69
4-ҚИСМ
ЖАНУБИЙ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ОЙКОНИМЛАРИДАН
АЙРИМЛАРИНИНГ ЭТИМОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Фан борки, мавжуд нарса ва ҳодисаларни маълум илмий меъёр ва
мезонларга таяниб таснифлаб, талқин ҳамда илмий таҳлил этади. Худдди шу
ўринда ишимизнинг олдинги икки бобида ва
ушбу учинчи бобида
ўрганилаётган ҳудуд ойконимларининг ҳар бир бобда маълум мақсадлардан
келиб чиқиб тузилган таснифлари амалга оширилган. Биз бу бобда илмий
тадқиқот мавзуимизга даҳлдор қуйидаги иккита масалани бирин-кетинликда
ўзаро узвийликда ёритишни лозим деб биламиз: 1) ушбу бобнинг бошида
умуман этимология тўғрисида қисқа фикр юритиш; 2) сўнгра
ономастик
этимология, яъни ойконимик этимология тўғрисида тўхталиш ўринли. Бу
икки масалани қисқа ёритганимиздан сўнг эса бобдаги асосий масала бўлган
содда, қўшма ва бирикмали ойконимларнинг этимологик таҳлилига,
аниқроғи, топонимик таҳлилнинг бир турига киритиш мақсадга мувофиқ.
ТОПОНИМИК ТАҲЛИЛ ҲАҚИДА
Мавжуд маълумотларга таянган ҳолда топонимик таҳлилни халқоналик
ва илмийлик нуқтаи назаридан иккита гуруҳга бўлишимиз мумкин: 1)
халқона топонимик таҳлил; 2) илмий топонимик (илмий этимологик таҳлил
ҳам шунинг ичида бўлади).
Топонимик таҳлилнинг йўналишига кўра қуйидаги турларга бўлиш
ўринли: 1) тавсифий топонимик таҳлил; 2) талқин кўринишидаги топонимик
таҳлил; 3) изоҳли топонимик таҳлил; 4) таъбирли топонимик таҳлил;
5) энциклопедик топонимик таҳлил; 6) лингвистик топонимик таҳлил;
7) географик топонимик таҳлил; 8) тарихий топонимик таҳлил. Булар
биринчи марта қўлланаётгани учун сал номаълумдай турибди. Аслида,
“Ономастика”, “Ўзбек ономастикаси” соҳаларининг тараққиёти мана шундай
таҳлилларнинг лозимлигини кўрсатиб турибди.
Бу ерда “Топонимлар, хусусан, ойконимлар қандай таҳлил усулларида
таҳлил қилиниши ўринли?” деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин:
Бугунгача топонимларнинг тавсифий, энциклопедик,
лингвистик, географик
ва тарихий таҳлиллари амалга оширилган. Бу таҳлиллар воситасида маълум
бир соҳа ва мавзу нуқтаи назардан топонимлар таҳлили амалга оширилганда
70
нимадир етишмаяётгандай бўлади. Бизнингча, бу етишмовчилик амалга
оширилган таҳлиллардаги таҳлил этилаётган топоним ҳақида
охирги асосли
ва ишончли фикр-мулоҳазаларнинг берилмаганлигидир. Тадқиқотимиздаги
топоойконимларнинг этимологик таҳлилларида эса улар ҳақидаги
маълумотлар даврийликка асосланган кетма-кетлик асосида берилиб, уларга
топонимик таҳлил юзасидан далил ва ишончли манбалар воситасида
муносабат билдирилиб борилади. Бу таҳлилнинг энг охирида таҳлилга
тортилган топоойконим тўғрисида якуний фикр унинг этимони тўғрисидаги
мулоҳазалардан бирини асослаб келтириш билан тугалланади
1
. Шу ўринда
таъкидлаш керакки, топонимик таҳлил таркибида, албатта, этимологик
таҳлил туради. Чунки топонимларнинг ҳар қандай таҳлили топонимик таҳлил
ичида ўз ифодасини топади.
Ҳар бир ойконим ҳам бошқа топонимлар
сингари бир олам тарих ва
тақдирни, тилнинг фонетик, лексик ҳамда морфологик имкониятларига оид,
бироқ унутилган ноёб лисоний ва ономастик хусусиятларини ҳамда инсон ва
унинг фаолияти билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий, тарихий ва социал
жараёнларнинг тараққиётини ифодалайди
2
. Абу Райҳон Беруний, А.
Наршахий, Маҳмуд Кошғарий каби алломалар ўзлари яшаган даврдаги баъзи
бир жой номларини ўзлари яшаган ҳудуддаги илм-фан тараққиёти савиясида
туриб илмий изоҳлашга интилишган
3
.
Ойконимларни тадқиқ этишда Э. М. Мурзаев, В. А. Никонов, Е. М.
Поспелов, С. Атаниёзов, Қ. Қонқобаев, С. Худайберганов кабиларнинг юқори
савияда тайёрланган илмий тадқиқотларининг аҳамияти катта
4
. О. Т.
Молчанова Олтойдаги, А. Абдраҳманов Қозоғистондаги топонимларни
изоҳли ҳамда этимологик таҳлил қилишган бўлса, Т. М. Гарипов ва Ф. Г.
Гарипованинг тадқиқотларида Қозоғистон, Бошқирдистон, Татаристон
топонимлари изоҳли таҳлил қилинган
5
.
Аммо уларнинг этимологик
1
Проблемы этимологии тюркских языков. -Алма-Ата, Гылым, 1990. –400с.; Кайдаров А. Т.
Тюркская этимология: проблемы и задачи // Проблемы этимологии тюркских языков. -Алма--Ата,
Гылым, 1990.–С.5-25.
2
Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда.
-Тошкент, Ўқитувчи, 1996. 41-98-
бетлар.
3
Ҳасанов Ҳ. Беруний асарларида топонимика // Беруний ва ижтимоий фанлар. -Тошкент,
Фан,1972.125-128-бетлар; Ҳасанов Ҳ.Сайёҳ олимлар. -Тошкент, Ўзбекистон,1981.-262 б. Қораев
С.Географик номлар маъноси -Тошкент, Ўзбекистон, 1978.-204 б. Караев С. К. Топонимия
Узбекистана. -Ташкент,Фан, 1991.-130 б. ва бошқалар.
4
Қаранг: Тадқиқотимизнинг «Фойдаланилган адабиётлар рўйхати»да бу ҳақда тўлиқ
маълумот
берилган.
5
Молчанова О.Т. Топонимический словарь горного Алтая. -Горно–Алтайское отделение
Алтайского книжного издательства,1979. -398с.; Абдраҳманов А. Топонимика жане этимология. -
Алматы, Fылым, 1975. -208 с.;Гарипов Т. М. К изучению тюркских названий населенных пунктов
71
таҳлилига ҳамда шу таҳлил якунида келиб чиқадиган этимонига эътибор
беришмаган.
Ойконимлар ва улар луғавий асосларининг этимологик тадқиқи
топонимларда бўлгани сингари
муаммо – тадқиқ – тахмин – талқин –
Do'stlaringiz bilan baham: