4
тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади,
шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва
кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги;
ходимларнинг
ташқи
кўриниши
бўйича
қуйидаги
талаблар
белгиланади:
— танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг
қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий)
рангларга бўялмаган бўлиши;
— аёллар қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак
ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги, юзини кўзга ташланадиган даражада
пардоз қилмаслиги, тирноғини узун қилиб ўстирмаслиги;
— ходимлар бошқа ташкилотлар ходимлари билан хизмат доирасидаги ўзаро
самарали ҳамкорликка эришиш учун ўзларининг намунали хулқ-атворини
намоён этиши;
— ходимлар ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган
шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари;
— ҳар бир ходим ўзининг педагогик ва психологик соҳадаги кўникма ва
билимларини
доим такомиллаштириб бориши, шу билан бирга, малакасини
ҳамда профессионаллик даражасини оширишга кўмак берадиган тадбирларда
мунтазам иштирок этишлари;
— жамоада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунлари,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Фармон
ва
қарорлари,
шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари билан танишиб бориши ва уларга оғишмасдан амал қилиши,
мавжуд
барча стандартлар, баёнлар, тавсиялардан хабардор бўлиши ҳамда
профессионаллик даражасини ошириб бориши;
— меҳнат фаолиятини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келганда
педагог ходимга ҳамкасбларига ёрдам сўраб мурожаат қилиши ёки унга
мурожаат қилган ҳамкасбларига ёрдам бериши;
— ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳурмат,
ишонч ва шаффофлик тамойилларига асосланиши;
— ходимлар бир-бирига касб этикаси доирасида ҳурмат билан муносабатда
бўлиши, ўз билим, кўникма ҳамда тажрибаларини беминнат ва беғараз
улашишга тайёр бўлиши;
5
— жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатда танқидий фикрларни тўғри
ва асосли қабул қилиши, танқид қилаётган
ходимнинг зарур ва керакли
тавсияларига риоя қилиши;
— таълим муассасаси раҳбари таълим муассасаси фаолиятининг шаффоф ва
очиқ равишда ташкил этиши масалалари юзасидан фуқаролар (ота-оналар)
мурожаатини кўриб чиқишда алоҳида эътибор қаратишлари шарт.
15.
Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг
ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва
хушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф
томонидан бошқасининг шахсиятига зўравонликни
акс эттирувчи ва
камситувчи (буллинг) хатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл
қўйилмайди;
— мутасадди ташкилотлар ва ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)
таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашишига қатъиян йўл
қўйилмайди, томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай низоли
вазиятлар
фақатгина
муассаса
раҳбарияти
(директор
ва
унинг
ўринбосарлари) ҳамда муассаса психологи билан дарс жараёнига халақит
бермаган ҳолатда ҳал этилади;
— ота-она ва педагог ўртасида шундай зиддият рўй берган ҳолда ўқитувчи
таълим муассасаси маъмуриятига хабар беради;
— томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни
барқарорлаштириш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари
вакили ва таълим муассасасига бириктирилган ички ишлар органларининг
инспектор-психологига мурожаат этилади;
— таълим муассасаси ўқувчи манфаатлари йўлида ошкор этилиши керак
бўлган барча маълумотни ўқувчининг ота-онасига (оиласига)
келишилган
ҳолда етказиши;
— ўқитувчи мамлакатда, жамиятда, таълим
муассасасида ва синфдаги
мавжуд қадриятлар, анъаналар ҳамда маданиятларни тушуниш ва ҳурмат
қилишга интилиши;
— ўқитувчи таълим муассасаси, оила ва жамият ўртасидаги муносабатларда
позитив ва фаоллигини намойиш этиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: