5-мавзу. Билиш назарияси, ЙЎналишлари ва асосий муаммолари режа



Download 273,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/9
Sana22.02.2022
Hajmi273,92 Kb.
#85297
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-мавзу. Маъруза матни

 
5. Илмий билиш факт ва далилларга, уларни қайта ишлаш, умумлаштиришга 
асосланади. Илмий факт ва далиллар тўплашнинг ўзига хос узиллари мавжуд бўлиб, 
уларни илмий билиш методлари дейилади. 
Илмий билиш методларини ўрганадиган махсус соҳа — методология деб аталади. 
Илмий билиш методлари ўз ҳарактерига кўра: 1) энг умумий илмий методлар; 2) умумий 
илмий методлар; 3) хусусий илмий методларга бўлинади. Энг умумий илмий билиш 
методлари барча фанлар учун хос бўлган методлардир. Бунга анализ ва синтез
умумлаштириш ва мавхумлаштириш, индукция ва дедукция, қиѐслаш ва моделлаштириш 
кабиларни кўрсатиш мумкин. Масалан, табиатшунослик фанларида кузатиш, 
эксперимент, таққослаш умумилмий методлар бўлса, ижтимоий фанларда тарихийлик ва 
мантиқийлик умумилмий методлар ҳисобланади. 
Хусусий илмий методлар ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларидан келиб 
чиқади. Масалан, суҳбатлашиш, анкета сўрови, ҳужжатларни ўрганиш социология фанига 
хос бўлган хусусий илмий методлардир. Бир фанда яхши самара берадиган илмий билиш 
методи бошқа фанда шундай самара бермаслиги мумкин. Илмий билишда тўғри методни 
танлаш билишда муваффақият гарови ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, илмий 
тадқиқотда нимани ўрганиш керак, деган масала фан предметини аниқлашга имкон берса, 
қандай ўрганиш керак, деган масала эса илмий билиш методини тўғри белгилашга ѐрдам 
беради. 
Илмий билиш методлари ва илмий назария бир-бири билан узвий боғлиқдир. Илғор 
илмий назария фаннинг бутун тараққиѐти давомида эришилган муҳим ютуқ бўлиб, у 
илгариги илмий қарашларни ижодий ривожлантириш, ўша ютуқларга танқидий нуқтаи 


назардан қараш орқали вужудга келади. Фан моҳиятан ўзи эришган ютуқларга шубҳа 
билан қарашни тақозо қилади. Фан фалсафа соҳасида эришилган ютуқларни 
мутлақлаштириш, уларга кўр-кўрона сиғиниш муқарар равишда догматизмни келтириб 
чиқаради. Фан эришган ютуқлар ҳамиша нисбийдир. Лекин бундай нисбийликни 
мутлақлаштириш релятивизмни, фан ютуқларига ишончсизлик билан қараш эса, 
скептицизмни вужудга келтиради. Фан тараққиѐти учун догматизм, релятивизм ва 
скептицизм жиддий халақит беради. 
Илғор илмий назариялар маълум бир даврда илмий ва фалсафий қарашлар йўналишини 
ўзгартириши, илмийликнинг ўзига хос мезони бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Чарльз 
Дарвиннинг эволюцион назарияси, А. Эйнштейннинг нисбийлик назарияси фалсафий ва 
илмий дунѐқарашларда муҳим ўзгаришларни вужудга келтирди.

Download 273,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish