5-мавзу. Билиш назарияси, ЙЎналишлари ва асосий муаммолари режа



Download 273,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana22.02.2022
Hajmi273,92 Kb.
#85297
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-мавзу. Маъруза матни

 
2. Ҳар қандай нарсани, ҳар қандай предмет ѐки ҳодисани билиш фикр ҳиссий 
идрокдан предметнинг моҳияти томон борадиган жараѐндир. Ҳиссий билим, жонли 
мушоҳада инсоннинг қуршаб турган дунѐ билан бевосита алоқаси шаклидир. Ҳиссий 
англаш ташқи таъсир энергиясининг онг фактига айланишидан бошқа нарса эмас. Усиз 
биз борлиқнинг ҳеч қандай шакллари ҳақида ҳеч нима била олмаймиз. Биз жонли 
мушоҳада ѐрдамида атрофдаги вокеликнинг турли хоссалари ва томонларини билиб 
оламиз, лекин биргина ҳиссий образлар билан уларнинг моҳиятини англаб ололмаймиз. 
Бунга сабаб, энг аввало, инсон сезги аъзоларининг табиий чекланганлигидир. 
Масалан, одамнинг кўзи электромагнит тўлқинларнинг бутун спектрини тўлик идрок эта 
олмайди, уэлектромагнит тўлқинлар спектрининг инфрақизил, ультрабинафша ва рентген 
қисмларини сезмайди. Бундай табиий чекланганлик бошқа сезги аъзоларига ҳам хосдир. 
Масалан, одамнинг қулоғи тебраниш частотаси 16 дан 20 минг Гц гача бўлган товуш 
тўлқинларини қабул қила олади, юқори частотали ѐки паст частотали товуш тўлқинларини 
эшитмайди. 
Табиий сезги аъзолари билан идрок этиб бўлмайдиган ҳодисаларни махсус 
яратилган сунъий органлар орқали, яъни микроскоп, радиотелескоп, локатор, барометр, 
Гейгер ҳисоблагичи ва бошқа хил приборлар воситасида идрок этиш мумкин. Бу 
приборлар ҳиссий билиш қувватини анча кенгайтиради ва кучайтиради. Шу билан бирга 
ҳиссий билиш бизни янглиштириб қўйиши мумкин – кўз чалғиши, сароб, хомхаѐл, кўз 
галлюцинацияси, товуш эффекти ва ҳакозолар. Фалсафа тарихида янги замон 
мутафаккирлари барча билимларнинг ҳиссий келиб чиқиши муаммосига юқори даражада 
аҳамият берганлар. Масалан, Жон Локк материалистик сенсуализм (лотинча сенсус - 
сезги, сезиш) принципларини асослаб берар экан, аввал сезгида бўлмаган нарса 
интеллектда бўлмайди, шунинг учун кимки ҳеч нимани сезмаса у ҳеч нимани билмайди, 
деб ѐзган эди. 
Сезгилар, бу – шундай каналларки, уларнинг воситасида одам қуршаб турган олам 
билан боғланган, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. Сезгилар абстракт тафаккур 
амалга ошишининг асоси бўлган озуқадир. 
Сезги ҳиссий билишнинг энг оддий шакли, объективлик билан субъективликнинг 
қоришмасидир, у манбаи жиҳатидан объектив ва у ѐки бу сезги аъзоларининг тузилишига 
боғлик ҳолда шакли жиҳатидан субъективдир. Гарчи сезги билиш учун ягона канал 
бўлсада, биргина сезишнинг ўзи ташқи дунѐни бутун яхлитлиги, чуқурлиги ва 
конкретлиги билан англаб олиш учун етарли эмас. Сезги субъектга ўрганилаѐтган 
объектнинг айрим томонлари ѐки хоссаларини билишга ѐрдам беради, аммо ўзининг 


табиий чекланганлиги сабабли объектни яхлит ҳолида билишга имкон бермайди. Шунинг 
учун билиш сезишдан идрок қилиш томон боради. 
Идрок – бу бир сезги эмас, у турли хил сезишларнинг жамул-жами, 
комбинациясидир. Биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки 
уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. Масалан, шарсимон, яшил-қизил, ялтироқ, хушбуй, чучук-
нордон 
нарсаларни 
ҳис 
қилишлар 
биргаликда 
онгимизда 
олма 
образида 
ассоциациялашади. 
Ҳиссий билишнинг идрокдан кейинги босқичи тасаввурдир. У сезишдан ҳам, идрок 
қилишдан ҳам сифат жиҳатдан фарқ қилади. Тасаввур – бу ҳиссий идрок билан тушунча 
ўртасидаги оралиқ босқичдир. Сезиш ва идрок қилишдан фарқли ўлароқ, тасаввур энди 
субъект билан объектнинг бевосита ўзаро таъсири бўлиб чиқмайди. Илгари бирон-бир 
ҳодиса ѐки предметни идрок этган, кўрган одам уларнинг образларини ҳатто улар бизнинг 
сезгиларимизга таъсир этмаган тақдирда ҳам хотирлаб, кўз олдига келтириши мумкин. 
Бундан ташқари, биз тасвирлашларига асосланиб, масалан, илгари ўзимиз ҳеч қачон 
кўрмаган тропик чангалзорларни тасаввур қила оламиз. Бирок сезги ва идрокдан фарқли 
ўлароқ, тасаввур илгари идрок этилган предметни гавдалантирар экан, унинг конкрет-
ҳиссий деталларининг ҳаммасини эмас, балки фақат энг муҳим, характерли қисмлари, 
томонлари ва белгиларини ифодалайди. 
Ҳиссий билишдан кейинги босқич рационал билишдир, абстракт-мантиқий 
тафаккурдир. Агар биз сезгилар воситасида ҳодисалар оламини акс эттирсак, сезги билан 
идрок этиб бўлмайдиган моҳиятни ақл билан билиб оламиз. Ақл бизнинг сезги 
аъзоларимиз ташқи оламдан олган ахборотларга асосланиб, ҳодисалар моҳиятини 
хиралаштирувчи ва яширувчи ташқи, тасодифий ҳолатлардан абстрактлашиб ҳодисалар 
дунѐсини ташқи, номуҳим хусусиятлар ва алоқалардан халос қилади. Муҳимни 
номуҳимдан фарқлантира ва ажрата олмайдиган сезгилардан фарқли ўлароқ, ақл 
ҳодисалардан ҳамма нарсани эмас, балки фақат энг муҳимини, барқарорини, 
қонуниятлисини олади. Шунинг учун абстракциялар ҳиссий билиш учун ғоят харакатерли 
бўлган ѐрқинлик, бевоситалик ва яққолликдан маҳрумдир. 
Рационал, абстракт-мантиқий тафаккур ҳодисалар оламининг қонуниятли 
алоқаларини билишга имкон беради, бу эса инсонга ташқи дунѐни бемалол тушуниб олиш 
ва теварак-атрофдаги воқелик ҳодисалари ва жараѐнларидан ўз манфаатлари йўлида 
фойдаланиш учун зарурдир. 
Рационал билишнинг асосий шакли тушунчадир. Тушунча – бу тажриба 
маълумотларини 
умумлаштириш 
натижасидир, 
дунѐни 
ўрганиш 
якунидир. 
Тушунчаларнинг пайдо бўлиш жараѐни ўрганилаѐтган предметнинг бир қатор иккинчи 
даражали аломатлари ва хоссаларини эътиборга, ҳисобга олмаслик, улардан чалғишдир, 
абстрактлашишдир. Тушунчага таъриф бериш – торроқ тушунчани кенгроқ тушунча 
остига қўйишдир. Масалан: олма - мева, фил - ҳайвон, Эркин - одам, терак - дарахт ва 
ҳакозо. Тушунчаларнинг пайдо бўлиши – бу билувчи инсон онги фаолиятининг олий 
махсулидир. Билиш жараѐнида тушунчаларни ифодалабгина қолмасдан, балки уларни 
қўллай билиш ҳам керак. Тушунчаларни қўшиб биз ҳукм шакллантирамиз, ҳукмларни 
бир-бири билан қўшиб улардан ақлий хулоса чиқарамиз. 
Ҳукм тафаккурнинг шундай шаклики, унда инсон нарсани унинг алоқалари ва 
муносабатларида ифодалайди. Гносеологик нуқтаи назардан, ҳукм – бу бирон бир нарсани 
тасдиқлаш ѐки инкор этиш йўли билан воқеликни акс эттириш шаклидир. Шу боисдан 
ҳукм тасдиқловчи («ҳозир ѐмғир ѐғмоқда» каби) ѐки инкор этувчи («бугун ѐмғир ѐғмайди» 
каби) ҳукмларга бўлинади. Агар биз икки ѐки бундан кўпроқ ҳукмни бир-бири билан 
тенглаштириб, таққослаб, солиштириб кўрсак, у ҳолда биз янги ҳукмга эга бўлишимиз, 
яъни ақлий хулоса чиқаришимиз мумкин. 

Download 273,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish