Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

таҳлил - ечим кўринишида бўлиши ўринли. Шунда изоҳли таҳлил ва 
тахминий талқиний таҳлилларнинг яхши, шу билан бирга, уларнинг заиф 
томонлари ҳам билиниб, уларнинг ишончли ва асосли мисоллар билан 
тўлдирилишига, асосланишига имконият топилади.
Ўзбекистоннинг биринчи топонимист олимларидан бири бўлган Ҳ. 
Ҳасановнинг илмий ишлари мамлакатимиздаги топонимларни қайд қилиш ва 
изоҳли тадқиқи муаммоларига бағишланган. Бироқ уларнинг этимологик 
таҳлили юзасидан фикр юритилмаган
1
.
Баъзи бир тадқиқотларда этимологик таҳлил ҳақида фикр илгари 
сурилган ҳолда, негадир, этимология атамаси қўлланган
2
. Бизнингча, илмий 
ишимиз мавзусидан келиб чиққан ҳолда ойконимларнинг этимологик 
таҳлили  атамасини ишлатиш ўринли эди.
Топонимларга оид илмий ишлар оддий лисоний, тарихий, шунингдек, 
географик тавсифдан илмий изоҳли тавсиф ҳамда таснифга қараб 
борганлигини шу соҳага оид эълон қилинган илмий манбалар ҳамда илмий 
адабиётлар, шунингдек, амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг мазмун 
ва моҳиятидан, аниқроғи, уларнинг янгиланиб ва мукаммаллашиб бораётган 
илмий савиясидан билиш мумкин. Уларда топонимларнинг этимологик 
таҳлилига йўл-йўлакай тўхталингани ва уларнинг этимологик тадқиқи 
йўлларига эътибор берилмагани учун жой номларининг, хусусан, 
ойконимларнинг этимологик таҳлилларининг далиллари кам бўлганлиги 
учун мукаммал ҳолатга келмаган.
Этимология ва этимологик таҳлил ҳақидаги тадқиқотлар ўзбек 
тилшунослигида ҳам бор. Этимологик таҳлил турлари масаласи А. Fуломов, 
Ф. Абдуллаев, Ш. Раҳматуллаев, Э. Фозилов А. Ишаев, Б. Бафоев 
кабиларнинг
3
тадқиқотларида у ёки бу даражада қайд этилган. Б. Ў. 
Ўринбоев, Э. А. Бегматов ва С. Қораевлар топонимларнинг тадқиқида ҳам 
Башкирии // ОВ. -М., Наука, 1980. –С. 97-101; Гарипова Ф. Г. Исследования по гидронимии 
Татарстана. -Москва., Наука, 1991. -294 с.
1
Ҳасанов Ҳ. Географик номлар имлоси. -Тошкент,Фан, 1962.-136 б.; Ҳасанов Ҳ. Ер тили.
-Тошкент,Ўқитувчи, 1977. -102 б.; Ҳасанов Ҳ. Географик номлар сири. -Тошкент, Ўзбекистон, 
1985. -120 б. ва бошқалар.
2
Худжамбердиев Я. Историко-этимологическое исследование топонимики Сурхандарьинской 
области Узбекской ССР. АКД. -Ташкент, 1973. –С.4-16. 
3
Юқорида қайд этилган.


72 
этимологик таҳлил зарурлигини қайд этишган
1
, бироқ бу тадқиқнинг назарий 
асослари тўғрисида фикр юритишмаган.
Рус олимларидан Л. А. Введенская ва Н. П. Колесниковлар мустақил, 
халқона ҳамда оккозионал этимологиянинг таҳлил турлари ҳақида фикр 
билдиришган
2
. Илмий этимологик таҳлил топонимлар юзасидан олиб 
борилганда тилшунослик, география, геология ва тарих фанларига оид 
далилларга ҳам эътибор қаратилади. Халқона этимологик таҳлилда сўз ёки 
жой номларининг келиб чиқиши турли хил ва турли мазмундаги ривояту 
афсоналарга боғлаб тушунтирилиб, изоҳланади. Фольклор анъаналари 
асосида шаклланган афсоналар ҳамда ривоятлар кишиларнинг мана шу 
соҳага қизиқишларини кўрсатади
3
Оккозионал этимологик таҳлилда икки ва ундан ортиқ сўз ёки ойконим 
шаклан ўхшаш бўлгани учун этимологик таҳлили бир хил бўлиб чиқиши 
ҳоллари кузатилади. Шу сабабли ҳам Л. А. Введенская ва Н. П. Колесников 
баъзи ҳолларда оккозионал этимологик таҳлил ҳамда илмий далиллар билан 
асосланган этимологик таҳлил ўзаро ўхшаш бўлишини кўрсатишган
4
.
Халқ этимологиясига оид ҳолатларнинг бадиий асарлар матнида 
учрашини И. Тошалиев баён қилган
5
. Ушбу этимология услубий (стилистик) 
талаблар бўйича ва ижодий мақсадга мос ҳолда амалга оширилади. Бадиий 
этимологиядаги халқона ҳамда илмий этимологик таҳлил қилиш 
хусусиятлари публицистика ва бадиий ижодда илмий усул, воситалар 
вазифасини бажаради. Шу ўринда таъкидлашни истардикки, топонимик 
таҳлилда ҳам халқона этимологик таҳлил борлиги табиийдир. 
Ойконимларнинг баъзи бирлари этимологик таҳлил этилганда 
уларнинг илк шакли ва илк маъноси бўлган этимон тушунчасига тўхталиш 
лозим. Амалга оширилган илмий тадқиқотларда топонимларнинг этимологик 
таҳлили ҳамда этимони ўрганилмаса, улар юзасидан олиб борилаётган 
этимологик таҳлил мукаммал бўлмайди. Шу сабабли А. А. Белецкий 
этимологик таҳлил қилишда сўзларнинг биринчи шакли ва илк маъноси 
1
Уринбаев Б. У.,Бегматов Э. А., Караев С. К. Топонимика Узбекистана (состояние и проблемы) // 
Материалы конференции по ономастике Узбекистана. -Джизак, 1985. –С. 3-5.
2
Введенская Л. А., Колесников Н. П. Этимология и ее виды.-Ростов. Изд.Ростовского 
университета.1986.–С.3-96.
3
Жўраев М.,Саидова Р. Бухоро афсоналари. -Тошкент,Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси 
нашриёти, 2002. -125 б.
4
Введенская Л. А., Колесников Н. П. Этимология и ее виды. –Ростов. Изд. Ростовского ун-та. 
1986. –с.71-84. 
5
Тошалиев И. Халқ этимологиясига доир баъзи кузатишлар // Ўзбек тилида сўз ясалиши. Илмий 
ишлар тўплами. 608-сон. -Тошкент,1979. 38-50-бетлар; Тошалиев И. Бадиий этимология - 
стилистик приём сифатида // Ўзбек тили стилистикаси масалалари. -Т., 1982. 29-30-бетлар.


73 
сифатида этимонни талқин этган
1
. Н. В. Подольская этимон терминини 
номнинг илк шакли ва маъноси сифатида шарҳлаган
2
. «Этимон - ҳозирги 
тилда бор бўлган сўз ёки морфеманинг келиб чиқишига асос бўлган сўз ёки 
морфема. Мас., қаттиқ сўзининг юзага келиш асоси қот (қотмоқ феъли) ва 
(и)қ аффикси бўлган; -яп аффикси –йатип (-ётиб) дан юзага келган»
3
.
Т.Эназаровнинг фикрича, этимон ном учун асос бўлган белги-
хусусиятларнинг сўз билан аталган илк кўриниши ва маъноси ҳисобланади. 
Бу борада Ш. Раҳматуллаевнинг «Этимологик талқин берилаётган сўз 
маъно жиҳатдан ўзгарган бўлса, бундай маъно тараққиёти қайси маъно 
асосида рўй бергани изоҳланади», деган фикри фойдадан ҳоли эмас
4
.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish