далиллар тўғрисидаги таълимот жиноят процессининг энг муҳим
қисмлариданҳисобланади.Жиноятишиюзасиданчиқариладиганҳарқандай
қарор далилларга ва фақат далилларга асосланиб чиқарилади. Шу сабабли
ҳам далиллар муаммоси жиноят-судлов ишлари юритиш тизимининг
марказидатуради.
Далил тушунчаси далиллар назариясида ва исбот қилиш ҳуқуқида
асосийтушунчаларданҳисобланади.
“Далил”
сўзибирнечамаъногаэгабўлиб,бутушунчатурмушдаҳам,
фаннинг барча соҳаларида ҳам қўлланилади. Зеро, биз бирор хулосага
келишимиз учун бу хулосага ишонишимиз, ишонишимиз учун эса уни
ўзимиз учун тасдиқлатиб олишимиз керак. Билишнинг ҳамма соҳаларида
далил ва исбот қилиш ўзининг ўрнига эга. Масалан, мантиқ илмида,
математикада,физикадаваб.
Далил тушунчаси махсус жиноят-процессуал маънода ўзига хослик
касбэтади.Мазкуртушунчаназариявақонундадалилларнингалоқадорлиги
ва мақбуллиги, ишончлилиги ва етарлилиги, уларни топиш, текшириш,
процессуалмустаҳкамлаш,баҳолашусулларинингмазмунивадоираси,айрим
турдаги далиллардан фойдаланишнинг процессуал тартиби ва шу каби
масалаларнинг ҳал қилиниши асосида ѐтади. Далил тушунчаси мазмуни
жиноят процесси иштирокчиларинин ҳуқуқ вамажбуриятларинибелгилашга
катта таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида исбот қилишда жиноят
процессининг демократик принципларини амалга ошириш билан узвий
боғлиқдир. Бунданкелиб чиқадики, далил тушунчасини тўғри таърифлаш –
ҳақиқатга эришишнинг, қабул қилинадиган қарорларнинг қонунийлиги ва
асослилигинитаъминлашнингзарурийшартидир.
Ҳозирга қадар далиллар назарияси бўйича ѐзилган асарларда далил
тушунчаси юзасидан турлича қарашлар мавжуд. Бу қарашлардан
12
биринчисига кўра далиллар ва объектив воқелик фактлари (тергов
қилинаѐтган қилмишни ташкил қилувчи ўтмиш воқеалари, ҳодисалари,
ҳаракатлари) айнан бир хилдир. Мазкур концепция тарафдорларидан бири
М.А.Чельцовнинг фикрича: «Исбот қилинаѐтган фактнинг мавжудлигини
хулосаловчи фактлар исбот қилиш фактлари ѐки далиллар деб номланади...
Далиллар- фактлар, ҳолатлардир.»
8
Бу қарашнинг
ашаддий тарафдори А.Я.
Вўшинскийнингфикричаэса«...суддалилларибу– оддийфактлар,ҳаѐтдаюз
берадиган ҳодисалар, ўша нарсалар, ўша одамлар, одамларнинг ўша
ҳаракатларидир.»
9
. Бу концепция 1958 йилда Жиноят-
судлов ишларини
юритиш асослари қабул қилингунга қадарҳукмронконцепциябўлибкелди.
Мазкур қараш далилларнинг архаик концепцияси деб номланади
10
. Далил
тушунчаси юзасидан иккинчи концепцияга кўра эса, далиллар икки ѐқлама
тушунчагаэга:биринчисиобъективвоқеликфактисифатида,иккинчиси
шу
факт тўғрисидаги маълумотлар манбаи сифатида. Бу қараш тарафдори
М.С.Строговичнинг ѐзишича: «Жиноят процессидаги «далил» терминининг
ўзи икки маънода қўлланилади: тергов ва суд томонидан
у ѐки бу факт
тўғрисидагимаълумотларниолинишманбаисифатидагидалилҳамдамазкур
жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бошқа фактлар тўғрисида
тергов ва суд хулоса чиқаришига асос бўладиган фактнинг ўзи сифатидаги
далил
»
11
.Строговичнинг
далил ҳақидаги фикри анча мантиқан
изчил.Далилларни таърифлаш бўйича учинчи концепция далилларнинг
мантиқиймоделидебномланиб,унгакўражиноятишларибўйичадалиллар
деб фактларга, реал воқеликда мавжуд бўлган фактларга айтилади
12
.
Далилларнинг информацион модели – бу далилларни таърифлашнинг
тўртинчи концепциясидир. Унга кўра маълумотлар (ахборот) ва уларнинг
манбаи (моддий ташувчиси) бирлиги далилни ташкил қилади. Далил
.
.
13
тушунчасига фактлар эмас, балки фактлар тўғрисидаги ахборотлар,
маълумотлар киритилади.
13
Далилларнинг аралаш (синтезлашган)
концепцияси далилларни таърифлашнинг бешинчи концепциясидир. Унга
кўра далил деб фактларга ҳам, улар тўғрисидаги маълумотларга ҳам,
шунингдекуларнингманбаларигаҳамайтилади
14
.
Мустақилликка эришганимиздан сўнг 1994 йил 22 сентябрда
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган
Жиноят-процессуал Кодекси амалда жиноят-судлов иш юритиш бўйича
сезиларли ўзгаришларни киритди. Бу ўзгаришлар тадқиқотимиз мавзуи
бўлгандалилларгаҳамтегишлибўлиб,далилларнитаърифлаш,исботқилиш
жараѐни тушунчалари янгитдан ишлаб чиқилди. Мазкур Кодекснинг 81-
моддасига мувофиқ «Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-
бермаганлигини,шуқилмишнисодирэтганшахснингайбли-айбсизлигинива
ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни
суриштирувчининг,терговчинингвасуднингқонундабелгилангантартибда
аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши
бўйичадалилҳисобланади».Бутаърифданкўринибтурибдики,жиноятиши
бўйича ҳақиқий маълумотлар (ѐки ахборот) далил мақомини олиши учун
исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлардан бирини исботлаши,
суриштирувчи,терговчи,судтомонидангинаолиниши,қонундабелгиланган
тартибда олиниши,ҳақиқийбўлиши(яъниҳақиқатгамоскелиши)лозим.Шу
ўриндабундаймаълумотлар ЎзРЖПКнинг86-моддаси1-қисмигакўраисбот
қилиш юклатилган процесс иштирокчиларидан бири прокурор томонидан
ҳамолинишини ҳисобгаолганҳолда,ЎзРЖПКнинг81-моддаси1-қисмидаги
«...терговчининг» сўзидан сўнг «прокурорнинг» сўзини ҳам қўшиб кетиш
лозим деб ҳисоблаймиз. Фикримизча, жиноят-процессуал қонунида далилга
берилгантаъриф далилтабиатиниетарличаифодалайди.
Далил тушунчаси икки хил маънога эга. Биринчидан, далиллар бу
14
фактик маълумотлар бўлиб, айнан шу фактик маълумотлар асосида жиноят
содир бўлганлиги ѐки бўлмаганлиги, бу жиноятни содир этишда у ѐки бу
шахс айбдор ѐки айбсизлиги ҳамда бу шахснинг жавобгарлик даражасини
белгиловчибошқаишҳолатларианиқланади.
Иккинчидан, далиллар иш учун аҳамиятли фактлар тўғрисидаги
маълумотларнинг манбалари ҳам бўлиб, бу маълумотлар воситасида ўша
фактлар аниқланади. Қонунда далил манбалари ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган
бўлиб(ЎзР ЖПКнинг81-моддаси2-қисми)уларқуйидагиларданиборат:
1.Гувоҳнинг кўрсатувлари; 2. Жабрланувчининг кўрсатувлари;
3. Гумон қилинувчининг кўрсатувлари; 4. Айбланувчининг
кўрсатувлари;5.Судланувчинингкўрсатувлари;6.Экспертхулосаси;
7.Ашѐвий далиллар; 8.Овозли ѐзувлар; 9.Видеоѐзувлар;
10. Кинотасвирлар; 11. Фотосуратлар; 12. Тергов ва суд
ҳаракатларинингбаѐнномалари;13.Бошқаҳужжатлар.
Фикримизча, фактик маълумотлар далилларнинг мазмуни бўлиб,
далилларнингшаклисифатидадалилманбаларимайдонгачиқади.Масалан,
гувоҳ кўрсатувларининг мазмуни у томонидан уни сўроқ қилишда
билдирилган фактик маълумотлар бўлса, бу маълумотларнинг мавжуд
бўлишиваифодаланишиусули гувоҳнингкўрсатувидир.Ҳужжатнингдалил
сифатидагимазмуниундамавжудбўлганмаълумотларбўлиб,далилшакли,
бу маълумотларни сақланиш усули – бу барча реквизитларга эга бўлган
ҳужжатнинг ўзидир. Маълумки, шакл ва мазмунни ажратиш имкони йўқ,
манбаи бўлмаган фактик маълумот далил мақомини олиши мумкин
бўлмаганидек, фактик маълумотсиз далил манбаи ҳам мавжуд бўлмайди.
Далил бу– моддийлашган билимдир,у: а)оғзаки маълумотшаклида(сўроқ
қилишда) – гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи
кўрсатувлари кўринишида; б) ѐзма маълумот шаклида (ҳужжатлар,
баѐнномалар ва ш.к.); в) ашѐвий далил шаклида; г) овозли ѐзувлар,
видеоѐзувлар, кинотасвирлар, фотосуратлар шаклида бўлиши мумкин.
Далилнингҳариккитомониабстракцияйўлибиланажратилибўрганилиши
15
лозим, шу йўл билангина улар алоҳида ҳолда текширилиши, баҳоланиши
мумкин, бунда ҳар икки томонга маълум талаблар қўйилганлигини ҳисобга
олишлозимбўлади.
15
Далиллар турли асосларга кўра таснифланади.
Далиллар хусусий ва
ашѐвий, айблов ва оқлов, дастлабки ва ҳосила, бевосита ва билвосита
далилларга
бўлинади.
Хусусийдалилларгагувоҳ,жабрланувчи,гумонқилинувчи,айбланувчининг
кўрсатувлари, тергов ва суд ҳаракатларининг баѐнномалари ҳамда бошқа
ҳужжатлар, экспертнинг хулосаси кабилар киради. Хусусий далилларнинг
турли гуруҳлари учун умумий бўлган жиҳат инсоннинг ҳодисаларни руҳий
идрок этиши ва ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятли бўлган
маълумотларниоғзакиѐкиѐзма,лисоний(тил)ѐкибошқашакллардабериши
ташкил
қилади.
Ашѐвий далилларга жиноят ҳолатларини таъсир, ўзгариш, юз бериш
кабиларнингизларикўринишидааксэттиришхусусиятигаэгабўлганмоддий
объектлар киради. Моддий объектларда мавжуд бўлган ахборот лисоний
шаклда эмас, балки предмет белгиларини бевосита идрок этиш орқали
берилади.
Дастлабки ва ҳосила далиллар терговчи, суд ушбу ахборотни дастлабки
манбалардан ѐки «иккинчи қўл»дан олишига қараб фарқланади.
Далилларни айблов ва оқлов далилларига бўлиш айблов предметига бўлган
муносабат билан боғлиқ. Муайян шахснинг жиноят содир этганлигидан
далолат берувчи ѐки унинг айбини оғирлаштирувчи ҳолатларни
аниқлайдиган фактик маълумотлар айблов далиллари ҳисобланади. Муайян
шахснинг жиноят содир этганлигини инкор этувчи ѐки унинг айбини
енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлайдиган фактик маълумотлар оқлов
далиллари
ҳисобланади.
Бевосита ва билвосита далиллар исботлаш предметига кўра бўлинади.
15
ИномжоновШ.Х.Жиноятпроцессидадалиллартақдимқилишвафойдаланишмуаммолари.Илмий-
амалийқўлланма.Т.»Адолат»2003.23-б.
16
Бевосита далиллар исботлаш предметига кирувчи ҳолатлар ҳақидаги
ахборотга эга бўлган фактик маълумотлардир, билвосита далиллар эса
иккиламчи фактлар ҳақидаги ахборотга эга бўлиб, улардан иш бўйича
қидирилаѐтган фактлар ҳақида хулосалар чиқариш мумкин бўлади.
Ишбўйичатўпланганбарчадалилларсинчковликбилан,тўла,ҳар
томонламавахолисона
Do'stlaringiz bilan baham: |